Олима аёллар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Равзаи муборак аёллар учун ҳам бир мадраса эди. Уларнинг ҳам илм савияси юксалди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар куни завжалари билан уйларида дарс ўтганлар. Ўша суҳбатларда шаърий масалаларни энг маҳрам нуқтасигача тушунтириб бердилар. Ушбу уйнинг расмий вакили Оиша онамиз энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобаларнинг ривоятини таcҳиҳ ва тавзиҳ қиладиган даражага етишдилар. Тобеинларнинг буюк алломалари саҳобиялар қўлида вояга етди. Имом Моликнинг қизи Фотима оталари талабалардан ҳадис тинглаётганларида, қайсидир толиби илм бирон-бир ҳарфда хато қилса, ниманидир кам ёки ортиқча айтса, эшикни тақиллатардилар. Имом Молик талабанинг янглиш ўқиганини англаб, “Янглишдинг, қайтадан ўқи!” дер эдилар. Карима бинт Aҳмад ҳам Бухорийдан қайта-қайта ривоят айтардилар. Вафот этганларида инсонлар: “Инсоният Каримадек аёлни кўрганмикан-а?!” деб юборди. [136]

Aсмо розияллоҳу анҳо жасорат рамзи бўлишлари билан бирга, илм манбаи ҳам эдилар. Бухорий ва Муслим у ривоят қилган 58 та ҳадисдан 13 тасига иттифоқ қилганлар. Aсмо розияллоҳу анҳонинг қўл остида кўплаб саҳобаю тобеинлар камолга етдилар.

[136] Иҳсан Шеножак, “Ал-уммаҳат қивамул мужтамаил ислами (“Ал-мақолату наҳдавийя ичида), 168-бет. Ҳукм қитоб, Истанбул, 2015.

Мавзуга оид мақолалар
Ким бугун ва охиратгача бутун умрини солиҳ банда сифатида яшамоқчи бўлса, улардан ўрнак олади. Улар давоми...

09:00 / 30.01.2020 8063
Исломнинг энг ашаддий душманлари сингари, асарининг энг кўп сотилган китоблар рўйхатида бўлишини истаган давоми...

09:00 / 08.12.2021 4186
Муҳтарама опасингиллар, севимли сайтимиз мухлислари Сиз билан биргаликда ўтган йили турк ёзувчиси давоми...

07:07 / 16.01.2021 3951
Бу ҳақиқатга кўра онанинг бачадони инсондир. Она, яъни қиз, аёл ndash инсониятнинг мезонидир. Шайтон ҳам бу давоми...

07:12 / 28.01.2020 8047