Опа-сингилларимиз учун яна бир гўзал мутолаа!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳтарама опа-сингиллар, севимли сайтимиз мухлислари! Сиз билан биргаликда ўтган йили  турк ёзувчиси Нуриддин Йилдизнинг «Бу умматнинг қизи» китобини имкон қадар  таржима қилиб, мутолаа қилиб бордик.

Бугундан бошлаб, иншааллоҳ, ҳар жума, душанба ва чоршанба кунлари соат 22:06 да muslimaat.uz сайти орқали  Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билан доктор Иҳсан Шеножак ҳафизаҳуллоҳнинг «Тасаттур ва тафаккурда Ислом деган қизлар» китобини биргаликда мутолаа қилиб борамиз.

Китобни биз билан мутолаа қилинг. Иншааллоҳ, охират ҳаётингиз учун фойдаси тегиши мумкин бўлган бу саҳифамизни ўтказиб юборманг! Чунки бу китоб бизни – нозик ҳилқат соҳибаларини саодат сари етаклаб, қалбларимизга илму диёнат, нафсий ва дунёвий исёнларимизга нуқта қўйишга сабаб бўлади, деган умиддамиз.

Фикр-мулоҳаза, таклиф ва эътирозларингизни бизга йўллашингиз мумкин.

Мавзуга оид мақолалар
Қуддусда, Мисрда эркаклардек курашаётган аёллар Марям онамиздан намуна олишди. Бугуннинг Марямлари давоми...

08:37 / 01.02.2021 3777
Соликлардан бири касал бўлиб, кўзи кўр бўлиб қолди. Ҳеч чидаб бўлмас даражада оғриқ уни безовта қилди. Бир давоми...

22:15 / 18.11.2021 3593
Мусулмон одоби ТАВБА ОДОБЛАРИ Саккизинчи одоб ndash тавба қилиш қалб, тил ва бутун вужуд билан бўлиши. давоми...

00:26 / 22.07.2020 4643
Саодатли хонимларCАВДА БИНТ ЗАМЪАрозияллоҳу анҳо 1савол Хадижа розияллоҳу анҳонинг вафотидан кейин давоми...

20:37 / 02.09.2020 5934