Қиз жаннатга ёки дўзахга киришга воситасидир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон ўзини ҳам, туғилган фарзандини ҳам Аллоҳ йўлига атайди. Қиз  жаннатга ёки дўзахга кириш воситасидир. “Кимнинг учта қизи бўлса, уларни сабр билан ўстирса, топганидан уларни кийинтирса, улар унинг учун дўзахдан парда бўлади”[119]. Бир қизни она қилиб тарбиялаш жаннатга киришнинг энг катта василасидир. “Кимнинг учта қизи бўлса, уларни жойласа, кифоясини қилса, раҳм-шафқат қилса, ўша одамга албатта жаннат вожиб бўлади” [120].

Ўғил фарзанд осий бўлса, ҳақиқатда аҳлидан, ўз сулбидан бўлса ҳам, ҳукман бегона деб қаралади. Бегона юртда юрган бола аслида ҳеч кимдир, ҳукмсиздир. Нуҳ алайҳиссалом: “Албатта, ўғлим аҳлимдандир” деганида Аллоҳ азза ва жалла бу нисбатни рад қилиб, “Эй Нуҳ, албатта у (ўғил) аҳлингдан эмас” деб марҳамат қилди [121]. Эркак “бор” бўлса ҳам “йўқ” бўлиши мумкин. Шундай экан, ўғил ёки қизнинг борлиги уларнинг танаси билан эмас, ота-онасининг уларга қай даражада Роббиларини танитгани ва булар ҳам шунга қанчалик амал қилганлари билан ўлчанади.

Бир қиз отасининг тарбия қилганидек тарбияланса, Марям онамиздек Исломнинг қизи бўлиш вазифасини маромига етказиб бажарса, инсониятнинг қайта тирилишига минглаб эркаклардан кўпроқ ҳисса қўшган ҳисобланади. Аёллиги билан Исоларга она, иффати билан Исломнинг қизларига опа бўлади. Ўзи яшаётган даврининг тузумига, ҳаёт тарзига қарамасдан Аллоҳга талабсиз ва шартсиз таслим бўлиб, Марям онамиз каби Ислом қизига айланади.

Оталарини жаннатга киритишга номзод қизлар иффат ва ҳаёда гўзал Ислом қизларидир. Қуръони Карим ҳам уларнинг бу хислатларини мадҳ қилиб, Пайғамбар уйида улғайиб тарбия топган ҳаёли қизнинг [122] Мусо алайҳиссаломга рафиқа бўлишини зикр қилади.

Марям онамиз Қуръони Каримдаги гўзал қиссалари билан муслима қизларимизга ибратдир. Машинаси, сумкаси, кийимларию тақинчоқларини кўз-кўз қиладиган, оғзидан чиқаётган гап-сўздан хабари йўқ аёллардан фарқли ўлароқ, ўзларининг ор-номуси, иффат-ҳаёлари ва Аллоҳга батамом таслимиятлари билан пешқадам бўлишлари керак.

Исломнинг қизлари Марям онамиздек обида, зоҳида бўлсалар, кўплаб эркакларнинг хаёлига келмаган яхшилик ва хайр-баракаларга васила бўладилар ёки ўзлари шундай хайрли ишларни қиладилар. Чунки солиҳ амалларни қилиш маълум бир жинс вакилларининг қўлида бўлмаганидек, Аллоҳнинг ризосига ҳам фақат эркаклар ноил бўлавермайди. Ўзларини Аллоҳ ва Унинг йўлига бағишлаган қизлар гўзал тақво қилсалар, ҳеч қандай куч умидларини пучакка чиқаролмайди. Чунки тафаккуридек, тасаттури ҳам Ислом бўлган аёлларнинг муҳофазаси Аллоҳ азза ва жалланинг Ўзидир.


--------------------------------------------------------

 [119] Бухорий, “Закот” боби, 10-ҳадис.

[120] Абу Довуд, 4481-ҳадис.

 [121] Ҳуд сураси, 45-46 оятлар.

[122] Қасос сураси, 25-оят.

 

Давоми бор...

Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Алламова таржимаси

 

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Доктор Комил Яъқуб айтади Шифокор сифатида ҳаётим давомида кузатган ҳақиқатим шуки, нафси хотиржам бўлган давоми...

23:01 / 05.10.2021 2155
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир аъробий Набий алайҳиссаломнинг масжидларига давоми...

00:31 / 01.08.2020 3417
Мўмина синглим, сиз менга Германиядан мурожаат қилаётган бўлсангиз ҳам, кўз ўнгимда тургандексиз. давоми...

04:47 / 01.02.2020 6125
Аллоҳ таоло солиҳ амал қилган ва қалби Аллоҳ ва Унинг расулига бўлган иймонга тўла бўлган кишини дунёда яхши давоми...

22:00 / 17.12.2021 2591