Олдинга Рамазон машъаласини кўтариб юриш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олдинга Рамазон машъаласини кўтариб юриш


Рамазон ойи ўтди. Қуръонларимиз ёпилди. Масжидларимиз бўшади. Яна қалбимиз олдингидек дунё муҳаббати, ўлим нафрати ва ич-этимизни кемирадиган орзу-истаклар билан тўлди. Бир муддатга кишанланган шайтонлар яна ақлимиз, уйимиз, олд-у орқамиздан жой олди. Яна у инсонларни васвасага солиш ваъдасини бажара бошлади.

«У(шайтон):“Мени иғвога учирганинг сабабли, албатта, мен уларни Тўғри йўлингда тўсиб ўтираман. Сўнгра уларнинг олдиларидан орқаларидан, ўнг томонларидан ва чап томонларидан келаман. Ва уларнинг кўпларини шукур қилувчи ҳолда топмассан»,- деди.»

(Aъроф сураси 16-17- оятлар)

Рамазондан олдин тинчимизни бузган ўша курашда яна ўзимизни ожиз топар эканмиз, ушбу барокатли ойдаги саъй-ҳаракатларимиздан мақсадни унутиб қўймайлик. Рамазондан олинган ҳосил(самара)нинг қўлдан кетишига имкон бериб қўймайлик. Шунингдек, тутган рўзамиздан кўзланган мақсадни қўлдан бой бериб қўймайлик.

Башариятни рўза тутишга буюрар экан, Aллоҳи Таоло марҳамат қилади:

«Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз.» (Бақара сураси, 183-оят)

Бу ҳаётдаги асл мақсадимизни амалга ошириш учун муҳими бу Aллоҳни танишдир. Аллоҳдан қўрқиш ҳақ йўлда собитқадам бўлишимиз учун курашда бизга куч-қувват бағишлайди.Aгар тақво (Aллоҳни таниш) қувватимиз бўлса, Рамазон бизнинг шахсий мураббийимиз эди.

Рамазон ойи давомида Aллоҳга бўлган қўрқувимиз сабаб асосий моддий эҳтиёжлар(ейиш ва ичиш) дан  ўзимизни тия олган бўлсак, ўша қўрқув туфайли ўзимизни Рамазондан кейин ҳам ҳаром(шариатда ман қилинган нарсалар)дан сақлашга қурбимиз етмайдими?  Рўза тутган вақтимиз ҳеч биримиз бир стакан сувнинг ёнига яширинча яқинлашишга журъат қилолмаймиз. Рамазонда ўша ичимликка яширинча яқинлашишимизни кўриб турадиган ўша Робб бу ойдан кейин ҳам бизни ҳаромга қўл урганимизни кўра олади-ку.

Рамазон ойида танамизни озиқлантириш учун тонгдан олдин уйғонар эдик. Aммо, Рамазондан кейин бомдод маҳали ухлаб ётамиз ва руҳимизни оч қолдирамиз( тирик қолиши учун муҳим бўлган эҳтиёждан мосуво қиламиз). Шайтон бизни забт этишига изн бермайлик. Тўғри, у бизни бирор нимага ундаши мумкин, бироқ унинг бор қўлдан келадигани фақат - даъват қилиш, холос. Ихтиёр ва имкон - доим ўзимизнинг қўлимизда. Aллоҳ таоло Қуръонда бизга айтади:

«Иш битиб бўлганда шайтон:«Aлбатта, Aллоҳ сизга ҳақ ваъдани қилган эди. Мен эса сизга ваъда бердим-у, ваъдамга хилоф қилдим. Менинг устингиздан ҳеч қандай ҳукмронлигим йўқ эди. Фақат даъват қилсам, ўзингиз менга ижобат қилдингиз. Бас, мени маломат қилманг, ўзингизни маломат қилинг. Мен сизларни қутқарувчи эмасман, сизлар ҳам мени қутқарувчи эмассизлар. Энди, мен, албатта, илгари мени шерик қилганингизни инкор қиламан. Aлбатта, золимларга, ҳа, уларга аламли азоб бор», деди"

(Иброҳим сураси, 22-оят)

Шундай экан, баъзилар бор, шайтон уларнинг устидан ҳукмронлик қилишига қўйиб беришади. Aммо шайтоннинг улар устидан ҳеч қанақа ҳукмронлиги йўқ яна бошқалар ҳам бор. Шайтонга қарата, Aллоҳ таоло дейди:

“Aлбатта, менинг бандаларим устида сенинг султонинг йўқдир, магар сенга эргашган гумроҳларгина бордир.”

(Ҳижр сураси, 42-оят)

Аммо, қандай қилиб биз ҳам шайтон устидан ҳукмронлик қила олмайдиган Aллоҳнинг бандалари орасида бўла оламиз? Қандай қилиб Рамазон шукуҳини бутун йил, борингки, умримиз давомида сақлай оламиз?

Қуйида бир қанча йўлларни айтиб ўтаман:

1.Намозингизни муҳофаза қилинг.

Рамазон ойида, аксариятимиз намоз ибодатларини ўз вақтида - кўпинча масжидда адо этишга ҳаракат қиламиз. Намозингизни муҳофаза қилишда бардавом бўлинг, чунки, у, албатта, сизни ҳимоя қилади. Aллоҳ таоло Қуръонда айтади:« ... Aлбатта, намоз фоҳиша ва мункар ишлардан қайтарур. Aлбатта, Aллоҳнинг зикри буюк ишдир. Aллоҳ нима қилсангиз, билур.»(Aнкабут сураси, 45-оят)

2. Қуръонга яқинлашиб, Aллоҳни зикр қилинг.

Рамазон ойида аксариятимиз кундузи ва кечаларни Қуръон тиловат қилиш билан ўтказдик. Қуръон ўқиб, Aллоҳни зикр қилиш сизни шайтондан ҳимоя қилади ва қалбни сайқаллаб туради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Ҳар бир нарсанинг зангини кетказувчи восита бор. Қалбнинг занги Аллоҳнинг зикри билан сайқалланади» (Бухорий ривояти).

Яна Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни кўпроқ тиловат қилинг. Чунки Қиёмат куни Қуръон ўқиган эгасига шафоатчи бўлиб келади» - деганлар.(Муслим ривояти)

3. Кўп ўйлаб, оз гапиринг.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Баъзида инсон Aллоҳга хуш келадиган сўзни гапиради, бунинг эвазига Aллоҳ унинг мартабасини кўтаради ва баъзида бир инсон Aллоҳнинг ғазабини келтирадиган сўзни айтиб қўяди ва бу уни дўзахга олиб боради.» (Бухорий ривояти)

Солиҳ салафлардан, Иброҳим Нахаий шундай деганлар:

“Кимки мулоҳаза қиладиган бўлса, ҳар бир йиғилишнинг энг олижаноб ва энг обрўлиси сукут қилган киши эканини билиб олади, чунки сукут олимни кўркам қилади ва жоҳилларнинг айбини яширади.»

4. Кўп истиғфор айтинг. Кўпчилигимиз Рамазон ойи давомида Aллоҳдан истиғфор айтамиз, бироқ бу ибодатни Рамазон тугаши билан тарк этамиз. Шуни ёдингизда сақлангки, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кунига 100 маротаба истиғфор айтганлар. Истиғфор айтиш қалбимизни пок ва уни Aллоҳга боғланган ҳолда сақлайди.

Яқин ҳамкасбларимдан бири Рамазон ўтгач, худди яқинини йўқотгандай ҳис қилишини айтганди. Дарҳақиқат. Аммо, у ўтиб кетгач, унинг ғаниматлигини сезганимизда ҳам бир ҳикмат борлигини унутмайлик.


Ясмин Мужаҳид

Флюра Умурзоқова таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpsyoutu.beqT1aAFmzisembed

04:13 / 21.08.2018 6956
У билан дунё ва охират ишларининг тўғри бўлишига ёрдам беради. У кўп манфаатларни ва улуғ ҳикматларни ўз давоми...

22:14 / 31.01.2023 2167
Савол Қулоқнинг оқиши таҳоратни синдирадими Жавоб Агар қулоқдан бадбўй нарса оқса ва чиққан нарса оғриқ давоми...

10:48 / 24.01.2017 3799
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога Ўзининг улуғлиги қадар ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримиз давоми...

05:13 / 22.09.2023 1769