Доно қария ва зукко набира ҳикояси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир мўйсафид мусулмон киши набираси билан тоғ ёнбағрида ҳаёт кечиришар, қария эса ҳар куни тонгда барвақт туриб, Бомдод намозидан сўнг ошхонада Қуръони Карим ўқиш билан машғул бўлар эди. Унинг набираси унга ўхшашга ҳаракат қилар, ҳар бир ишда унга тақлид қилар эди. Бир куни набира бобосидан:

– Бобо, мен ҳам сизга ўхшаб Қуръон ўқишга ҳаракат қиламан, лекин унинг маъноларига яхши тушуна олмаяпман. Қуръондан ниманики ўргансам, мусҳафни ёпишим билан унутаман. Ўзи Қуръон ўқишликда қандай яхшилик бор?! – дея қизиқиб сўради. Бобо кўмирни ўчоққа ташлаб бир табассум қилди-да, сўнг ўз набирасига юзланиб: – Мана бу кўмир солинадиган саватчани олгин-да, дарёдан менга сув олиб келтир, – деди. Набира бобоси айтганидек қилди. Аммо йўлда сувнинг ҳаммаси саватчанинг тешикларидан тома-тома сувсиз уйга қайтди. Бобоси уни кўриб жилмайиб: – Энди сен тезроқ ҳаракат қилишинг керак, деб уни қайта дарёга сув олиб келиш учун юборди. Бу сафар набира тез ҳаракат қилди, югурди-елди, лекин яна уйга бўш идиш билан қайтди. Бобосини кўриши билан: – Бобожон, бу саватчада сув ташиб бўлмайди, – дея кўмир идиши ўрнига челак олмоқчи бўлди. Шунда Бобоси: – Менга сув челакда эмас, балки, саватчада керак! Болажоним, бу ҳаракатинг ҳали ҳам кам, янада кўпроқ, бор кучинг билан ҳаракат қилишинг даркор, деди ва ташқарига набираси ортидан уни кузатиш учун чиқди. Болакай бу галги уриниш ҳам фойдасиз эканлигини билар, бироқ бобосига қанча тез ҳаракат қилмасин бу иш бесамар эканлигини, қайтиб келгунича сув оқиб кетишини кўрсатмоқчи бўлди. У дарёга саватчани тиқиб сувга тўлдирди ва бор кучи билан елдек югурди. Яна Бобосининг олдига етиб борганда саватча сувсиз қолган эди. У бобосининг олдига етиб келиши билан: «Кўрдингизми бобожон, бу ишдан фойда йўқ!» –дея ҳаяжонланиб айтди. Бобо: —Нима, сен қилинган бу ишни бефойда деб ўйлаяпсанми?! Саватчага бир боқ! – деди. Болакай саватчага қараши биланоқ кўзига саватча бошқача бўлиб кўринди. У олдинги саватча эмас эди. Саватчанинг усти ва ичида кўмирнинг қорасидан асар ҳам қолмаган, бошқа бир топ-тоза саватга ўзгариб қолган эди. Шунда бобо набирасига: «Болам, сен Қуръон ўқиганингда нима бўлишини тушундингми?! Балки, сен Қуръон ўқиганингда уни тушунмасдурсан ёки ҳамма нарсани эслаб қола олмассан ҳам, лекин ҳар ўқиганинда сенинг қалбинг (ахлоқинг) ва зоҳиринг (ташқи кўринишинг, нурга толиб, Валлоҳу алам–таржимон)ўзгариб боради. Бу иш Аллоҳнинг бизнинг ҳаётимиздаги гўзал бир ҳикматидир!» Ўрганишнинг энг яхши йўли бу ўрганган нарсангни бошқаларга ҳам ўргатишлик ва шунингдек, уни ҳаётингда қўллай билишингдир! Самимий
Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvRxsnb7NFNgembed

18:53 / 19.11.2018 2505
Савол Икки йўлнинг биридан ичкарига дори юборилса ва у қайтиб чиқса, таҳорат бузиладими Жавоб Таҳорат давоми...

19:11 / 21.03.2017 3786
Ўсмирлик сиз микроскоп остидасиз    Ўзингизнинг фарзандингизни ҳам тушунмай қоляпсизми Унинг кайфиятлари, давоми...

12:56 / 18.08.2018 3898