Аёлингизни қандай бахтли қиласиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аёлингизни ерга урманг. Зеро, унга қаратилган ҳар қандай ҳақорат унинг қалби ва ақлида ўрнашиб қолади. Хотинингиз тили билан кечирсада қалби билан ҳеч қачон кечирмайдиган энг хатарли таҳқирлаш бу уни уриш, сўкиш, отаси ёки онасини лаънатлаш ва шаънига нисбатан ёмон гапларни айтишдир.

Аёлингизга чиройли муомала қилинг, шунда у сизга чиройли муомала қилади. Уни ўзингиздан ҳам афзал кўришингизни, уни бахтли қилишга аҳамият беришингиз, унинг соғлиги учун қайғуришингиз, у касал бўлиб қолса қўлингиздан келадиган барча ишни бажаришга тайёр эканингизни билдириб қўйинг.

Шуни ёдда тутингки, хотинингиз сиз билан суҳбатлашиб ўтиришни, у билан хаёлингизда ўтадиган ишлар борасида маслаҳатлашишни яхши кўради. Шунинг учун уйга маҳзун, қовоғи солиқ, тилсиз инсон каби қайтманг. Бу нарса унда ҳар хил гумон ва безовталикни пайдо қилади.

Ўзингизнинг шахсий ихтисослигингиз ва дунёқарашингизга оид қизиқишни хотинингизнинг ҳам вазифаси деб белгилаб қўйманг. Масалан, сиз астраномия фани ўқитувчиси бўлсангиз сизнинг юлдузлар ва осмон жисмларига бўлган қизиқишингизни хотинингиздан ҳам талаб қилманг.

Ҳаётда тўғри бўлинг, хотинингиз ҳам тўғри бўлади. Ҳадисда: “Иффатли бўлинг, хотинларингиз ҳам иффатли бўлади”, деб айтилган.

Кўзингизни кўчада бўлсин ёки ойнаи жаҳонда бўлсин ҳалол бўлмаган нарсага, бузуқ филм ва кўзрсатувларга қарашдан эҳтиёт қилинг.

Аёлингизга вақти-вақти билан бошқа хотинга уйланаман ёки фалон аёл менга ёқади деган сўзларни айтиб, унинг рашкини қўзғаманг! Чунки бу нарса унинг қалбига қаттиқ таъсир қилади, хотиржамлигини йўқотади, сизга бўлган муҳаббатини безовталик, шак ва гумон гирдобига улоқтиради. Баъзи ҳолларда бундай ҳиссиётлар танадаги турли касалликларнинг пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Натижада эр хотинини бир шифокордан бошқа шифокорга кўрсатиб, умрини ўтказади!

Маълим вақтда содир бўлган хато ва айбларини хотинингизга эслатманг! Ўша хато туфайли уни койиманг! Хусусан, бегона инсонлар олдида.

Ҳаёт тарзингизни вақти вақти билан ўзгартириб туринг. Чунки хотинингиз ўз ҳаёт тврзини ўзгартиради-ю сиз эса ҳеч ҳам ўзгартирмаслигингиз керак дегани эмас.

Ҳазиллашиб бўлса ҳам хотинигиз ғазабини қўзғашдан эҳтиёт бўлинг!

Хотинингизнинг гўзал сифатларини кўришга ҳаракат қилинг. Қанча эркаклар борки, аёлининг диндорлиги, хулқ-атвори ва олижаноблигини кўргани туфайли динига ихлос билан амал қилишга ўтган.

Хотиржамликни ўзингизга лозим тутинг, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, ғазаб қилманг! Ғазаб барча нафрат, ўзаро келишмовчилик ва ихтилофнинг асосидир. Хотинингиз қаршисида хато қилсангиз ундан узр сўранг! У кўзида ёш билан, сиз эса ундан дарғазаб бўлган ҳолда тунни ўтказманг! Шуни ёдда тутингки, сизни ғазабингизни келтирган нарса арзимас нарса бўлиб, турмушингизни булғашига арзимайди, бундай безовтагарчиликка ҳожат йўқ.

Аллоҳнинг раҳматидан қувилган Шайтондан Аллоҳ номи билан паноҳ сўранг! Ғазабингизни босинг! Сиз ва хотинингиз ўртасидаги ришта ва муҳаббат бир лаҳзада пайдо бўлган ғазаб ёки жаҳл қилиш орқали ҳаёт лаззатини булғашига арзимайди.

Хотинингизга ўзига ишонишга қўйиб беринг, сиз чизган чизиқдан юрадиган, буйруқларингизни бажарадиган хизматчи қилиб қўйманг. Балки, ўз қарашларига эга бўлиш ва қарор қабул қила оладиган бўлишига унданг. Барча гўзал ишлар борасида у билан суҳбатлашинг ва ундан маслаҳат сўранг. Унинг қарори тўғри бўлса, унинг фикрини олинг ва буни унга билдириб қўйинг!

Хотинингиз мақтовга арзигулик ишни қилгач, уни мақтанг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонларга ношукр бўлган Аллоҳ таолога ҳам ношукр бўлади”, деганлар.

Ёмонлаш ва койишнинг турли кўринишларидан сақлУмр йўлдошингизга матонатли ва маърифатли бўлишга ундайдиган имокниятларни яратишга ҳаракат қилинг. Агар у маълум йўналишда малакага эга бўлишини хоҳласангиз унга кўмак беринг. Бу иш динга ҳам зид эмас, унинг уйдаги ва эр-хотинлик турмушидаги вазифаларига халал бермайди. Хотинингиз қўлга киритган ютуқларга сиз ҳам муносиб бўласиз.анинг! Аёлингизни ўзингизга ёқадиган яқин қариндошларингизга таққосламанг. Хотинингиз ҳам уларга ўхшаши ва тақлид қилиши учун уларни юксак намуна қилиб келтирманг.

Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан
Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Доктор Юсуф Қаразовий Камбағаллик муаммоси ва Ислом уни қандай ҳал қилдиrdquo, деган китобида айтишича, давоми...

22:00 / 03.12.2021 2002
Ҳузурҳаловатли қўрғоннинг меъмори ҳам, қўриқчиси ҳам Ислом қизидир Зоҳирида ҳам, ботинида ҳам Ислом бўлган, давоми...

07:39 / 18.01.2021 2958
Ислом наслнасабга асосланган устунликка ниҳоя ясадиҒарбнинг ўтган асрда жорий қилган, лекин амалда ўзи давоми...

05:08 / 09.05.2021 6099
Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида Қуръони каримда марҳамат қилиб, у давоми...

07:00 / 09.06.2020 8103