Аллоҳга инонган ҳар бир ёш қизга (давоми)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳақиқатан ҳам бу айтганларимиз жиддий масалаларми? Аллоҳнинг бу борадаги ҳукмини татбиқ этган билан тараққиёт, ривожланиш, техника ва саноатда юксалиш ила орамизда бир тўсиқ пайдо бўладими? Аллоҳнинг изни ила ана шу хусусда батафсил тўхталиб, саволларга жавоб беришни ният қилдик. Бу хусусда ҳеч қандай таассуфга йўл қўймайлик. Ўшанда ҳақиқатларга йўналмоқ ва уларни қабул этишда тўсиққа дуч келмаймиз.

Аллоҳ таолонинг ҳукмларини ҳаққи ила билганимиздан, ўрганганимиздан кейин бу ҳукмларнинг татбиқ этилишининг фойда ва зарарлари нуқтаи назаридан мутолаа қилишимизнинг муаммоси бўлмайди. Чунки бу мутолаалаларимиз натижасида бирор бир фойдани кашф этсак ҳам, иймонимизни кучайтирамиз ва бошқа илоҳий ҳукмлар учун ибрат олган бўламиз.

Агар бирор зарарли ёки етишмаган бир жиҳатни топсак, бу мавзуни яна ҳам чуқурроқ ўрганиш, тадқиқ этиш имконини беради. Ва биз Аллоҳ таоло ҳукмларидан бирортасида зарар ёки етишмовчилик йўқ эканлигига охир-оқибатда ишонч ҳосил қиламиз. Демак, чуқур билимга эга бўлмаганимиздан баъзан тўғри нарсалар ҳам кўзимизга зарарли бўлиб кўринади. Бизнинг энг буюк қоидаларимиздан бири ҳам ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзларидир: «Зарар бермоқ ҳам, зарар кўрмоқ ҳам йўқдир». Эй Аллоҳга иймон ва ихлос келтирган синглим! Сендан бир ўтинчим бор. У ҳам бўлса бу ҳақиқатларни билимли ва соғлом идрокли тарзда тушунишинг ва асабийликка тобе бўлмаган эркин, ҳур ақл билан унинг тўғри эканини тадқиқ этишингдадир. Ҳар қандай тобелик ёки таассуб тадқиқот йўлларининг бошида туриб, Аллоҳга бўлган иймонингга ҳоким бўлмасин.

Аллоҳ ҳаммамизнинг нафсимизни зулмидан, бўхтонидан асрасин! Ақлларимизни ҳаққи ила қўллашга муваффақ айласин, шайтоннинг тузоқларига туширмасин! Бизни ва миллатимизни Ҳақ йўлида бирлаштирсин! Аллоҳ муваффақ этгувчиларнинг энг хайрлисидир.

давоми бор

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади «У роббига махфий дуо қилган чоғини эсла» Марям сураси, 3 оят. Закариё алайҳиссалом давоми...

17:55 / 27.02.2017 7629
Айтишларича, оилани бузган киши шайтоннинг энг яхши хизматкори ҳисобланар экан. Ширин турмушимизни ўзимиз давоми...

16:27 / 05.03.2017 10109
ИСЛОМДА КИЙИНИШ МАДАНИЯТИ Либос бу  Аллоҳнинг Ўз бандаларига ато этган тенгсиз неъматларидан бири десак, давоми...

19:30 / 18.03.2017 9119
            ШАЙТОН ИНСОН БИЛАН ҚАНДАЙ МУЛОҚОТ ҚИЛАДИ   Шайтон мўминнинг энг катта ва энг асосий давоми...

21:35 / 25.02.2017 13487