Ислом черковни, раббонийлик эса раҳбонийликнинг йўлини беркитди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом черковни, раббонийлик эса раҳбонийликнинг йўлини беркитди

 

Ислом ибодатни машаққатдан, раббоний бўлишни раҳбонийликдан ажратиб қўйди. Насронийликда бўлгани сингари бир монастирга қамалиб олишни, ойлаб ювинмасликни, айниган таом ейишни, оила қуришни тарк қилишни, оиласи билан алоқани узиб қўйишни, нафсни бўйсундириш учун занжир билан ўзига озор беришни ва ўзини бичтиришни ибодат деб ўйлайдиган раҳбонийлар буни “Аллоҳга яқинлаштириш” деб ўйласалар-да, Ислом бунинг аслида “Ундан узоқлаштириш”ини эълон қилди.

Ислом грекнинг, ҳинднинг, мисрликнинг, арабнинг ўз қўллари билан ясаган бутларига ибодат қилишини чеклади. Намоз, рўза, ҳаж каби инсонга машаққат бўлмайдиган, ҳаёт тартибини бузмайдиган уни оила даврасидан йироқлаштирмайдиган, ота ёки она бўлишига монеъ қилмайдиган ибодатларни бажаришга буюрди.

 

Барчанинг ўз масъулияти бор

 

Черков эътиқодига кўра, инсонларнинг гуноҳкор бўлиши Одам билан Ҳавводан юққан бўлиб, шу боис уларни чўқинишга буюради. Бу иш шу даражага етиб борганки, бу амални Исо алайҳиссаломга иснод қилиб, шундай ёлғон ўйлаб топилди: “Чўқинмасдан туриб жаннатга кириб бўлмайди”. Шу боис, насронийликни қабул қилганларни ҳам, гўдакларни ҳам сувга ботириб олиш ва сув септириш маросимидан – чўқинтирилгандан кейингина пок ҳисобланадилар. Черков масъуллари олдида гуноҳларини эътироф ҳам қилишади. Барча маросимлар руҳонийлар томонидан амалга оширилади.

Ислом эса, банда билан Аллоҳ орасидаги маросимларни ҳам, буларни амалга оширувчи диний шахсларни ҳам йўқ қилди. Ҳар бир мусулмонни Исломга амал қилиш ва унга даъват қилишга масъул қилиб қўйди. Мусулмон бўлиш учун шаҳодат калимасини айтишни, тавба қилиш учун Унга йўналишни ўзи кифоя қилишини ўргатди. Исломга кўра, аҳкомини биладиган ҳар бир мусулмон намозда имом бўлиб ўқитишга ҳам, маййитни ювишга ҳам салоҳиятлидир.

Ислом гуноҳларни фақат ва фақат Аллоҳ азза ва жалла кечиришини, бировнинг гуноҳи бошқа бировнинг бўйнига юкланмаслигини айтди. Аллоҳнинг раҳматидан умид узишни ҳам, аниқ нажотга эришдим деб ўйлашни ҳам хато эканлигини баён қилди. Қўрқув ва умид орасида ҳаёт кечиришга ундади. Инсониятга “Аллоҳнинг раҳматидан ҳаргиз умид узмангиз” деб буюрди.

 

Черковда айб, Исломда эса ибодат саналган амал: тафаккур

Черков фикрлайдиган инсонлар учун тергов маҳкамалари қурган эди. Ғарб черковнинг бу ёндошишига қарамай, черковдан ўтиб бугун тараққий этди; биз эса Исломдан узоқлашиб тафаккуримизни, ўзлигимизни йўқотиб қўйдик. Черковдан бир киши бир ҳайвоннинг оғзида нечта тиш бор деб сўраганида, олим черков масъулига “Сиз қанча десангиз шунча” деб у айтганини қабул қилишга мажбур эди. Ислом эса Aллоҳнинг махлуқотларини Унинг борлигини билдирувчи оят-белгилар, улар ҳақида тафаккур қилишни эса ибодат деб белгилаб қўйди.

Ислом ва илм

Ислом тафаккур қилишни англашни осонлаштирадиган ҳар қандай илмий кашфиёт ва фаолиятга замин яратиб бергани туфайли ибодат даражасида кўтарилди. Инсонларни Aллоҳнинг танзилий оятлари бўлмиш Қуръони Каримни, таквиний оятлари бўлган коинотга қараб англашга чақирди.

Қуръони Карим осмонлару ернинг яратилиши, тиллар ва рангларнинг турлича бўлишида олимлар учун оят-белгилар борлигини айтиб [64] табиат илмларини, “Инсон нимадан яратилганига назар солсин.” [65] деб буюриб тиббиёт ва биологияни, “Ва ерда чуқур ишонувчилар учун белгилар бор. Ва ўзларингизда ҳам (белгилар) бор. Ёки кўрмаяпсизларми?!” [66] деб психологияни, “Ер юзида юриб, ўзларидан олдингиларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмасларми?!” [67] деб буюриб мўминларни тарих илмини чуқур эгаллашга чақирди.

Давоми бор...

Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Исроилова таржимаси

 

[64] Рум сураси, 22-оят.

[65] Ториқ сураси, 5-оят.

[66] Зорият сураси, 20-21-оятлар.

[67] Рум сураси, 9-оят.

Мавзуга оид мақолалар
Қизим, кимдир ўрнидан турсинда, Ё ислоҳот, ё инқирозrdquo десин ва ҳайқирсин Бундан кейин таълимтарбия давоми...

08:00 / 22.02.2022 5436
Фейсбукда шундай гуруҳ ва саҳифалар борки, улар эркак ва аёлни турмуш қуриш мақсадида ўзаро танишувга давоми...

06:00 / 17.06.2020 3263
Бу ҳақиқатга кўра онанинг бачадони инсондир. Она, яъни қиз, аёл ndash инсониятнинг мезонидир. Шайтон ҳам бу давоми...

07:12 / 28.01.2020 7501
Дин йўлида жидду жаҳд қиладиган фарзанд тарбиялашни истайман...Ҳурматли устоз Аллоҳ сиздан ва сизни тарбия давоми...

22:39 / 09.03.2020 5618