Аллоҳга инонган ҳар бир ёш қизга (давоми)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз бугун очиқ-ойдин кўраётганларни ғарбликлар бир қанча йиллар аввал идрок этдилар ва мусулмонларнинг зеҳнларини доимий таъсир остида тутиб турадиган жинсий туйғуларни суғориб туришга қарор қилдилар. Ҳеч қандай қўпорувчилик жинсий туйғу эришадиган қўпорувчилик даражасига муяссар бўлолмайди. Ҳар қанча шубҳаси, фикри, эътиқоди бўлсин, шаҳвоний туйғулар, ҳис-ҳаяжонлар уни мағлуб этади. Шу сабабли бугун жамиятимизга кириб келаётган иллатлар ана шу туйғудан кечмоқдадир. Бу ерда ҳам ягона унсур аёлдир. Амалда ана шу сабаблар туфайли кўриниш ва таъсири ўзгарувчан бўлса-да, мусулмонлар узра қурилган фикр мустамлакаси ўта маҳорат билан барпо этилган ва унинг тенги йўқ унсури бордир. Бу унсур ҳам аёлдир. Аёлнинг барча фитналаридан, таъсирчан алдовларидан, қисқаси аёллик афзалликларидан фойдаланилмоқдадир. Буни амалга оширишнинг бирдан бир йўли эса аёлларни оила назоратидан узоқлаштиришга боғлиқдир. Бу ҳақиқатни исботлаш учун ҳам узундан-узоқ далил ва тадқиқотларга эҳтиёжимиз йўқ, деб ҳисоблайман. Чунки далил кўз ўнгимиздадир. Бу далил ҳозирги замоннинг маданияти, маърифати ва характеридадир. Бироқ ҳаммамиз билишимиз, кўриб туришимизга қарамай бу хусусда номи чиққан миссионер ва шарқшунос Гиббнинг сўзларидан бир мисол келтираман: «Араб ўлкаларидаги «Қиз мактаблари» кўзимизниг қорачиғидир. Доимо ҳис этдимки, Сурияда қолишимизнинг кафолати қиз ва аёллар таълимига боғлиқ. Бу борадаги ҳаракатларимиз жуда ҳам суст. Бироқ бугунги миссионерлар фаолиятида буюк бир аҳамият бор». Бу ерда шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, бу нарсадан Гиббнинг қизларнинг мактаблари кўзимнинг қорачиғи дейишини хайрга йўйиб, мусулмонларнинг яхшилигини кўзлаяпти, деган фикрга бормаслик керак. Бундай инсонларнинг мусулмонларга хайр тилашини ҳеч ким ўйлай олмайди. Улар макр-ҳийла билан иш кўрадилар. Аммо ҳақиқатан ҳам «Қиз мактаблари» Гиббнинг «кўз қорачиғи»дир. Чунки у аёлнинг ҳаётдаги ижобий ва салбий таъсирини яхши билади. Шу сабабдан ҳам, илк ўлароқ «Қиз мактабларига» эътибор бериб, таълим ва тарбия тизимига таъсир ўтказишни мўлжалламоқда. Бироқ фикр мустамлакачиларининг лидерлари бу мақсадларини рўёбга чиқариш учун аёл унсурини қандай қўллайдилар? Қисқача жавоб берадиган бўлсак, бу ғояни рўёбга чиқариш учун юқорида таъкидлаганимиз йўл ва услублар билан Исломнинг аёл учун белгилаган дастурларини мутлақо зидлари билан алмаштириб, тақдим этдилар. Ислом шариатининг аёл ҳақида ўртага қўйган ҳукмларидан, масалан, эркаклардан тортиниш, эркаклар олдида гўзалликларини кўз-кўз қилмаслик каби хислатларни қўлларидан келганча бузишга ҳаракат қилдилар. Аёлларни эркаклар даврасига мажбуран қўшдилар. Буни маданият ва эркинлик дея, онгга сингдирдилар. Аёлда бўлмиш иффат ва ибони жамиятдан юлиб ташлаш йўлларини қидирдилар. Кўча- кўйда, бозор-учарда, жамоат жойларида гўзалликларини кўрсатиб юрган аёлларни рағбатлантирдилар. Аллоҳнинг каломи ва ҳукмини ўзгартириш учун ташқи жиҳатдан гўзал, макр-ҳийлада истеъдодли, гап- сўзда булбулмонанд, аслида бутун вужудидан мунофиқлик пишқириб турган ожизалардан истифода этдилар. Маълумки, Ислом ҳукмларига кўра «мусулмон аёл эски жоҳилий даврлардаги каби бошқаларга яланғоч кўринмаслиги, оиланинг ҳурматли, эътиборли аёли бўлиши, бутун борлигини солиҳ бир оила йўлига, муваффақиятига, яхши авлод қолдирадиган келажагига йўналтириши ижоб этилган. Ана шу ҳақиқатдан мусулмонларнинг идрокларини узоқ тутиш учун ғарбликлар ғайрат кўрсатдилар. Мусулмон аёлнинг ўз уйида қолишини қийинлаштирадиган бир қанча тадбирлар ўйлаб топдилар. Оиласи ва болаларига етарли даражада қизиқишига моне бўлиб, аёлнинг елкасига ҳаётнинг турли қийинчиликлари ва машаққатларини юкладилар. Бу юкни аёл елкасида тутиб турмоқ учун уни «орқада қолганмиз» шиори остида ўзлари ўйлаб топган маданият нарвонидан юқорига бошладилар. Диққатни аёлларнинг заиф нуқталарида тутар эканлар, мусулмонларнинг орқада қолиш сабаби қилиб, уларнинг саноатлаштириш билимидан узоқ эканлигини ва аёлларнинг болалар билан ўралашиб қолганини кўрсатдилар. Саноатлаштириш фақат инсон кучининг меҳнат ҳаётига иштироки ила бўлар эмиш. Яъни аёллар уйларидан чиқиб, эркаклар ёнида иш бошлаганида бу муаммо ечимини топар эмиш. Қолаверса, бу аёлларга берилган тенглик экан. Шу билан бирга, мусулмонларнинг қулоқлари тагида такрорлаб турадиган гапларидан бири шуки, Ғарб тараққиётининг бирдан бир сабаби бу ҳақиқатларни англаб рўёга чиқарганлари эмиш. Хуллас, Ғарб мусулмонлар каби ишчи кучининг ярмини оилада бефойда сарфламасдан, ундан тамомила истеъфода этаётган эмиш. Сийқаси чиққан ва яширин ниятлари кўриниб қолган бу ҳийла ҳамон баъзи гуруҳлар, ёшлар ва лидерларни йўлдан тойдирмоқда. Улар ростдан ҳам мусулмонларнинг ортда қолиш сирини аёл юзи-кўзини беркитганида, ҳижобга кирганлигида, деб биладилар. Бизнинг ҳам, яъни халқи мусулмон бўлган ўлкаларнинг ҳам, замонавий маданият савиясига етишимиз ва атрофимиздаги миллатларнинг юксалиш поғонасига ета билишимиз учун эркак ишчилар қаторида аёлларни ҳам ишлатишимиз ва ишчилар сонини ана шу йўл билан икки марта оширишимиз керак экан (!) Яъни аёлнинг кийим-кечаги, меҳнат ҳаётида иштироки, билим ва тарбиясига оид исломий ҳукмлар англашилмас ҳикоя ҳолига келтирилгандир. Ҳатто, бу омил Исломнинг ўз халқини ривожланиш йўлидан юксалишга эмас, орқага кетишига даъват этганини исботлаш учун улар томонидан далил сифатида қўлланилмоқда. Бу балонинг таҳликасини орттирган муҳим омиллардан бири уларнинг атрофида, олди ва ортларида ўралашиб юрган, Ислом қоидалари билан ўйнашаётган, унинг ҳукмларига такаллуфсизлик қилаётган инсонлардир. Бу инсонлар дунёвий орзуларини рўёбга чиқариш йўлида ёки юксак мансаб, мавқени йўқотмаслик, қўлга киритиш, сақлаб қолиш учун бу ишни қилмоқдалар. Чунки шариат қоидалари ҳам барча қонунлар каби калималардан ташкил топган. Худди бир оқловчи (адвокат)нинг фойда, манфаат учун қонун моддаларини зўрма-зўраки ишлатиши, унинг калималари ва маънолари билан ўйнашгани каби Аллоҳ таолонинг ғазабини менсимай, шиддатли азобидан чекилмаган олимлар шариат чегараларини зўрма-зўраки чизиб, калима ва маъноларини ўзларича талқин этиши мумкин. Бундай талқиннинг табиий натижаси, бундай фатволарга алданганларнинг воситачилигида Ғарбнинг мўлжалланган режалари амалга ошмоқда. Балки улар яхши ният билан талқин қилгандирлар, фатво бергандирлар. Лекин улар илоҳий йўлдан тойганлар, кибрли кимсаларнинг уйдирмаларига тақлид этиб, тўғри йўлни йўқотганлар. Чунки бундай инсонлар қаршидагиларнинг ўзларига тўғри йўлни кўрсатишига ишонганлар. Ваҳоланки, золимлар уларни абадий ва шиддатли азобга рўпара қилиб қўйдилар. Бутун масала ана шундадир. Бундан кейин уларнинг мақсадини англаган ҳолда мантиқли йўл тутишимиз кўп нарсани белгилайди. Бу муаммонинг ечилиш йўли издан тойдирувчи ҳолларни таҳлил қилиб, бартараф қилишимиз, аёлларнинг ташқи кўриниши, меҳнати ва таълим тарбияси ва Аллоҳ таолонинг бу хусусдаги ҳукмларини очиқ -ойдин англаб етишимиздадир. Юқорида таъкидлаганимиздек, бу рисолада Аллоҳга саҳиҳ бир иймон билан итоат қилган ёш қизларга хитоб қилмоқдамиз. Биламизки, бу қизлар Аллоҳнинг бу хусусдаги ҳукмини диққат ва эътибор билан ўрганишдан бошқа нарсани истамайдилар. Кейин эса илоҳий ҳукмнинг татбиқ этилиши йўлида қўйилган сунъий тўсиқлар хусусида тўхталамиз.
давоми бор
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон мусобақаси аёллар беллашуви иштирокчилар чиқиши ниҳоясига етди Тошкент шаҳрида давом этаётган давоми...

13:19 / 26.04.2018 3584
Инсоннинг маълум моддий, жисмоний эҳтиёжлари борлигини ҳеч ким рад қилмайди. Биз озиқовқат, кийимкечак, давоми...

10:09 / 09.04.2019 2618
Охирги пайтларда кўпчилик, жумладан, эркаклар ҳам ўпишиб кўришишни одат қилдилар. Ўзаро яқинлик ифодаси давоми...

13:56 / 24.11.2016 5160