Аёлнинг «бугун»и «эрта»сини бузмасин!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Айтишларича, оилани бузган киши шайтоннинг энг яхши хизматкори ҳисобланар экан. Ширин турмушимизни ўзимиз бузаётган бўлсак-чи? Бу билан энг ашаддий душманимизнинг ёрдамчисига айланиб қолмаяпмизми? Бироқ кўпинча бизнинг бунёдкорлик имкониятларимиз вайрон қилувчи имкониятларимиздан устун келади.

Бузишга тайёрмиз, аммо қуриш учун кучимиз етарли эмас. Бунга исбот шуки, турмуш ўртоғимиз билан арзимас нарсаларнинг устидан ғижиллашиб қолсак, аксар ҳолларда дарров «Унда кетаман!»га тушишимиздир.

Эслаб кўринг, янги келин-куёв эканимизда бир-биримизни ажрашиш билан қўрқитганмиз, шундайми? Ёки нотўғрими? Ўзаро муносабатлар ҳали вақт билан, оилавий қўрғонни қуриш билан мустаҳкамлай туриб, «ажрашамиз» «кетаман» сингари сўзларни жуда осонлик билан тилга олганмиз. Аслида буни истамасак-да, шахсий манфаатимизни кўзлаб, ўзимиз учун зўр бўлиб кўринган «услуб»дан фойдаланамиз.

Оилавий муносабатларнинг қандай бошланиши уларнинг келажакдаги ҳолатини белгилаб беради. Шу нуқтаи назардан, икки тараф ҳам  «кўрпа»ни ўз томонига тортишни истайди.

Бу курашда эса қўлимиздаги барча қуролларни ишга соламиз. Тўғри, бошида аслаҳаларимиз кўп бўлади. Чунки интиқлик билан кутилган лаҳзалар ўтиб бўлган, муҳаббатдан сархуш ҳолда, орзу-умидлар оғушида юрган онларимиз… Жуфтимиз учун ягона эканимизни, кўзлари фақат бизни кўришини, фарзандларимизни бирга тарбия қилишни ҳоҳлаётганини аниқ биламиз. Шунинг учун ер депсиниб, эшикни «қарс» этиб ёпиш орқали бизга нисбатан қандай муносабатда бўлиши кераклигини уқдириб қўйиш лозим деб ўйлаймиз.

Балки бу усул ростдан ҳам оилавий ҳаётнинг бошроғида  яхшигина фойда берар. Аммо ҳамма фалокат шундаки, бундай қурилаётган «бугун»имиз турмушимизнинг «эрта»сини бузиб бораверади.

(Мавзу давом этади)

 

Лайло Наталья Баҳодирийдан ГЎЗАЛ таржимаси.

Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ҳаётимда тутган ўрниrdquo иншолар танловигаТошкент шаҳрида давоми...

03:00 / 19.01.2020 4024
   Ҳар гал Ҳазратимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳақларида нимадир ёзмоқчи бўламану, икки давоми...

10:20 / 08.04.2019 3646
Мендан quotДунёдаги энг бахтиёр киши кимquot деб сўрасалар, quotТурмуш ўртоғини тўғри танлаганларquot, дейман.Чунки давоми...

21:26 / 14.05.2023 1464
Херсон Украина шаҳар кенгаши Ислом маданий маркази қурилиши учун вилоят мусулмонлари жамоасига ер ажратиш давоми...

16:18 / 22.01.2017 2646