Эй ақл! Бу иш фақат сен билан ҳам, сенсиз ҳам бўлмайди!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй ақл! Бу иш фақат сен билан ҳам, сенсиз ҳам бўлмайди! 

Ислом ақл билан мулоқат қилади. Унга мурожаат қилади.  Aқли йўқнинг дини ҳам йўқ, дейишади. Aммо ақлнинг ҳам маълум бир чегараси бор. Ойга сунъий йўлдош юборишади, аммо “Руҳ нима, у қандай қилиб жисмдан ажралади, айрилгач, қаерга кетади?” каби саволлар олдида чорасиз, сўзсиз қолишади. Ислом ақлнинг йўлини очади, лекин унга ақл ета оладиган чегарани кўрсатишни ҳам назардан четда қолдирмайди. “Бу иш фақат сен билан ҳам, сенсиз ҳам бўлмайди, эй ақл!” дейди.

 

Бузилмаган ягона китоб

Ислом башариятни инсон қўли тегмаган, бирон ояти ўзгартирилмаган Китобга ишонишга, у асосида яшашга чақиради. Сўнгги пайғамбарнинг ҳаётига доир ҳар бир нарсани санад силсиласи орқали ривоят қилиб, ўқувчиларга 14 аср олдинги ҳаётда яшаётгандек ҳақиқатни англашни ва Унга ишониш имконини беради.

Саводул аъзам айни қароргоҳда 

Умматнинг 90 фоизи ақидада ашъарий ва мотурудий, амалда эса ҳанафий, моликий, шофиъий ва ҳанбалийлардан иборат. Ҳар бир мусулмон иккинчисининг орқасида туриб намоз ўқийди. Бир-бирларига нисбатан хусумат қилмайди, биродарига чоҳ қазимайди. Муҳими ихтилоф қилмайди. Инсонларга ёрдам қўлини чўзганда ҳам “бу мотурудий”, “бу ашъарий” дея айирмачилик қилмайди.

Нима учун сўз ҳам, ҳукм ҳам Исломники?!

Аллоҳ азза ва жалла инсониятга юборган энг охирги дин Исломдир. Маккадаги талончилик тузумига бу дин қарши чиқди. Кисро ва Византия империяларини тарих саҳнасидан бу дин ўчирди. Инсонларни бидъат-хурофотлардан илм-маърифатнинг мунаввар уфқига бу дин етаклади. Тана каби ақл ва эътиқоднинг ҳам қулга айлантирилишига бу дин барҳам берди. Сиёсатда Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Умар ибн Абдулазиз, Салоҳиддин Айюбий, Фотиҳ каби шахсларни ҳам бу дин етиштириб чиқарди. Илм, ахлоқ ва фазилат эгаси бўлмиш олим, мутафаккир ва мураббийларни ҳам айнан бу дин тарбиялади.

Бутун дунёнинг барча қароқчи тузумлари бу дин билан курашди. Ислом мазлумларни, қулларни мудофаа қилди. Шу боис ҳам, ўз мартабасидан маҳрум бўлганлар кеча Абу Жаҳл, Византия, Кисро, салбчилик ва мўғил бўлиб ҳужум қилганидек, бугун ҳам янги салбчилар иттифоқи номи остида Ислом билан курашишмоқда. Асримиздаги бу курашнинг саодат асридаги курашдан ягона фарқи бугун мунофиқларнинг ҳам Макка кофирларидек фаол бўлишларидир.

Исломни ташқи куч билан мағлуб қилиб бўлмаслигини тушунишгач, ҳар асрда бўлганидек, ислоҳ қилиш шиори остида фасод қилувчилар билан динга ҳужум қилишади. Усмонли давлатининг сўнгги йиллари ва жумҳуриятнинг биринчи ярмида мусулмонларга нисбатан ишлатилган ҳақоратомуз сўзлар айнан мазкур ислоҳотчи хоинлар томонидан ишлатилди. Шайтон бир мақсадда турли тоифалардан фойдаланди, ўшалар билан фаолият юритди.

Дунёга қайтадан ҳокимлик

Ислоҳотчилар ҳам шайтондан олган вазифаларини садоқат билан, бир асрдан буён ҳар томондан ҳужумга учраётган ва бўхтонлар қилинаётган уламоларга, гўёки Ислом дунёсини улар бошқараётгандек, ҳужум қилишди. Ислоҳотчилар ҳам ижтимоий тармоқдаги шахсларни ҳамда жамиятлари билан энг катта таҳдид деб кўрилган аҳли суннатни масхаралаш ва ерга уришни давом эттириб келишади. Бир лаҳза умматнинг масалаларини улар ёзган, режа қилган нарсалардан иборат деб ўйласангиз, Сурия, Миср, Ироқ ва Яманнинг бу ҳолга келишига ёки Ироқ, Сурия, Яман ва Ливияда қатлиом қилинишига Глобал Кучлар, БМТ, Евроиттифоқ, Эрон, Россия ва АҚШ эмас, олимлар айбдор деган нотўғри фикрга келиб қоласиз. Бу тоифадагиларнинг ўз суҳбат ва мақолаларида тинмай мусулмонларни танқид қилиб, империалист Ғарб билан бирор марта ҳам зиддиятга дуч келмаганини кўрганингизда, уларнинг кофирлар ташқаридан ҳужум қилиб енголмаган Исломни ичкаридан енгмоқчи бўлган лайчалар, ғофиллар гуруҳи эканлигини тушуниб етасиз. Улар қанчалик Исломни тўсишда қатъий бўлсалар, Аллоҳ ҳам Ўз нурини тугал қилишда қатъийдир. Ҳеч қандай иттифоқ Исломнинг қайтадан дунёга ҳукмрон бўлишига тўсқинлик қилолмайди.

Давоми бор...

Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Исроилова таржимаси

 

Мавзуга оид мақолалар
Бола Aллоҳrdquo дейишни ҳам, овқатланаётганда қошиқни ўнг қўли билан ушлаб, оғзига солишни ҳам онасидан давоми...

08:00 / 06.11.2021 3255
Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида Қуръони каримда марҳамат қилиб, у давоми...

07:00 / 09.06.2020 8106
Қозон бошидами, ҳовлидами, бошқа жойдами барча ишини бисмиллаҳrdquo деб бошлайдиган, дуолар тилидан давоми...

09:00 / 10.01.2022 3856
Ўрганмаган ўргатолмайдиАёлнинг уйи жаннат ёки дўзах йўлидир. У энг фазилатли ибодатларини ўша ерда адо давоми...

09:00 / 08.11.2021 3728