САВОБДАН МАҲРУМ БЎЛМАНГ!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2019 йил ноябрь ойида «Ҳилол нашр» матбаа-нашриёти томонидан Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳамда Хадичаи кубро ўрта махсус ислом билим юрти билан ҳамкорликда отинойилар учун Қуръон, ҳадис, ақийда, сийрат, фиқҳ йўналишларида ҳамда жаноза тартиб-қоидалари бўйича махсус қўлланмалар чоп этилган эди.

Бу қўлланмалар отинойиларимизнинг малакасини ошириш, уларнинг диний-маърифий ва илмий савиясини яхшилаш ниятида, хотин-қизларимиз Ислом арконлари ва шариатимиз аҳкомларини, мазкур йўналишларда ва айниқса жаноза билан боғлиқ ибодатлар ва урф-одатларимизни тўғри ўрганиб, уларга тўғри ва тўлиқ амал қилиши учун ёрдам бўлсин деган мақсадда нашрга тайёрланган. Шунинг учун бу қўлланмалардан тижорий натижа, яъни моддий даромад кўзланмаган. Қўлланмаларни нашрга тайёрлашда иштирок этган ижодий гуруҳ ходимлари ҳам беғараз, холис меҳнат қилишган.

Маълум қиламизки, бу қўлланмалар «Ҳилол нашр» матбаа-нашриётининг барча савдо шохобчаларида ўз таннархи баҳосида – 40 000 (қирқ минг) сўмдан сотилмоқда ва барча вилоятларимизга тарқатилмоқда.

Аммо афсуски, баъзи вилоятларда бу қўлланмаларни шаҳар ва туман отинойиларига етказишга масъул шахслар уларнинг нархини номаълум сабабларга кўра ошириб сотмоқчи бўлаётгани маълум бўлди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлар идораси огоҳлантиради:

• отинойилар учун мўлжалланган «Қуръон сабоқлари», «Ҳадис», «Ақийда», «Фиқҳ», «Сийрат» ҳамда «Маросимлар» туркумига оид «Жаноза» номли қўлланмаларнинг нархи 40 000 (қирқ минг) сўм деб белгиланган бўлиб, уларни фақат шу нархда сотилиши керак;

Бу қўлланмаларга шундан юқори нарх белгиланса ёки шундан юқори нархда сотиш ҳоллари юз берса, бу ҳақда ва бунга алоқадор шахслар ҳақида Ўзбекистон мусулмонлар идорасига ҳамда «Ҳилол нашр» матбаа-нашриётига хабар қилинг.

Телефонлар: +998 712 175 999; +998 712 162 927

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Азизам, тангликдан халос бўл Америкада юраги эзгин кишилар устида олиб борилган тадқиқотлардан шу нарса давоми...

10:02 / 10.02.2017 7550
   Бидъатхурофот амаллар халқ ичида тeз тарқалади, чунки ҳақ нафсга оғир келади, ботил эса нафсга енгилдир. давоми...

15:06 / 02.06.2018 3187
Мусулмонларнинг ўз ҳаётларидан қониқиш даражалари энг юқори кўрсаткичга эга, чунки улар бошқа эътиқод давоми...

12:28 / 16.04.2019 2305
Шахсий саҳифага профилга доир одоблар Шахсий саҳифангда бериладиган матнлар исломий шариатимизга мувофиқ давоми...

12:17 / 02.03.2019 3416