Ҳузур-ҳаловатли қўрғоннинг меъмори ҳам, қўриқчиси ҳам ‒ Ислом қизидир!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳузур-ҳаловатли қўрғоннинг меъмори ҳам, қўриқчиси ҳам ‒ Ислом қизидир!

 Зоҳирида ҳам, ботинида ҳам Ислом бўлган, Исломдан ўзга паноҳи, суянчи бўлмаган аёл-қизлар аёллик мартабасини ўзларининг меҳр-шафқатлари билан қайтадан юқори чўққига кўтарадилар. Ўша онда ота-оналар қариялар уйидан чиқиб қариялар эъзозланадиган уйларда қўним топишади. Энди идишда қолган сув ҳам бекорга исроф бўлмайди, кўчадаги мушуклар оч-наҳор кезишмайди, қорли кунларда қушлар донсиз қолишмайди. Чунки энди нафасларидан муҳаббат ифори уфуриб тураган, таомни басмала билан бошлайдиган, ҳамд билан тугатадиган, кунда беш маҳал ибодатини канда қилмайдиган Исломнинг қизлари бор.

Бу дунёни тарк этган намунали аёллар, қайтадан бу қизларнинг тимсолида гавдаланадилар. Оишалар оналик вазифаларини сидқидилдан бажаришади. Улар янги асрга мос уйларда азоб чекиб яшаётган инсонларга қарата: «Кўриб қўйинг! Мана сизга саодат асрининг ҳузур-ҳаловатли хонадони!»  деб фахрланишади. Намоз, рўза, маҳрамлик, тасаттур, таваккул, тадаббур, сабр ва марҳамат бизнинг қўрғонимиздир. Унинг мемори ҳам, қўриқчиси ҳам – Исломнинг қизи ҳисобланади.

Эй Ислом қизи! Аччиқ сен билан ширинга айланади, қиш сен билан баҳорга айланади, тўфонлар сен билан тўхтайди, зулмат сен билан тарқайди. Қалбга осмондан таскин ҳам сен орқали тушади. Ўз ҳуснига асир бўлган аёлларга «руҳингизни нафс кишанидан озод қилсангиз, ўзингиз ҳам озод бўласиз», дегин. Уларга «қизнинг руҳи фақат иффатли бўлганидагина гўзаллашади», деб тушунтир!

Бутун инсоният ҳавас қилган Ислом аёлига тегишли кўпгина хусусиятларни турли мисоллар орқали таҳлил этган ушбу китоб Исломнинг қизига ҳаётда нима учун яшашини, қайси оилани қандай қуриш кераклигини тушунтиришга қаратилган.

Олий ва Азаматли бўлган Аллоҳдан бошқа ҳеч кимда куч-қудрат йўқ. Бу менинг қарашларимдир. Албатта қарашлар хато ҳам бўлиши мумкин, тўғри ҳам бўлиши мумкин.

Иҳсан Шеножак

2017 йил, июнь

 

Давоми бор

 

Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Исроилова таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Масжидга меҳр қўйган ва катталарнинг меҳрини қозонган болаларБолалар билан фақат уларнинг тилини давоми...

08:50 / 11.02.2021 3085
Муҳтарама синглимБу дунёда ҳеч бир мўмин учун ўз қобиғига ўралиб олиш даври бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Агар давоми...

04:04 / 23.02.2020 5390
Бир аъробий ўғли ёлғон гапираётганини эшитиб, унга Эй болажоним, ёлғончи киши Раббисининг азобига дучор давоми...

22:30 / 24.01.2022 2987
Кўп кишилар Аллоҳ таолонинг бизга берган энг катта ва муҳим неъмати бу молу дунё неъмати деб ўйлайди. Агар давоми...

22:06 / 23.12.2021 2022