Макка ва Мадина орасида тезюрар поездлар ишга туширилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 2014 йил охирида икки муқаддас шаҳарлар – Макка ва Мадина шаҳарлари орасида тезюрар поезд юра бошлайди. Испаниянинг ADIF ва RENFE компаниялари ҳамкорлигида қурилиши керак бўлган тезюрар темир йўлнинг умумий узунлиги 450 км га тенг. Ушбу лойиҳа 6,7 миллиард еврога баҳоланмоқда.Тезюрар поезд зиёратчиларни Саудия Арабистони ҳудудидаги муқаддас шаҳарларга етказиб туради. Қурилишни ва темир йўлни ишга туширишни назорат қиладиган ўнлаб испан компаниялари концерннинг 88% акцияларига эгалик қиладилар. Қолган 12 % акциялар Саудиянинг икки фирмасига тегишли. Тезюрар трассага поездни Испаниянинг TALGO компанияси етказиб беради. Янги қурилган йўл бўйлаб поездлар соатига 320 км тезликда ҳаракат қилиши кутилмоқда. Шундай қилиб, бир шаҳардан иккинчисига йўловчилар атиги 2,5 соатда етиб борадилар.
islam.ru сайтидан олинди. Муслима Робиъа тайёрлади.
Мавзуга оид мақолалар
Бу қиз Малайзияда жуда машҳур бўлиб, унинг миллионга яқин мухлислари бор. Ҳар сафар у ойнаи жаҳонда кўринар давоми...

11:54 / 28.02.2017 10536
 Рамазон ойининг охирги ўн кунлиги эди, ифторлик вақтига борйўғи 10 дақиқа қолган эди. Пишай деб қолган давоми...

11:27 / 01.12.2016 4925
Чечен ошхонасига мансуб бу ажойиб қовоқли нончалар «хингалш» деб номланади. Оддий буғдой уни ёки давоми...

16:14 / 28.12.2016 5020
Биринчиси моҳияти жиҳатидан Матнда келган расмнинг моҳияти фотосуратга хилоф ўлароқ, Аллоҳ яратганга давоми...

21:00 / 09.07.2019 5286