Умра қилувчилар учун ҳеч қаерда ёзилмаган баъзи тавсиялар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум!  Азизлар, аввало ҳар бир мўмина-муслимага ҳаж ва умра зиёратларини адо этиш бахти насиб этишини Аллоҳ таолодан сўраб дуо қилган ҳолда бир нечта тавсиялар беришни  жоиз деб топдим.


Сафар сумкасини тайёрлашда:

1. Ўзингизга керакли бўлган дориларингизни солишни унутманг.  Айниқса шамоллашда ичиладиган дорилардан.  Чунки Маккада ҳам,  Мадинада ҳам бирорта дорихонага кўзим тушмади.  Агар топилса ҳам,  дори-дармон бу ерда жуда қиммат дейишди.

2. Соч кесиш учун олган қайчингизни йўл халтангизга эмас,  чемоданга солинг.  Сумкага солсангиз,  аэропортда олиб қўйишаркан.

3.  Йўлга ёнғоқ,  майиз каби қуруқ мевалардан,  шунингдек,  суви қочганроқ нон олсангиз, яхши бўлади.  Чунки кечки таом учун меҳмонхонага келмай,  масжидда ибодат қилиб ўтирмоқчи бўлсангиз, улардан ёнингизга солиб олишингиз мумкин. Авваллари меҳмонхонадан баъзи егуликларни олволишга рухсат беришган экан. Ҳозир рухсат беришмаяпти. (Балки биз ётган  меҳмонхонада тартиб шундайдир.)

4. Кийимлардан кўпроқ олинг. Чунки меҳмонхоналарда кондиционер ишлаб туради. Ювганингиз билан қуриши қийин.

5. Менга соябон олишни тавсия қилишганди. Лекин шарт эмас экан. Шундай оламон ичида биттагина соябон тутган одамни кўрдим. Балки ёзги мавсумда керак бўлар.

6. Жойнамоз олишни унутманг. Чунки ҳар доим ҳам масжидда намозларни  гиламда ўқишга имкон бўлмас экан. Мармар эса жуда  муздек.

7. Мусҳаф солишингиз шарт эмас. Иккала масжидда ҳам мусҳафларни тахлаб ташлашибди. Бемалол олиб ўқишингиз мукин.

8. Кирсовун олишни унутманг. Баъзи нарсаларингизни ювишга керак бўларкан.

9. Албатта тапочка, чешка, қалин пайпоқ, енгилроқ нимча солинг.  Байтуллоҳда кондиционерлар жуда кучли музлатгани учун роса керак бўларкан.

10. Битта кичкина сочиқ олсангиз етарли. Йўлда таҳорат қилганда керак бўлади. Меҳмонхонада эса ўзлари беришади.

10. Телефон учун қувватлантирувчи симни олганда токка тиқиладиган томони учталигидан ҳам, оддийсидан ҳам олинг.

11. Оёғи оғрийдиганлар ёки қариялар кичкина кўрпача олишлари мумкин. Лекин менга керак бўлмади. Қалинроқ жойнамоз бўлса кифоя.

12. Баъзи дўконларда ўзбек сўми ўтади, дейишганди. Ундай эмас экан. Асосий муомаладаги пуллари доллар ва риал экан.

13. Тиш пастаси, чёткаси олишни унутманг. Яна нина-ип ҳам солиб қўйинг. Ҳар хил ҳолат бўлиши мумкин.

14. Эҳром учун оқ кўйлак олишингиз шарт эмас. Бошқа рангдагиси ҳам бўлаверади. Оқ кўйлакдан ички кийими шундай кўриниб турган аёлларнинг асосий қисми, афсуски, ўзбеклар.


Давоми бор....


Барно Саидраҳмон

Муаллиф
Манба
Мавзуга оид мақолалар
7СабоқМИЙҚОТ МАСАЛАСИ.Мийқот, сўзи арабча .таъқийт, сўзидан олинган бўлиб, луғатда .бирон нарсанинг вақтини давоми...

06:27 / 01.01.2023 2116
1. Ҳаж сафарига отланувчи киши ўзидан кўнгли ранжиган кишиларнинг кўнгилларини овлаши, уларни рози қилиши давоми...

00:58 / 24.06.2023 1173
Ҳаж ва умра сабоқлари 2САБОҚ Ҳажнинг фарз амал эканлигига Қуръони Каримдан далил қуйидаги оятдир давоми...

23:43 / 10.12.2022 1546
Олимлар зулҳижжанинг аввалги ўн куни афзалми, ёки рамазон ойининг охирги ўн куни афзалми, деган савол давоми...

06:00 / 31.07.2020 2268