Зиёратдаги ибратларим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муборак сафар таассуротлари

Зиёратдаги  ибратларим

Ҳаммамиз ҳам умра зиёрати давомида Аллоҳ таолонинг Азамати ва Қудратига шоҳид бўламиз, унинг нақадар Меҳрибон ва Вадудлигини ҳис этамиз. Бошқалар қатори мен ҳам У Зотнинг кўп атолари, неъматларидан манфаат олдим ва  сафар давомида бошимдан ўтказганларимни сизлар билан баҳам кўргим келди... 

  Бир сафар Маккада Байтуллоҳни тавоф қилиш асносида, 7-шавт пайтида азон янграб қолди. Одатда бунақа пайтда инсонлар тезлик билан намоз учун жой излашга тушиб қоладилар ва тезда ўринларини эгаллайдилар. 7- шавтни тезликда адо этиб бўлгач, табиийки, мен ҳам ўзимга ибодат учун жой излаб қолдим, эркаклардан ҳолирок, жойни қидиргунимча вақт  ўтиб кетди. Зўрға издиҳомда Каъбага яқинрок, бир жойга суқилиб жойлашдим. Турган жойим шу қадар тор эдики, сажда қилиш уёқда турсин, ҳатто ўтиришнинг ҳам имкони йўқ эди! Тикка турганимча чор атрофга аланглаб ўтиб олиш чун муносиброқ жой ахтара бошладим. На олдимда, на орқа тарафимда, на ён тарафимда биронта бўш жой тополмадим. Ҳатто ўтиш йўлаклари ҳам одамлар билан гавжум эди. Шу аснода  тикка турганча қалбимга хавотир ва андиша оралади: “Ҳозир намозга иккинчи чақириқ янграйди, намоз бошланади, мен қандай намоз ўқийман? Саждани қаерга қиламан?” Дилимдан Аллоҳ таолога мурожаат қилдим: “Аллоҳим,  Ўзинг байтинг зиёратига келган  шунча меҳмонларингга жой етказиб  бергансан! Аллоҳим, менга ҳам ибодатинг учун жой ҳозирлаб бер!” Мен тикка туриб намоз ўқийманми? Ёки турган ҳолда имо-ишора билан ўқисаммикин? Нима қилсам экан? Ғужғон фикр-ўйлар  миямда чарх урарди.

Тўсатдан азон янграб хаёлим бўлинди. Шу пайт мен кутмаган ҳодиса рўй берди: одамлар тезликда ғайритабиий тезликда ўрин алмашиб қайта сафланиб, чор атрофимда яна бир-иккита одам сиғадиган жой очилиб қолди. Олд ва орқа тарафимда ҳам жой бор эди. Ваҳоланки  ўша пайт  атрофимдагилар тиқилиб жойлашиб ўтиришибди ва улардан бирортаси бўшаган ерга ўтишга ҳаракат ҳам қилмасди. Ўнг тарафимга келган бир аёлни истисно қилмаганда! Қалбим ажиб фарах ва сурур билан тўлди. Аллоҳим ўша заҳотиёқ бир ожизанинг дуосини ижобат қилиб, ибодати учун жой муҳайё этди! Бу ижобатдан қандай масрур бўлмаслик, шукр этмаслик мумкин?! Шу он ўзгача шукуҳ, ўзгача сурур ила ҳеч бир харажсиз намозни хушу ила адо этдим...

  Сафо ва Марва тоғлари аро саъй асноси... Ўша куни овқатлангач, шошилинчда чой ҳам, шарбат ҳам ича олмай чиқиб кетган эдим. Сафо билан Марва тоғлари орасида юриб борарканман, чанқоғим авжига чиқиб, беихтиёр сув излай бошладим. Йўлда учраб қолар деган илинжда у ёқ-бу ёққа аланглардим , аммо ҳеч қаерда сув учрамади. Ўзимга сабр тилаб йўлда давом этарканман, кўз олдимда Сафо ва Марва орасида югуриб юрган Ҳожар онамиз гавдаланаверди. Мен шу тоғлар орасида якка ўзимнинг чанқоғимни қондиришга қанчалик ташналик билан сув қидиряпман... Оҳ... Бу ташналик... Ҳолимни қуритди... Ҳожар онамиз ҳам ўзлари, ҳам чақалоқлари Исмоил учун сув қидириб қанча заҳмат чеккан эканлар-а! Онанинг фарзанди учун қанчалик музтарликда, умидворликда сув излаб зир югурганларини мана шу онда ич-ичимдан ҳис этдим... Кўзларимга ёш келди. Ибратландим...

  Арофат тоғи... Ўша куни гуруҳимиз билан эртароқ йўлга тушиб, Арофат тоғига етиб келдик. Ўғлим тоғ чўққисига чиқиб  кетганлиги сабабли мен тоғ этагида туриб, уни томоша қила  бошладим. Бироз нарида савдо қилаётган аёлларга кўзим тушиб, уларга яқинлашиб турли-туман совғалик матолар ашёларга қизиқсиниб  тушган жойимиздан анча олислаб кетганимни пайқамай қолибман. Бир пайт қарасам, атрофимда биронта таниш гуруҳдошларим қолмабди.  Ўғлим ҳам тоғдан тушган-тушмагани номаълум, ўзим иккита тоққа чиқиш зинаси орасидаги катта майдондаман. Йўлимни тополмай адашиб қолдим, даставвал  қай бир зинани олдида эдим? Чор атрофимга қараб бирон ўзбек диндошимни излайман. Ҳамма ёқда малайзияликлар, ҳабаш, араб, турк диндошларим... Бирортаси тилимни тушунмайди. Имо-ишора билан телефонларидан қўлимдаги бейджикдаги рақамга қўнғироқ қилиб беришларини сўраганларим ҳам мусофирлигини, бу ерда сим карталари ишламаслигини айтиб узр сўрашди... Автобусимни топиб олиш мақсадида автобуслар тураргоҳига бордим. Бу ерга эрталаб келганимда автобуслар сони икки-учта эди, энди эса,  салкам йигирмата автобус тутарди.  Қайси биридан сўрайман, қайси биридан қидираман? Яна қийин аҳволда қолдим. Ўғлимни, гуруҳдошларимни излаб, қарийб бир соатгача юрдим. Жуда чарчаб кетдим. Кўзларим ёшга тўлди. Йиғлагудек бўлиб турардим. Шу он хаёлимга... Дуо қилмаганим, ёрдамни чексиз мақтовлар Эгаси Улуғ Зот бўлмиш ‒ Аллоҳимдан сўрамаганим ёдимга келди. Мукаррам ва азиз жойларда туриб ҳам шу нарса унутганим учун ўзимни койидим...

Қўлларимни самога кўтарарканман, кўксимдан йиғи отилиб чиқди: “Улуғ Раббим Ўзингга ҳамдлар бўлсин, Сенинг ишқинг, муҳаббатинг ила, шу ердаман! Одам Атога  Момо Ҳавони кўп йиллик айрилиқдан сўнг  шу ерда учраттирган Раббим, мени ҳам излаётганларим билан учратишгин!” Омийн дея қўлларимни юзимга босдим...  Бир зум ўтмай  узоқдан юртим  байроғини ҳилпиллатиб турган кишини кўрдим. Қувончдан қичқириб юбордим. У томон югурдим. Югурарканман, фақат Раббимнинг марҳаматидан қувонардим, лабларим тинмай пичирларди:  “Ҳамд ва санолар Унгагина бўлсин”.

   Маккаю Мукаррамадамиз... Каъбатуллоҳ яқинида шеригим билан бир жойнамозни кўндалангига солиб намоз ўқиётган эдик. Маълумки, Каъбатуллоҳ озодалигига масъул кишилар тез-тез полларга махсус порошокли сув пуркаб ювиб туришади. Ўша пайт бирдан улар бизга яқинлашиб кела бошлашди. Улар бизни тисарилиб туришга ундай бошлашди. Шеригим уларнинг чақириғидан сўнг намоз тезда адо этди-да, мен намоз ўқиб турган ҳолатимда жойнамоз хўл  бўлмаслиги учун уни тортиб олиб қўйди. Мен эса ҳали намозимни тугатмаган эдим. Намозимни бузгим келмади, тарк этгим ҳам келмади. Ўша оқиб келаётган кўпикли сув ҳам кўзимга кўринмас эди. Бир зум ўтиб тиззаларим хўл бўлганини ҳис қилдим. Бу азиз жойларда ибодат қилиш неъмат эди. Бу неъматларни бой беришдан қўрқардим. Шу сабабми ибодатимни адо этавердим... Бу ерда ибодат қилишнинг  муҳаббати, ишқи бошқача эди. Шу муҳаббат, шу ишқ мени асир этган эди!  Намозимни охиригача адо этдим, аммо тиззамни хўл бўлганини олмаганида, бошқа жойим хўл бўлмади. Кўпикли сув қаёққа кетганини эса билмадим!

   Бир куни Каъбатуллоҳ яқинида намоздан сўнг, зикр айтиб ўтирган эдим. Кўринишидан арабга ўхшаш бир кичкина бола отаси берган конфетни ёнида ўтирган бир аёлга олиб бориб  берди. Кейин отасидан яна бирини олиб бошқа бир аёлга берди. Олган аёллар жилмайиб миннатдорчилик билдирган сайин у янаям сахийлашиб отасидан ширинлик олиб, уни бир қарияга берди. Қария  жилмайиб, чўнтагидан каттароқ миқдордаги пулни болага берди ва уни отасига олиб боришга ундади. Бола пулни отасига олиб бориб берди. Бир пайт отаси кўздан ғойиб бўлиб қолди. Бироздан сўнг қучоғи тўла Қуръон китобларини кўтариб келди. Ўтирганларга эҳсон қилиб тарқатди. Бу манзара менга жуда таъсир қилди. Яхшиликдан яхшилик туғилиши шу эмасми?!

   Масжидул Ҳарамдамиз... Тавоф пайти... Бирдан кўзим кўкда парвоз қилаётган бир қушга тушди. Унинг учиш траекториясини зимдан кузата бошладим, у Каъба узра  доира шаклида учарди, кейин иккинчиси, учинчисига назар ташладим. Уларнинг бари Байтуллоҳ узра худди инсонлардек доира шаклида ҳаракатланиб парвоз қиларди, худди тавоф қилаётгандек. Шеригимга бу ҳақда сўз очсам, у ҳам буни пайқаганини таъкидлади. Субҳаналлоҳ! Еру кўкдаги барча жонзотлар Улуғ Зотни поклаб, тасбеҳ айтарди...  Ибратландим...

  Умра сафари  мен учун ибрат ва таассуротларга бой сафар  бўлди. Ундан кераклича сабоқ олдим. Сабр, умид, таваккул, зикр, шукр, яхшилик ва силаи раҳм... Бу фазилатлар нечоғли барчамизга зарур ва қимматли туйғулар эканини ҳис қилдим...

  Ферузахон  Обидова

Мавзуга оид мақолалар
15САБОҚЗамзам сувидан ичиш, Сафо ва Марва орасида саъй қилишУмра қилувчи мақоми Иброҳимда намоз ўқиб, дуолар давоми...

06:04 / 31.01.2023 1428
7СабоқМИЙҚОТ МАСАЛАСИ.Мийқот, сўзи арабча .таъқийт, сўзидан олинган бўлиб, луғатда .бирон нарсанинг вақтини давоми...

06:27 / 01.01.2023 2116
Бу тавсиялар аслида энг биринчи берилиши керак эди. Лекин олдингилари ёдимдан кўтарилиб кетмаслиги учун давоми...

06:28 / 25.11.2022 2277
Қурбонлик Қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган ҳайвондир.Фуқаҳолар истилоҳида қурбонлик .Махсус ҳайвонни давоми...

05:00 / 29.07.2020 2670