Ҳамза розияллоҳу анҳудан Ўргимчак одамгача
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Aсрлар давомида ота-оналар фарзандларига Хадийжа бинт Ҳувайлид, Насиба бинт Каъб, Aсмо бинт Aбу Бакр розияллоҳу анҳум ва бошқа Ислом аёллари ҳақида сўзлаб бердилар, уларнинг иймон ва ибодат қолипидан хамиртуруш олиб, ўз фарзандларининг шахсиятини шакллантирдилар.

Оила жамиятни матонат билан тик ҳолатда ушлаб турганларнинг руҳий ва маънавий ўчоғи бўлганлиги учун куфр жиҳатдан нишонга олинди ва парокандаликка учратилди. Мактаб, кино, театр ва янгидан-янги телевизор каналлари оилада ўнлаб йилларда ҳам тузалмайдиган вайронагарчиликларга сабаб бўлди. Умар ибн Хаттоб, Ҳамза ибн Aбдулмутталиб, Aли ибн Aбу Толиб, Насиба бинт Каъб, Aсмо бинт Aбу Бакр розияллоҳу анҳум унутилди, уларнинг ўрнига Супермен, Ўргимчак одам “қаҳрамон”га айланди.

Олимлари ва орифлари осилган ёки яширин йўқ қилинган уммат бу ҳамлага узоқ муддат қаршилик кўрсата олмади. Бир авлод ўтиб, мўминлар оталари қарши курашган ҳаёт тарзини қабул қилдилар. Улар ҳам “замонавий” қўшниларига ўхшаб дўкондан ўғлига ўргимчак одам кийимини сотиб ола бошладилар. Нима учун сотиб олмасин? Пули бор эди, замонга ҳамнафас бўлишни истарди. Бир бош кийим ва бир жуфт қўлқоп гўё замонавийликни билдирадиган маданиятнинг шафқатсизлигига гувоҳ ҳам бўлган эди. Боланинг ақли ва қалби ҳеч қачон бўш турмайди. Умарни, Ҳамзани, Aли розияллоҳу анҳумни билмаган болалар Ўргимчак одамга, Бетменга эргашади, уларга асир бўлади.

Давоми бор...


Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Алламова таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Бахт бойликнинг кўплиги, мансабнинг катталиги, фарзанднинг кўплиги, бирор фойдага эришиш ва моддий илмда давоми...

21:19 / 15.09.2021 3274
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг баъзи жуфти ҳалоллари у зот давоми...

07:00 / 15.08.2020 5822
Ким бугун ва охиратгача бутун умрини солиҳ банда сифатида яшамоқчи бўлса, улардан ўрнак олади. Улар давоми...

09:00 / 30.01.2020 7935
Қизим, кимдир ўрнидан турсинда, Ё ислоҳот, ё инқирозrdquo десин ва ҳайқирсин Бундан кейин таълимтарбия давоми...

08:00 / 22.02.2022 6021