Буюк муҳаббат намунаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ўрталаридаги ўзаро муҳаббат ажойиб бир ҳолатда эди. Ўша пайтни васф қилган китоблардаги ривоятларни ўқир эканмиз, бу нафис ҳолатдан завқланмай иложимиз йўқ.

Охирги замон Пайғамбари бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у Зотнинг маҳбуба завжаи мутоҳҳаралари Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ораларидаги ўзаро муҳаббат кенг маънодаги бўлиб, уни атрофлича мулоҳаза қилиш ва ўрнак олиш лозим. Албатта, бу маъноларни тўлиқ англашимиз учун ривоятларга мурожаат қиламиз. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Албатта, сен мендан қачон рози бўлсанг ҳам, биламан. Мендан қачон аччиқланган бўлсанг ҳам, биламан», дедилар. «Уни қаердан биласиз?» дедим. «Қачон мендан рози бўлсанг, Муҳаммаднинг Роббиси ила қасамки, ундоқ эмас!» дейсан. Қачон аччиқланган бўлсанг, Иброҳимнинг Роббиси ила қасамки, ундоқ эмас!» дейсан», дедилар. «Тўғри! Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули, исмингиздан бошқани ҳижрон этмайман», дедим». Муслим ривоят қилган. Мана шу ҳадиси шарифда икки тарафнинг бир-бирларига нозик қарашлари ва илтифотлари очиқ баён этилмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг гапларидаги бир оғиз сўзнинг ўзгаришидан у кишининг руҳиятидаги куллий ўзгаришни англаганлар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо бўлсалар ана ўша ўзларидаги ўзгаришни жуда нозиклик билан юзага чиқарганлар. Икки тараф бир бўлганда эса бир-бирларига очиқ айтганлар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўз навбатларида, яъни ўзларига ажратилган вақтда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳеч ажрашни истамас эдилар. Агар бирор сабабга кўра у Зотдан ажраб қолсалар, излашга тушар эдилар. Имом Муслим, Термизий, Насаий ва Абу Довуд Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар: «Бир кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўринда йўқотиб қўйдим. Изласам, қўлим оёқларининг остига тегди, у Зот саждагоҳда эканлар, икки оёқлари тик турган экан. Ўзлари бўлса: «Аллоҳумма аъузу биризока мин сахатика ва бимуъофотика мин уқубатика, аъузу бика минка, лаа уҳсий синоъан алайка. Анта кама аснайта ала нафсика», дер эдилар».

Бу ривоятда ухлаб ётган Оиша онамиз розияллоҳу анҳо кўзларини уйқудан очганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жойларида йўқлигини сезиб, излашга тушганлари баён этилмоқда.

Ибн Можа, Термизий ва Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳилар Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кечалардан бирида йўқотиб қўйдим. Сўнг у Зотни излаб чиқдим. Қарасам, у Зот Бақийъда бошларини осмон томон кўтариб турган эканлар: «Эй Оиша, Аллоҳ ва Унинг Расули сендан четлашидан хавф қилдингми?» , дедилар.

«Сиз баъзи аёлларингизга боргансиз, деб гумон қилувдим», дедим. «Албатта, Аллоҳ шаъбоннинг яримидаги кечада дунё осмонига тушади ва Калбнинг қўйлари жуни ададидан кўпроқни мағфират қилади», дедилар.

Биламизки, «Бақийъ» – Мадинаи Мунавварадаги машҳур қабристон. Бу қабристон билан Оиша онамизнинг ҳужралари орасида бир оз масофа бор. У киши ярим кечадан сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни излаб боришлари орадаги муҳаббатнинг аломати бўлмаса, нима бўлиши мумкин эди?

Имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳи Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвок қилар ва мисвокни ювишим учун менга берар эдилар. Мен дарҳол аввал ўзим мисвок қилар ва сўнгра уни ювиб, у Зотга берар эдим». Бу ҳадиси шарифда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо мисвок борасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир одатларини баён қилмоқдалар. Бу кўпроқ оилавий шароитда бўладиган ҳолат бўлиб, уни айнан Оиша онамиз ривоят қилишлари жуда ҳам табиийдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак оғиз ва тишларини тозалаб бўлганларидан кейин, тиш тозалагич (мисвок)ни ювиб қўйишни одат қилган эканлар. Бу ҳол ҳам шахсий покизаликка киради. Инсон тишини ва оғзини тозалаганда унга оғиздаги нарсалар илашади. Ана ўша нарсалардан мисвокни тозалаб қўйиш керак. Чунки улар мисвокда қолса, зарар келтиради. Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чексиз муҳаббат ва ҳурматлари шу ерда яна бир бор яққол намоён бўлмоқда. У Зотдан мисвокни олиб, дарҳол ўзлари мисвок қилгач, сўнгра ювишлари шуни кўрсатади. Албатта, бу буюк муҳаббат самарасидан бўлак нарса эмас
Мавзуга оид мақолалар
46 . « ». . Қирқ олтинчи ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

16:52 / 11.06.2018 4319
gallery linkfile columns4 ids25971,25972,25973,25974,25976 Bintu Sodiq МУСОБАҚА ЯКУНЛАНДИ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Жорий йилнинг 26 давоми...

10:45 / 01.03.2017 5238
Ҳар бир мусулмоннинг бошқа мусулмонларда бир қанча ҳаққлари бордир. Баъзиларини амал қилиш учун ўрганиб давоми...

13:31 / 10.11.2016 4757
21масала Жароҳат тузалмай туриб, боғич тушиб кетса, маҳкамлаб қўйилади, лекин қайта масҳ тортиш лозим давоми...

13:27 / 28.02.2019 2646