«Халқаро болалар китоби» куни олдидан: Худойберди Тўхтабоев билан учрашув!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" columns="4" size="medium" ids="15310,15311,15312,15313,15314,15315,15316,15320,15321,15322,15323,15324,15326,15328,15329,15330,15331,15333,15341,15335,15334,15317,15332,15342,15343,15344"]

«Болалар китоблари фестивали» олдидан: Худойберди Тўхтабоев билан учрашув!

24 март куни  апрель ойида ўтказилиши мўлжалланаётган «Болалар китоблари» фестивали олдидан «muslimaat.uz» сайтида болажонларимизнинг севимли адиби – Худойберди Тўхтабоев билан учрашув бўлиб ўтди. Ниҳоятда қизиқарли ўтган ушбу суҳбатни сайт ходималари ҳамда севимли ёзувчимиз Эркин Малик ташкиллаштиришди.   Отахон ёзувчи билан суҳбатга, албатта, уларнинг ашаддий мухлислари бўлмиш болажонлар ҳамда уларнинг онажонлари ҳам ташриф буюришди. Учрашув давомида Худойберди бобо қандай қилиб ёзувчи бўлиб қолганлари, уларга машҳур итальян болалар ёзувчиси Жанни Родари юксак баҳо берганини, асарларидаги қаҳрамонлар аслида ҳаётда кимлар эканию бир пайтлар фельетон устаси бўлган бу инсон бугун нафақат юртимиз, балки жаҳондаги миллионлаб болаларнинг севимли инсонига қандай қилиб айланиб қолганлари ҳақида гапирдилар. Болажонлар бирин-кетин ўзларини қизиқтирган саволларни Худойберди бобога беришар экан, улар жажжи мухлисларини гоҳ кулдириб, гоҳ ўйга толдириб жавоб қайтардилар. Учрашувга, шунингдек, «Жажжи академик» журнали ходимлари ҳам ташриф буюришди. Улар болажонларга севимли адибларимиз дастхатлари қўйилган журналлардан ҳадя қилиб, ўтказилаётган танловларда фаол иштирок этишга чақиришди. Шу куни ҳамма: болажонлар ҳам, севимли ёзувчиларимиз ҳам хушнуд кайфиятда тарқалишди. 

Маълумот учун:

Худойберди Тўхтабоев Фарғона вилоятининг Катта Тағоб қишлоғида 1932 йил 17 декабрда туғилган. Отасидан жуда эрта етим қолган Худойберди бобоси Эркабой ва бувиси Робиябибининг қўлида тарбия топди.

1949 йилда Қўқон педагогика билим юртини, 1955 йил Тошкент Давлат университетини (ҳозирги Миллий университет) битирди. Иш фаолиятини Фарғона вилоятининг туманларидаги мактабларда ўқитувчи вазифасида бошлаб, кейинчалик илмий бўлим мудири, мактаб директори бўлиб ишлади. 1958 йилда ўз журналистик фаолиятини бошлаган ижодкор 14 йил орасида «Тошкент оқшоми», «Совет Ўзбекистони» газеталарида 300 дан ортиқ фельетонлар эълон қилди. «Ёш гвардия», «Камалак» нашриётлари, «Гулистон», «Шарқ юлдузи», «Гулхан», «Ғунча», «Ёш куч» журналларида фаолият кўрсатди.

1958 йилда бадиий ижодга кириб келган ижодкорнинг қисқа вақт орасида «Шошқалоқ», «Ёш гвардия», «Сир очилди»,«Сеҳрли қалпоқча» номли китоблари нашр юзини кўрди.

Ўтган йиллар давомида адибнинг «Омонбой ва Давронбой», «Сариқ девни миниб», «Сариқ девнинг ўлими», «Беш болали йигитча», «Қасоскорнинг олтин боши», «Йиллар ва йўллар», «Сеҳргарлар жанги ёки ширин қовунлар мамлакатида», «Жаннати одамлар»каби романлари дунёга келди.

Севимли болалар ёзувчиси 1982 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими», 1991 йилда «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» каби унвонлар билан тақдирланган.

Асарлари рус, инглиз, немис ва бошқа тилларга  таржима қилиниб, 36 дан ортиқ  чет давлатларда чоп этилган.

«1970 йили Москвада «Сеҳрли қалпоқча» асарим босилиб чиқди, – дейди Худойберди Тўхтабоев. – 1971 йили Италиянинг Рим шаҳрида Жанни Родари «Бутун дунё болалар ёзувчиларининг форумини» ўтказган. Шу форумга Москавадан «Детская литература» нашриётининг бўлим мудири кўргазмага қўйиш учун бошқа китоблар қаторида менинг китобимни ҳам олиб борган.  Форум очилаётган куни Жанни Родари «Унита» газетасида болаларга бағишланган саҳифа бериб, саҳифада қуйидаги сўзларни ёзган: «Менга танишиш ва таржимага тавсия этиш учун тақдим этилган ёзувчилар орасида Худойберди Тўхтабоевнинг «Сеҳрли қалпоқча» номли асари юморга бой бўлганлиги ва фантазияси бениҳоя кенг бўлганлиги сабабли маъқул бўлди. Ушбу юмор ва фантазиядан итальян болалари ҳам баҳра олсин, деб мен ушбу асардан бир боб таржима қилиб бердим». 1972 йили «Сеҳрли қалпоқча» асаримни немислар чоп этди. Уни ўзбекшунос, тилшунос олима Долераси Шульс таржима қилган.  Маълумки, «Сариқ девни миниб» романи Х.Тўхтабоев ижодидагина эмас, ўзбек болалар адабиётида ҳам алоҳида саҳифани ташкил этади. Асардаги сеҳрли қалпоқча рамзий тимсолини адибнинг жиддий ижодий топилмаси дейиш мумкин. «Сеҳрли қалпоқча» муаллифнинг бадиий ниятини ижро этишдагина қулайлик туғдириб қолмасдан, китобхоннинг қизиқишини тутиб турувчи восита вазифасини ҳам бажаради.  Асар бош қаҳрамони Ҳошимжоннинг сеҳрли қалпоқча ёрдамида турли кўчаларга кириб чиқиши роман сюжети қурилишида муҳим ўрин тутади. Кичик китобхон ҳар нарсага қодир сеҳрли қалпоқча ёрдам берган тақдирда ҳам билим олмасдан, бирор касб-ҳунарнинг бошини тутмасдан, ҳаётда ўз ўрнини топиб, бахтли бўлолмаслигига ишонч ҳосил қилади. Бу эса «билим ол», «ҳунар ўрган» деган қуруқ панд-насиҳатдан минг чандон таъсирлироқдир.  Яқин ўтган йиллар ичида ўзбек томошабинлари учун «Сеҳрли қалпоқча» ва «Сеҳрли қалпоқча-2» бадиий фильмлари ишланиб, жажжи мухлисларга туҳфа этилди. Худди асарлари каби бу кинофильмлар ҳам болажонлар қалбидан тезда жой олди. 

«muslimaat.uz»

Мавзуга оид мақолалар
Ихлос амалларда ягона Аллоҳ таолонигина қасд қилишдир. Баъзилар «Тоатларда фақат Аллоҳ таолони қасд давоми...

06:16 / 24.11.2016 4977
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Муҳаммад деб ким исм қўйган            Жавоб Расулуллоҳ давоми...

12:25 / 27.11.2017 3049
Савол Қулоқнинг оқиши таҳоратни синдирадими Жавоб Агар қулоқдан бадбўй нарса оқса ва чиққан нарса оғриқ давоми...

10:48 / 24.01.2017 3803
Эй бисоти кўнгил, бойлиги муҳаббат бўлганЭй борлиғи Ишқдан бино.Эй кўзёшларида пайғамбар севгисини давоми...

06:25 / 01.01.2023 3518