Ҳаж ва умра сабоқлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



8-Сабоқ


ЭҲРОМ  МАСАЛАСИ


«Эҳром» арабча сўз бўлиб, луғатда «ҳаром қилмоқ» деган маънони англатади.

Ҳаж ва умрани ният қилган кишига олдин ҳалол бўлган нарсалар ҳаром бўлади, шунинг учун бундай шахсга нисбатан «эҳром боғлаган одам», «эҳромдаги одам» деган лафзлар ишлатилади.

«Эҳром» деганда одатда эркаклар баданининг тепаси ва пастига ўраб оладиган оқ мато тушуниладиган бўлиб кетган. Шуни яхшилаб тушуниб олишимиз керакки, аслида бу матолар эҳром эмас, балки эркакларнинг эҳром ҳолатидаги кийимидир.

Ҳаж ёки умрани ният қилган эркак кишига тикилган кийим  кийиш ман этилади. Масалан: кўйлак, шалвор, майка, этик, пайпоқ, дўппи, қўлқоп, камзул, ички кийим ва ҳоказо. Агар эркак киши эҳромдаги ҳолатида мазкур кийимлардан бирортасини кийса, бунинг учун у  жарима тўлаши ёки фидя бериши лозим бўлади.

Умра ва ҳажни ният қилган киши ғусл қилиб, эҳром нияти билан икки ракъат намоз ўқийди ва овозини чиқариб  «Талбия», яъни «Лаббайка»ни айтади.

Эркак кишининг эҳром ҳолатида киядиган кийими ридо ва лунги деб аталадиган икки бўлак матодан иборат бўлади. Ридо елкадан ташлаб олинади, лунгини эса белидан пастига ўраб олади. Шу билан у эҳромга кирган ҳисобланади.


Аёл кишининг эҳроми

Эҳромга киришдан олдин ғусл қилиш мустаҳабдир.

У аввал эҳромга кириш нияти билан икки ракъат намоз ўқийди. Намозни ўқиб бўлгач, саломдан кейин махфий, яъни фақат ўзи эшитадиган овозда  «Лаббайка»ни айтади. Шу билан у эҳромга кирган ҳисобланади.


Эҳром боғлаганда ўқиладиган  дуо:

اللَّهُمَّ إِنِّي أُرِيدُ الْعُمْرَةَ فَيَسِّرْهَا لِي وَتَقَبَّلْهَا مِنِّي

Маъноси:«Аллоҳим, мен умрани ният қиляпман, уни менга осон қил ва уни мендан қабул қил».


«Талбия»нинг саҳиҳ ҳадисда келган матни

لَبَّيْكَ اللَّهُمَّ لَبَّيْكَ لَبَّيْكَ لَا شَرِيكَ لَكَ لَبَّيْكَ إِنَّ الْحَمْدَ وَالنِّعْمَةَ لَكَ وَالْمُلْكَ لَا شَرِيكَ لَكَ.

Маъноси: «Лаббай, Сенга, Аллоҳим, лаббай! Сенга лаббай! Сенинг шеригинг йўқ, Сенга лаббай! Албатта, ҳамд ҳам, неъмат ҳам, мулк ҳам Сеникидир! Сенинг шеригинг йўқдир!»


Аёл кишининг эҳром ҳолатидаги кийимига эркакларникига қўйилган шартлар қўйилмайди. Яъни улар тикилган, пок, баданини билдирмайдиган, авратларини тўсадиган кенг, узун кийим киядилар, тақинчоқ тақишлари жоиз.

Эҳромдаги аёл қўлига қўлқоп киймайди, икки қўлининг бўғинидан пасти очиқ туриши керак.


Аёллар эҳром кийими учун оқ кўйлак киймаганлари маъқул. Аёллар оқ кўйлак кийсин, деган шарт ҳеч бир китобда ёзилмаган.


Эҳромдаги аёлнинг боши ёпиқ бўлиши, юзи очиқ туриши шарт. Лекин бегоналардан юзини тўсиш учун бошига шляпага ўхшаш бош кийими кийиб, унинг устидан юзига тегмайдиган қилиб бир мато ташлаб олиши жоиз.


Давоми бор…

Барно Саидраҳмон


Манба
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Азизлар, аввало ҳар бир мўминамуслимага ҳаж ва умра зиёратларини адо этиш бахти насиб давоми...

07:25 / 21.11.2022 2284
Қурбонлик Қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган ҳайвондир.Фуқаҳолар истилоҳида қурбонлик .Махсус ҳайвонни давоми...

05:00 / 29.07.2020 2670
Ҳаж ва умра сабоқлари 2САБОҚ Ҳажнинг фарз амал эканлигига Қуръони Каримдан далил қуйидаги оятдир давоми...

23:43 / 10.12.2022 1543
АРАФА КУНИНИНГ РЎЗАСИОиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафа давоми...

23:00 / 29.07.2020 2477