Гўдакликдаги бахтиёрлик бахтли ҳаёт гаровидир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  Шуни эсда тутингки, инсоннинг гўдаклигидаги бахтиёрлиги унинг ёшлигида ҳам, ўсмирлик даврида ҳам, балоғат ёшида ҳам, ўрта ёшида ва қарилигида ҳам бахтиёр бўлишининг омилидир. Ёмон тарбияда ўсган гўдак балоғат ёшида олган ёмон тарбиясининг натижасини кўрсатади. Бизнинг муаммоимиз мана шундадир. 

Агар биз уни олдини олмасак, у келажакда қўпорувчи ўсмир, лаёқатсиз, масъулиятсиз оила бошлиғи, ҳеч кимга фойдаси тегмайдиган, ҳаётдан эрта тўядиган, оқибатда ўз жонига қасд қиладиган кимса бўлиб етишади. Биз гўдаклигимизда олган тарбиянинг асирларимиз. Ёшлигимизда ақлимизга нима сингдирилган бўлса, ёшимиз улғайгани сайин ўшанинг асоратини кўрамиз. Баъзи олимлар айтишади: «Биз ҳатто қирқ ёшга кирганимизда ҳам ёшлигимиздаги тарбиянинг асоратидан қийналяпмиз. Ақлимиздаги ёмон тарбия таъсиридан халос бўлиб, соф фитрат, асл табиатга қайтиш учун жуда катта куч сарфлашга тўғри келмоқда. Лекин бизнинг кўпчилигимиз қайта олмаймиз…»

Эй оталар, эй оналар! Сизнинг ўзаро алоқаларингиз фарзандларингизга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Агар бу алоқалар ижобий бўлса, нур устига аъло нур. Лекин аксинча бўлса… Сиз ҳеч қачон «Боламиз ҳеч нарсани тушунмайди, ақли етмайди», деб ўйламанг. Бола биз ўйлагандан кўра зуккороқдир. У атрофдаги нарсаларга биздан кўра синчковлик билан қарайди, фикр юритади. Уни оппоқ вараққа қиёслаш мумкин. Шундай варақки, атрофда бўлаётган ҳар бир ҳодисани ўзига сингдириб боради. Ҳатто уларни овозлари ва суратлари билан ёзиб олади. Албатта, бу ёзувлар ақл ва туйғу воситасида амалга оширилади. У ёзган ҳар бир нарсасини ички хотирага ҳиссиётсиз жойлаб қўяди. Вақти келиб, турмуш ўртоқ танлашида, ҳатто ҳаёт кечиришида ҳам ўша ёзувлар унга ўз таъсирини ўтказиб туради. Шу ўринда «Бу хотираларнинг таъсири шу даражада узоқ давом этадими?» деган савол туғилади.  Ҳа, албатта! Агар ўша ёзувлар ижобий бўлса, нур устига аъло нур. Лекин аксинча бўлса…. Гўдакларнинг сирларидан бири Мен сизларга гўдакларнинг энг ажойиб сирини очиб берайми? Бу сир шундан иборатки, улар узоқдан туриб ҳис қилиш жиҳозига эга бўладилар. Бу нима дегани? У жиҳоз ҳис-туйғуни кашф қилиш жиҳозидир. У ақл жиҳозидан олдин ишга тушади. Гўдакларимизда ёлғон сўзни, ёлғон муомалани ва ёлғон ҳис-туйғуларни кашф қилиш жиҳози бордир. Уларда шундай дақиқ ҳарорат ўлчагич борки, у инсон қалбидаги меҳр-муҳаббатнинг тафтини ўлчаш қобилиятига эгадир. Хоҳ оилавий меҳр бўлсин, хоҳ ўзгалар меҳри...

(давоми бор)

Мавзуга оид мақолалар
Ҳурматли Шайх ҳазратлари, қуйидаги саволларга жавоб беришингизни интиқлик ила кутаман «Ҳадис ва Ҳаёт» давоми...

14:58 / 15.10.2016 8096
Саудия Арабистонининг илк суратларидан ҳисобланган Муҳаммад Содиқ Бей томонидан 1881 йилда суратга олинган давоми...

11:10 / 03.04.2019 2021
Ғусл вожиб бўлмайдиган ҳолатлар Мазий чиққанда. Вадий чиққанда. Эҳтилом бўлганда намлик кўрмаганда. давоми...

10:48 / 10.05.2017 3465
Диндор одам бўлганим учун ўртоғим мендан уйида содир бўлаётган нотинчлик ва ғайритабиий ҳолатлар давоми...

15:09 / 05.12.2016 4413