Бир қаламнинг маҳорати ва рофизийлик
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Саба 14 асрдан буён фитна саҳнасидан ҳеч тушмади. Ўша даврда мусулмонларни бир-бирига қарши қайраган мактублар айни қаламда ёзилганди. Ҳазрати Оиша, Талҳа ва Зубайр номидан Ҳазрати Алига қарши қайси қалам ёзган бўлса, Ҳазрати Али ҳақида ҳам саҳобаларга қарши фитнани ўша қалам ёзарди. Усмон розияллоҳу анҳу номидан ҳукмдорга ёзилган, кейинчалик Мисрга қайтган ҳайъатнинг қўлига тушиб қолиши атайин уюштирилган мактуб ҳам шу қаламда ёзилганди. Биргина қалам кўплаб саҳобаларни зиддиятга учратиб, умматнинг юрагини қиёматгача битмайдиган қилиб яралади. Ибн Саба қаламининг борлигидан ва бузғунчилигидан бехабарлар, нотўғрини тўғри ниятда ўқигани сабабли, ўзи ҳам катта эҳтимол билан бу фитналарнинг асирига айланди.

Ибн Саба мактубларининг таъсир кучи орқали умматнинг катта қисмини ўзига ағдариб олди. Оят ва ҳадислар ёлғонлар асосида таъвил қилинди. Натижада, ўн минглаб эргашувчиси бўлган янги мазҳаб пайдо бўлди. Олимлар барча мусулмонларни улардан огоҳ бўлишга чақирди. Ҳазрати Али ҳам улар борасида, “Ёлғонга рофизийдан бошқа кимдир яхшироқ гувоҳлик берганини кўрмаганман”, дедилар. Шарик эса, “Рофизийдан бошқа кимдан илм олсанг, ол. Чунки улар (рофизийлар) ҳадис тўқийдилар, кейин уни диндан деб эътиқод қиладилар”, [83] дейди.

Оиша онамизга алоқадор, китобларда келган туҳматларнинг деярли барчаси ёлғончилиги билан ном қозонган рофизийларга тегишлидир. Имом Суютий “Мифтаҳул жанна” асарининг муқаддимасида рофизийларнинг қарашлари ҳақида шундай дейди: “Инсонларга асрлар давомида бу бузуқ мазҳабнинг аслида нима эканлигини тушунтириш мажбурияти бўлмаганида эди, улар ҳақида сўз очмасдим. Зеро, уларнинг ривояти мен ҳалол санамайдиган ҳикоялардан иборат”. [84]

Мен мунофиқларнинг эмас, мўминларнинг онасиман!

Рофизийларнинг асарларида Оиша онамизга нисбатан жуда кўплаб туҳмат ва танқидлар билан бир қаторда, у зотнинг фазилатларини инкор қилувчи талайгина ривоятлар мавжуд.

Улар “Пайғамбарнинг аёллари уларнинг оналаридир” [85] ояти каримасидаги огоҳлантиришга ва “Оишани ҳақорат қилманглар, у онангиздир” дейилишига қарамасдан, “Оиша онамиз эмас, биз оналаримизни ҳақорат қилмаяпмиз” дейдиган даражада тубанликка боришган эди.

Кунларнинг бирида Оиша онамизга “Бир киши сени, у менинг онам эмас, деяпти” дейилганида, Оиша онамиз: “Тўғри айтибди, мен мунофиқларнинг эмас, мўминларнинг онасиман!” [86] деб жавоб берганлар.

Рофизийларнинг туганмас алами

Оиша онамизнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин узоқ умр кечирганлари, мусулмон оиласининг намунаси бўлмиш Пайғамбар хонадонининг кўпроқ онамиздан қилинган ривоятлар орқали татбиқ қилиниши сабабли рофизийларнинг уларга нисбатан алами ҳеч ҳам сўнмади. Турли даврларда ёзилган шиа китоблари Оиша онамизга нисбатан туҳматлар билан тўла. Лекин Ибн Абил Ҳадид каби баъзи шиа ёзувчилари вақти-вақти билан ҳақиқатни айтишдан қўрқмай, онамизнинг буюклигини эътироф этишган.

Аҳмад ибн Абдулҳалим, “Минҳажус суннатин набавийя”, I жуз, 60-бет. “Дорул-ҳадис”, Қоҳира, 2004.

[84] ас-Суютий, Жалолиддин Абдураҳмон ибн Камол, “Мифтаҳул жанна фил иҳтижаж бис-сунна”, 6-бет. “Доруссалом”, Қоҳира, 2012.

[85] Аҳзоб сураси, 6-оят.

[86] Ал-Ажурри, Муҳаммад ибн Ҳусайн, “Аш-шариа”, V жуз, 2393-бет, “Дорул-ватан”, Риёд, 1999.

 

Давоми бор...


 

 

Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Алламова таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Ихлос ва риё бирбирига зид бўлиб, ҳеч қачон бир ерда бирлашмайди. Ихлосли одам Парвардигорига қаттиқ давоми...

22:30 / 14.01.2022 2592
Масжиддан мадрасагача, тижоратдан экинтикингача, намоздан рўзагача, жиҳоддан зикргача мўмин ўлароқ нима иш давоми...

06:00 / 04.08.2020 3867
Ҳузурҳаловатли қўрғоннинг меъмори ҳам, қўриқчиси ҳам Ислом қизидир Зоҳирида ҳам, ботинида ҳам Ислом бўлган, давоми...

07:39 / 18.01.2021 2959
Ҳар қандай қул ўзининг хўжайинига итоат қилиши, унга исён қилмаслиги керак. Шунингдек, ҳар бир фуқаро давоми...

22:00 / 10.01.2022 3173