Амира
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Борлиғимда қирқ икки ой яшаган рўё Амира – жуфтим ҳалолим. 1975 йил уни йўқотиб, оғир мусибатга учраганман ва мени қаттиқ ғам босган эди. Кейин Аллоҳ азза ва жалла лутфу марҳамат қўли билан қалбим жароҳатини даволади ва менга шундай бир лутф кўрсатдики, унинг васфида қалам ўзини йўқотади. У Зот мусибатим ўрнига яхшиликни алмаштирди. Ҳаётим ва қалбимни бахту сурур оғушига солди. Синови ҳикмат, атоси раҳмат бўлган, у ҳолатда ҳам, бу ҳолатда ҳам барча ишнинг эгаси бўлган улуғ Илоҳимга улкан шукрлар келтиришга қарздорман. Бошимга ўша мусибат тушган кезлари менга кўрсатилган ажойиб лутфу илтифот намойишларининг айримларининг юзидан ниқобни очсам, неъматни сўзлаш сифатида хайрли бир иш бўлса, ажаб эмас. Аёлим бемор бўлиб ётган пайтлар Аллоҳга кўп илтижо қилар эдим. Бирор кеча йўқ эдики, ҳаммаси ёки кўп қисмини йиғи-сиғи, тазарруъ ва дуода бедор ўтказмаган бўлсам. Бир куни тушимда ғойибдан бир овоз эшитдим: «Амира ўлди!» Ваҳима босган ҳолда уйғондим ва суннатда айтилганидек, чап томонимга туфлаб, бошқа томонга айланиб олдим. Кўзимни уйқу олиши билан ўзимни яна ўша ерда кўрдим. Олдимда дераза ортида сочу юзлари очиқ, шаклу шамойили аниқ кўриниб турган бир қизни кўрдим. Айнан ҳалиги овоз: «Бу сенинг аёлинг, Музийъа!» деди. Ўшандан уч кун кейин аёлим вафот этди. Орадан бир неча ой ўтиб, Аллоҳ азза ва жалланинг қазою қадарида бор экан, менга бир қиз ҳавола қилинди. Не кўз билан кўрайки, айнан мен тушда кўрган чеҳра. Барча аломатлари, тузилиши худди ўзи. Аввалгисининг вафотида Аллоҳ таолонинг қазосини қабул қилганимдек, бу иккинчиси билан менга қилган икромини ҳам шукрона билан қабул қилдим. Кейинроқ аёлимга бояги ажойиб тушни айтиб бериб, унга: «Турмуш қуришнинг-ку тасдиғини кўрдим, «Музийъа»нинг маъноси нима?» дедим. У:«Шоядки, Аллоҳ мени Ўзига даъват қилувчилар сафига битса», деди. (Музийъа – луғатда «хабар тарқатувчи» дегани) Мўминлар Роббиларига иймонларини зиёда қилсинлар! Соғлом онг эгалари тубан тобелик сарқитларидан озод бўлсинлар! Зоелик саргардонлигидан ўзликни таниш ҳамда ҳар бир неъматнинг эгаси, жумлаи раҳмат манбаи бўлмиш ўз Яратувчилари ва хожалари билан ораларини тузатиш йўлига ўтсинлар! Хос саҳифаларим сандиғидан, ўн йилдан кўп вақт ўтиб бугун ташқарига чиқараётганим, саноқли яқин дўстларим ва аҳбобларимдан бошқа ҳеч ким билмайдиган бу сўзларни нашр қилиб, ўқувчилар қўлига топширишга мени ундаган нарса шу бир парча насрга бўлган қаттиқ ғаюрлигим бўлди. Зотан энг нозик туйғуларим, дил сўзларимни унга тўкиб солган эдим. Унга юрагим ва тилим орасидаги бор бисотимни – чин туйғуларим ва беназир таъбирларни ишга солиб, жило берган эдим. Бўлиб ўтган воқеа ёпилиб кетган. Мусибатни эса Аллоҳ азза ва жалла менга яхшиликка алмаштириб берган. Бироқ бу сўзлар қийматини билган киши учун қимматбаҳо ўлмас санъат асаридир, мангу гўзал вафодорликни абадийлаштиришдир. Шу билан бирга, бу сўзлар ибрат олмоқчи бўлган киши учун катта ибратдир.

                                                                                                                                                                                                                                                                       Муҳаммад Саид Рамазон Бутий

                                                                                                                                                                                                  Араб тилидан Одинахон Муҳаммад Юсуф таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Ҳадиси қудсий «Эй, Одам фарзанди Ўлим сирларингни очади. Қиёмат хабарларингни синайди. Азоб ёпганларингни давоми...

15:56 / 28.12.2016 3858
Буюк Британиянинг Эйлсбери ўрта мактабида таълим оладиган 11 ёшли муслима Тара Шарифий IQ Менса тестида 162 давоми...

09:48 / 02.07.2019 3557
  Кириб келган Мавлид ойи муносабати билан Чеченистон Давлат университетида мавжуд факультетлараро давоми...

12:19 / 13.11.2018 2953
Зулҳижжа ойининг фазилатлари ва унда амалга ошириш мустаҳаб бўлган амаллар Замон ва маконлар эгаси бўлган давоми...

15:16 / 12.03.2017 5170