“Ҳаж зиёрати нега бекор қилинди?”
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Ҳаж зиёрати нега бекор қилинди?”

Шифокор Муҳаммад Аббас Ҳакининг фикрлари

Деярли ўн йилдан бери Ҳаж мавсумида зиёратчилар учун лагерларда шифокор сифатида қатнашаман. Аммо бу йил бундай бўлмади. Шифокор сифатида бу йилги қисқартириш тўғри қарор эканини, минг афсуски, ўзим  ҳам тан оламан.

Бу йилги эълонга мувофиқ, Ҳаж ибодати фақатгина ўша ҳудудда истиқомат қилувчи инсонлар билангина амалга оширилади. Улар билангина чекланади.   Бу эълон албатта  қалбларга алам ва оғриқ беради. Ҳаж муқаддас зиёратлардан бири, у Макка шаҳрида адо этилади. Ҳаж қарийб икки ярим миллионга яқин зиёратчилар диний ибодатларини бажариш учун иштирок этадиган диний маросимдир. Давлат соғлиқни сақлаш хизмати шифокори ва доимий Ҳаж мавсуми тиббий ходими сифатида мен нафақат Cовид-19 келтираётган зарарни, балки бугунги пандемия даврида Ҳажнинг бошланиши ҳалокатли бўлиши мумкинлигини ҳам тушуниб турибман.

Ҳаж мавсумида мунтазам иштирок этиш шарафига эга бўлишимга қарамасдан, бу йил ҳам у ерга боришни интизорлик билан кутяпман. Ҳаж дунёнинг турли жойлардан келган зиёратчилар билан учрашиш, камтарона оқ либос – эҳром кийиб, диний ибодатларни намойишкорона бирликда бажариш имконини берувчи, инсонни илҳомлантирувчи руҳий амалий ибодатдир. Бироқ бу ерда катта муаммо ҳам бор, яъни дунёнинг турли бурчакларидан келган зиёрат иштирокчилари Ҳаж маросими вақтида ёнма-ён қатнашадилар, одамлар билан зич ва ёпиқ бўлган жойларда ҳамма бир ҳаводан нафас олар экан, Cовид-19ни ташувчи биргина зиёратчи ҳам фалокат учун сабабчи бўлиши мумкин.

Бундан ташқари Ҳаж ибодати инсонни шодлантирадиган ва кўнгилни кўтарадиган ибодат бўлиши билан бирга ниҳоятда машаққатли жараёндир. Бажарилиши лозим бўлган ишларнинг ҳолдан тойдирадиган рўйхати, уйқуга тўймаслик ва бутун дунёдан келган зиёрат қилувчиларнинг ёнма-ён яқинликда ибодатларини бажаришлари вирусли инфекциялар тарқалиши учун замин яратади. “Ҳаж йўтали”  – юқори нафас йўлларининг узоқ давом этувчи қуруқ инфекцияси бўлиб, агар зиёратчилар учун диний маросимларни бажаришнинг тўғри тартиби бўлмаса, бутун дунё бўйлаб турли ҳудудларга вирусли инфекциялар тарқалишига сабаб бўлади. Мен кўпинча кучли антибиотикларни камроқ дозада ёзиб бераман, лекин баъзида бу етарли бўлмайди ва беморларни касалхонага ётқизиш, сунъий ҳаво бериш ва мунтазам кузатиб боришга тўғри келади.

Мен каби шифокорлар учун Ҳаж қизғин бўлган паллалар ниҳоятда қийин бўлиб, ҳатто саудияликларнинг ўзлари ҳам зиёратчилар оқимини ушлаб туриш учун турли тадбирлар ўйлаб топишларига тўғри келади. Тез ёрдам келишини кутиш кўпинча бефойда ва мен бир неча маротаба оғир аҳволдаги беморларни энг яқин фавқулодда ёрдам бўлимига етказиш учун ўн минглаб оломон ичида ҳаракат қилишга мажбур бўлганман. Бу каби фавқулодда ёрдам бўлимлари кўпинча тўла бўлиб, кўплаб гуруҳлар тиббий ёрдамга эга эмас ва касал бўлиб қолган кекса инсонлар ёки сурункали касали бор зиёратчилар маҳаллий тиббий хизматга ишонадилар. Aлбатта, ташқаридан олиб қараганда муқаддас ҳудудда Ҳаж адо этилиши йирик ижтимоий ҳодиса бўлиб, бутун дунёдан келган эътиқодлари бир зиёратчиларга ака-ука, опа-сингил сифатида учрашиш, вақтларини бирга ибодатда ўтказиш имконини беради. Бундай жараёнлар эса Cовид-19 пандемиясини тарқалишини  кескин ошириб юборади.

Шу сабабли деярли ўн йиллардан бери мавсумнинг қизғин вақтларида 150 гуруҳ ва 50000-60000 нафар зиёратчиларга қаровчи волонтёр шифокор сифатида бу йилги қисқартириш тўғри қарор эканини айтиш мени руҳан қийнаса-да, аммо қўллаб-қувватлайман.

Икки ярим миллион нафар зиёратчилар билан бажариладиган бу диний маросимни бажариш асносида инсонлар руҳиятида ўзгача шукуҳ, фараҳ пайдо бўлади. Қалбларни ҳаяжонга солувчи онлар, таассуротга бой дақиқалар гўзал амаллар қилишга тарғиб этиб, иймон ва эътиқодимизни янада гўзаллаштиради. Шу боис ҳам  кўпчилик инсонлар бу йилги зиёратни ўтказиб юбориши мумкинлигидан қайғудадирлар. Афсуски айни дамда Яқин Шарқ ҳам коронавирус инфекциясидан азоб чекаётган мамлакатлардан бири бўлиб, у ерда 161000 киши инфекцияга чалинган, 1300дан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилган. Шунинг учун ҳам ҳаж учун эшикларни очиш инфекцияни бутун дунё бўйлаб яна ҳам кўп тарқалишига имкон беришини тасаввурга сиғдириш қийин.

Ҳаж зиёрати чекланишининг мантиқий сабаблари ҳам мавжуддир. Cовид-19га қарши қилинаётган йирик ташкилий саъй-ҳаракатлар пайтида 2020 йилги ҳаж мавсумини ташкил қилиш қанчалик қийинлигини кўриш мумкин. Барча давлатлар пандемиянинг авж олиши ва жамоат учун ҳалокатли натижаларга олиб келишининг олдини олиш мақсадида қатъий чоралар кўраётган бир пайтда Ҳаж ибодатини деярли барча миллатлар иштирокида ўтказиш Cовид-19 инфекциясининг глобал миқёда тарқалиши ва бу ҳудуд йирик инфекция ўчоғи бўлиб қолиши мумкин. Ҳаж зиёратининг чекланиши барча манфаатдор тарафлар учун энг мақбул ечимдир.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида бугунги ҳалокатли кунларимизда биз мусулмонлар учун ҳам насиҳат, ҳам юпанч бўладиган сўзларни айтиб ўтганлар: “Бирон ерда ўлат тарқалганини эшитсангиз, у ерга кирманг. Aгар сиз ўлат тарқалган жойда бўлсангиз, у ердан чиқманг”. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг 1400 йил олдин айтган ушбу даъватлари биз учун аҳамиятга молик бўлиши билан бир қаторда, соғлиғимиз ва хавфсизлигимиз учун ҳам жуда муҳимдир.

 2020 йил 29 июнь

Манба: https://www.independent.co.uk

Дилбар Aшурова таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
5САБОҚРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга, Абу Бакр Сиддиқ ваУмар розияллоҳу анҳуларга салом бериш, давоми...

10:11 / 26.12.2022 1397
Муборак сафар таассуротлариЗиёратдаги ибратларимҲаммамиз ҳам умра зиёрати давомида Аллоҳ таолонинг давоми...

08:00 / 25.02.2020 3994
Қурбонлик Қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган ҳайвондир.Фуқаҳолар истилоҳида қурбонлик .Махсус ҳайвонни давоми...

05:00 / 29.07.2020 2670
Меҳмонхонада1. Меҳмонхоналарда 2, 3, 4 кишилик хоналар берилади. Одатда битта хонага иккитадан пластик давоми...

08:54 / 23.11.2022 1672