Уммонда биринчи беш юлдузлик ҳалол меҳмонхона қурилади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 2014 йилда Уммонда шариат қонунларига асосланган биринчи беш юлдузлик «GRAND MILLENIUM HOTEL MUSCAT» меҳмонхонаси очилади.

3 сентябрь куни Маскатда «MILLENIUM & COPTHORNE HOTELS» меҳмонхоналари тармоқлари компания бошлиғи ва «SHAZA» фирмаси битим имзолади.

«SHAZA» меҳмонхонани шариат қонунлари асосида бошқаради. Янги меҳмонхона бир вақтнинг ўзида 600 дан 1000 тагача бўлган меҳмонларни қабул қила олади ва у Маскат аэропорти билан Уммон пойтахтининг гавжум маркази орасида жойлашади. Асосий мижозларнинг Форс кўрфази мамлакатларидан бўлиши режалаштирилмоқда. Охирги бир неча йиллар давомида Уммон Султонлиги сайёҳлик бизнесини ривожлантириш борасида фаол бўлиб, у, асосан, исломий бўлмаган сайёҳларга мўлжалланган эди. Эҳтимол, шу сабабдан меҳмонхоналарда шариат қонунларига унчалик риоя қилинмаган эди.

«islam-today.ru» сайтидан олинди. Муслима Робиъа таржимаси.

Мавзуга оид мақолалар
Уйдан чиқмай туриб ривожланиш мумкинми Аксарият эркаклар учун аёлининг ўсиши, маънавий ривожланиши муҳим давоми...

11:48 / 27.08.2018 4623
Иссиқ кунларда инсон танаси кўп суюқлик йўқотади. Бундай пайтда организмнинг сув балансини керакли давоми...

21:39 / 08.07.2023 2322
Уч амал борки, уларнинг ажру савоби улканлигидан Қиёмат куни ҳатто тарозуга ҳам сиғмайди. 1. Одамларнинг давоми...

21:57 / 08.02.2017 6744