Эртасига ҳеч вақо қолдирмаганлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони Карим “инфоқ қилинг” дея амр қилди. Ислом Aллоҳнинг бандаларини ўз садоқатларини садақа орқали исботлашга чақирди. Иймон келтирганлар муҳтожлар учун узлуксиз сафарбарлик эълон қилдилар. Саҳронинг воҳага ўхшаш ҳудудларида яшовчи жамиятлар бир зумда фаровонликка эришди.

Ҳар бир мўмин Aллоҳ йўлида ниманидир нафақа қиларди. Риёдан узоқ бўлиш ва оладиган томонни хижолатга қўймаслик учун бу ишни махфий тарзда қилишарди. Шунинг учун бировнинг қанча бергани, берганини кўришганида эмас, қўлида бирон нарса қолгани ёки қолмаганидан билинарди. Баъзи кунлар энг бой одамларнинг уйида ҳам нон бўлмасди. Aсмо розияллоҳу анҳо ҳам қўлига тушган нарсани тезда бошқаларга тарқатар, кейинги кун учун ҳеч нарса қолдирмасдилар. [133]

Ислом мактаби бўлган оилада ОНА

 

Aсмо розияллоҳу анҳо ҳижратда ҳам, жиҳодда ҳам, ҳаётда ҳам фаол эдилар. Турли жабҳаларда вазифаларни ўз бўйнига олиб, Aллоҳга бандалигини бажо келтириш ғайратида эдилар. Буларнинг барчаси асл вазифалари бўлган “оналик”дан ортиб қолган вақтлардаги юмушлари эди. Намоз ва рўза сингари ибодатлардан кейинги энг муҳим ибодатлари оналик эканлигини билардилар. Зубайр ибн Aввом билан бўлган никоҳларидан дунёга келган саккиз фарзанднинг бештаси ўғил эди. Aсмо розияллоҳу анҳо ҳам бошқа саҳобиялар қатори ўз уйларини Ислом мактабига айлантирдилар. Aбдуллоҳ ибн Зубайр, Урва ибн Зубайр сингари фақиҳ, муҳаддис ва обид авлодлар шу аёлнинг уйида вояга етди.

[133] Заҳабий, номи зикр қилинган асар, II жилд, 292-бет.

Мавзуга оид мақолалар
Аёлингизни ерга урманг. Зеро, унга қаратилган ҳар қандай ҳақорат унинг қалби ва ақлида ўрнашиб қолади. давоми...

23:00 / 09.03.2022 10068
Оиша онамиз Қурбон ва Рамазон ҳайитларидан ташқари бошқа кунларда доим рўзадор бўлардилар.80 Қийналар, давоми...

09:00 / 13.11.2021 3914
Қизим, фарзандингга Aбу Бакрни танит Молини, жонини фидо қилаётганда, бир лаҳзалик тараддудни муҳаббатга давоми...

08:00 / 12.02.2022 4056
Эй ақл Бу иш фақат сен билан ҳам, сенсиз ҳам бўлмайди Ислом ақл билан мулоқат қилади. Унга мурожаат қилади. давоми...

09:54 / 12.05.2021 6209