Аслни ислоҳ қилиш кўринишни ҳам ислоҳ қилишдир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳақиқатда, болалар жамиятнинг ойнасидир. Уларда оталарининг ҳилқатларию, ҳулқлари намоён бўлади. Фарзанд инсон аслининг давомчисидир. Ўйлайманки, суратдан олдин аслни ислоҳ қилиш лозим. Болаларни ислоҳ қилишдан олдин уларнинг оталарини ислоҳ қилгин. Хоҳласанг, «фарзанд тарбияси» деб эмас, «ота тарбияси» деб ёзгин. Шак-шубҳа йўқки, она болани дунёга келтиришга хизмат қилгани каби, оила жамиятнинг бир бўлагини етиштириб беради. Ўз навбатида бола тарбиясида онанинг ўрни беқиёсдир. Қачонки она оила қуришга ҳам жисмонан, ҳам руҳан, ҳам маънан тайёр бўлса, туғилажак фарзанд ижобий шаклланади. Бунда боланинг руҳан, жисмонан, ақлан соғломлиги, инсонлар билан ўзаро хуш муомаласи, гўзал хулқи назарда тутилади.

Мукаммал оила – мукаммал фарзандлар

Вақтида суғорилган кўчат гуркираб ўсгани каби ўз оиласида суғорилган, парвариш қилинган ҳар бир фарзанд етук инсон бўлиб етишади. Суғоришинг гўзал ва мукаммал бўлса, сен етиштираётган кўчат илдизи чуқур, мустаҳкам, кўп соя берувчи, танаси бақувват, сершох, сербарг, сермева, гўзал манзарали, хуллас, фойдали дарахт бўлади. Сен фарзандингга бераётган гўзал тарбияни ана шундай суғоришга қиёслаш мумкин. Шундай тарбия топган фарзанд оилапарвар, халқпарвар, ватанига содиқ ва фидокор инсон бўлиб вояга етади. Бундай фарзанд ўз замондошларидан ҳар жиҳатдан устун, яратган Роббини яхши танийдиган бўлади. Нопок, қаровсиз ерда нимжон, илдизи саёз, беқарор, фойдаси кам, салгина шамолга илдизи билан қўпорилиб йиқиладиган дарахт ўсади. Боғбон ўзининг меҳри, маҳорати, меҳнати билан бундай кўчатни парваришлаб, такрор-такрор суғориб, серфойда, самарали дарахтга айлантиради. Оилани ҳам худди шунга қиёслаш мумкин. Эй Мураббий! Фарзандингга қандай тарбия берсанг, келажакда шунга яраша мева оласан…

Эй Боғбон!

Эккан кўчатингдан яхши ҳосил олишни хоҳлайсанми ёки ёмон ҳосилними?

Эй Ота! Сен-чи?

Сен қандай бўлсанг, фарзандинг ҳам шундай бўлади. Ўғлинг қандай бўлишини орзу қилсанг, ўзинг унга намуна, ибрат бўлгин.

Эй Мураббий!

Оила гўзал ва мукаммал бўлса, фарзандлар ундан-да гўзал ва мукаммал бўладилар. Агар акси бўлса, аксинча бўлади. Гоҳида ноқобил оиладан ҳам Аллоҳ таолонинг фазли билан тарбияли, гўзал ахлоқли фарзандлар етишиб чиқишлари мумкин. Ҳар бир қоидада истисно бор!

Азизларим! Бахтли оила бахтли фарзандларни, бахтсиз оила умидсиз, бахтсиз фарзандларни етиштиради. Агар фарзандингиз бахтли ҳаёт кечиришини хоҳласангиз, ўзингиз бахтли ҳаёт кечиришни бошланг!

(давоми бор)

Мавзуга оид мақолалар
gallery linkfile sizemedium columns4 ids29644,29645,29646,29647,29648,29649,29650,29651,29652,29653,29654,29655,29656,29657,29658,29659 «Muslimaat.uz» Тошкент18 гуруҳи билан давоми...

10:05 / 22.08.2017 15350
.Улар quotРоббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни давоми...

21:06 / 23.04.2023 2446
Пойдеворга асос солиниши.Абу Зарр розияллоҳу анҳу айтади.Эй Аллоҳнинг Расули, ер юзида қайси масжид биринчи давоми...

01:01 / 25.05.2021 9083
ТИЛДАН КЕЛАДИГАН МУСИБАТ .   .          Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

21:35 / 08.02.2017 4897