Бахт – ростгўйликда!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ростгўйлик барча фазилатларнинг асосидир. Ким уни ўзига лозим тутса, сифатлари мукаммал, ахлоқи гўзал бўлади ва бахти рўёбга чиқади.

Аллоҳ таоло айтади: «Аллоҳ: “Бу кун ростгўйларга ростгўйликлари манфаат берадиган кун. Уларга остидан сувлар оқиб турган жаннатлар бор, унда абадий-боқий бўлурлар. Аллоҳ улардан рози бўлди. Улар Аллоҳдан рози бўлди. Бу эса улуғ ютуқдир”, деди» (Моида сураси, 119-оят).

Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, жаннат амали нима?” деди. У зот: “Ростгўйлик, банда агар ростгўй бўлса, яхши бўлади. Агар яхши бўлса, имон келтиради. Агар имон келтирса, жаннатга киради”, деди. У киши: “Ё Расулуллоҳ, дўзах амали нима?” деди. У зот: “Ёлғончилик, банда агар ёлғон гапирса, гуноҳ қилади. Агар гуноҳ қилса, куфр келтиради. Куфр келтирса, дўзахга киради”.

Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу айтди: “Ростгўйликнинг мени пастга тушириши (бу ҳол камдан-кам ҳолларда бўлади) ёлғончилик юқорига кўтаришидан кўра (бу ҳол камдан-кам ҳолларда бўлади) суюклидир”.

Ҳакимлардан бири айтди: “Ёлғончилик барча ёмонликларнинг тўпловчиси ва барча хорликнинг аслидир. Чунки у чақимчиликни келтириб чиқаради. Чақимчилик ёмон кўришни келтириб чиқаради. Ёмон кўриш душманчиликка олиб боради. Душманчилик билан тинчилик ҳам, бахт ҳам бўлмайди”


Доктор Ҳассон Шамсийнинг  "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси


Мавзуга оид мақолалар
Ислом қизининг ҳаёт меъёрлариИнқирозлар фақатгина Ислом билан поёнига етади, оқар қонни фақат Ислом давоми...

08:54 / 28.04.2021 6824
Розилик сабрнинг энг юқори даражасидир. Бу даражага Аллоҳ таоло мукаммал имон ва гўзал сабр берганларгина давоми...

22:15 / 14.11.2021 3559
Ислом наслнасабга асосланган устунликка ниҳоя ясадиҒарбнинг ўтган асрда жорий қилган, лекин амалда ўзи давоми...

05:08 / 09.05.2021 6853
Саодатли хонимларCАВДА БИНТ ЗАМЪАрозияллоҳу анҳо21савол Набий алайҳиссалом Савда розияллоҳу анҳони давоми...

02:08 / 06.10.2020 4926