Ҳузур-ҳаловат маскани қандай барпо этилади?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Самолётда бир ёрдамчи учувчи ва бир бошқарувчи учувчи бўлади. Иккиси ҳам самолётни бошқаради. Лекин қарорни фақат биттаси қабул қилади. Оилада ҳам қарор қабул қилиш ваколати эркакка тегишли. Лекин бу эркак яккаҳокимлиги дегани эмас. Чунки пулни ота топади, овқатни она пиширади, дастурхонни қиз ёзади, нонни новвойдан ўғил олиб келади, намоз жамоат бўлиб адо қилинади, яъни ҳар кимнинг ўз қобилиятига кўра вазифасини бажарадиган оила ҳақиқий ҳузур-ҳаловатли оиладир.

 

“Чодиримни Хадичанинг қабри ёнига қуринг!”

Фарзандини тарбиялаган Ислом аёлига жаннат хушхабарини берган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, унинг мақомини дунёда ҳам шарафли қилиб қўйдилар. Макка фатҳи куни инсонлар Расулимизни ўз уйларига таклиф қилишганида, Пайғамбаримиз: “Чодиримни Хадичанинг қабри ёнига қуринглар!” деб буюрдилар. Бу орқали эркакларга Хадича, Фотима розияллоҳу анҳумо каби фарзанд тарбиялаган аёлнинг уйи ҳаётлик чоғида саодат уйига, вафот этганида қабрининг атрофи вафо масканига айланишини кўрсатиб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломни ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлаган Хадичаи Кубро розияллоҳу анҳонинг қабрлари ёнида чодир тикдириб, бу улуғ аёлнинг жиҳоддаги улушига ҳам ишора қилдилар.

***

Қисқасини айтганда, ўғил тарбиялаган бир инсонни, қиз тарбиялаган эса бутун бир оилани, келажакда бутун жамиятни барпо қилган бўлади.

***

Давоми бор...

Абдуллоҳ Раҳим ва Нилуфар Алламова таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Ибн Саба 14 асрдан буён фитна саҳнасидан ҳеч тушмади. Ўша даврда мусулмонларни бирбирига қарши қайраган давоми...

09:00 / 18.11.2021 4282
Бахт бойликнинг кўплиги, мансабнинг катталиги, фарзанднинг кўплиги, бирор фойдага эришиш ва моддий илмда давоми...

21:19 / 15.09.2021 3879
Яхлит ва ноқисСаҳобаи киромлар ҳақида тўхталсак. Яхлитни ноқис деб қабул қилиш уни кўрмасликдир. Саҳоба давоми...

09:00 / 15.02.2020 6531
Бола Aллоҳrdquo дейишни ҳам, овқатланаётганда қошиқни ўнг қўли билан ушлаб, оғзига солишни ҳам онасидан давоми...

08:00 / 06.11.2021 4207