“Тасаттур ва тафаккурда Ислом деган қизлар”
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муқаддима

Ерга тушган уруғ ва қор парчалари сабр билан тупроқ остида кутиб ётади. Уруғ қордан озиқланиб, тупроқнинг остидан «дунёга келади». Тупроқ баракадир – бирни эксанг, мингни ундиради. Aёл ҳам тупроқ каби барака, қуёш каби шафқатлидир. Фарзанд эса она бағрида худди Марям онамиз Ҳанна онамизнинг бағрида ўсганидек улғаяди. Сўнгра Марям онамиз Ҳанна онамизнинг давомчиси бўлгани сингари улар ҳам оналарининг давомчилари, издошлари бўладилар. Aммо Марямларнинг бу йўлда на курашуви, на душманлари тугайди...

 Қиблага юзланиб саждага бош қўйган, саждада убудиятни ҳис қилган ҳар бир аёл Марямдир, Оишадир (розияллоҳу анҳум). Оишага ўхшаган аёл фарзанд кўрмаса ҳам у она мартабасидадир. Ҳар бир Ислом қизи азалдан онадир. Чунки аёл фақат фарзанд туғиши билан эмас, меҳри билан онадир. Оналик меҳрдир. Шунинг учун ҳам энагага ишонмай, ўзи фарзандининг тепасида бедор тонг оттирган, хуррак отадиган отанинг олдида ўтириб бўлса ҳам, ёлғиз фарзанди учун ҳалак бўлган инсон шунчаки аёл эмас, у ҳақиқий ОНАдир.

Она фарзандига хизмат қилишдан чарчамайди, эринмайди, «Ярим кечаси нега мени уйғотасан?» деб фарзандини уришмайди. Уйқусида ҳам, уйғоқлигида ҳам боласининг бошини силаган мушфиқ онанинг қўллари ҳамиша меҳрлидир. Совуқ уйларни ҳам онанинг меҳри иситади. Шунинг учун оналари бевақт вафот этган фарзандлар энг яқинларидан ҳам қочиб, оналарининг қабрлари бошига борадилар.

 Шамолда тебранган сарв шохлари фарзанднинг қулоқлари остида «Болам!» дея шивирлайди. Қутб шамоли ҳам, чўлдан эсган иссиқ шамол ҳам, денгиз шабадаси ҳам, барчаси Онанинг овозини элтиб эсади. Шу боис ҳам изғирин оналарга илиқдек туюлади, қаҳратон қишда ҳам этлари жунжикмайди. Фарзандлар онаси ётган қабристонни у ерда онаси борлиги учун қаттиқ яхши кўрадилар. Ўқишдан уйга қайтган бола биринчи онасини сўрайди. Онасини кўриши, онасининг ҳидидан тўйиши, терлаган сочини онаси силаши унга завқ беради, шодлик улашади. У мактабда устозидан танбеҳ олган ёки мақтов эшитган бўлса ҳам, буни биринчи онасига айтади.  Чунки уни ҳаммадан кўра кўпроқ онаси яхши тушунади.

Бола мактабдан ёки паркдан қайтганда ҳам тўрт девордан иборат ўз уйини яхши кўришининг сабаби ҳам онасидир. Шу туфайли она вафот этгач, фарзанд учун отасининг дарвозаси ёпилади. Отанинг иккинчи хотини она эмас, бегона аёл бўлади. Чунки бегона аёл инсоннинг ўз онасидек меҳр беролмайди. Қишлоқдан шаҳарга фарзандини кўришга келганда ўзи билан сумка-сумка нарсалар олиб келадиган мушфиқ Она бу дунёдан ўтгач, отанинг боғи мўл бўлса ҳам қуриқдай кўринади. Катта  дарвозаси очиқ турса ҳам ёпиқдай кўринади...

 Бизни оёққа туришни ўргатган ҳам, қишлоққа, қавму қариндошларга ошно қилиб қўйган ҳам онадир. Касаллик исканжасидан азоб чекиб ётган кўз қорачиғи учун жарроҳлик хонаси ортида дуо қилаётган тўқсон ёшли аёлга куч берган ҳис оналик бўлмай, нима ҳам бўларди?!

Етимнинг йиғи овозини эшитганида бўғзига бир нарса тиқилгандек унга тасалли беришга уринаётган, унинг кўз ёшларига чидай олмай у билан қўшилишиб йиғлаётган қизлар ҳам Она ҳисобланадилар. Чунки оналик инсоннинг фитратида бор.

Аёл туғиши билан эмас, меҳр-муҳаббати ва шафқати билан Она саналади. Қизининг тезроқ 18 ёшга тўлиб, уйидан кетишини кутган, бор меҳр-муҳаббатини фарзандидан бошқа нарсаларга тақсимлаган минглаб мадамлар бир мушфиқ Онанинг ўрнини асло босолмайдилар!!!

Иҳсан Шеножак

Давоми бор...

Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Исроилова таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Доктор Юсуф Қаразовий Камбағаллик муаммоси ва Ислом уни қандай ҳал қилдиrdquo, деган китобида айтишича, давоми...

22:00 / 03.12.2021 2003
5ФАСЛ ФЕЙСБУКДА .УЛАШИШ, .SHARE, БИЛАН БОҒЛИҚ ОДОБЛАР Эй мусулмон биродар, билгинки, фейсбукда ёзишишнинг жуда давоми...

03:20 / 06.08.2020 2375
Эримнинг муносабатлари ўзгарган...Ҳурматли устозМени афв этасиз, деган умидда бир савол сўрамоқчи эдим. Бу давоми...

07:18 / 28.03.2020 4268
Масжидга меҳр қўйган ва катталарнинг меҳрини қозонган болаларБолалар билан фақат уларнинг тилини давоми...

08:50 / 11.02.2021 3085