Ҳаж ва умра сабоқлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



3-САБОҚ


Самолёт  ёки бошқа уловга минганда ўқиладиган дуо


Имом Муслим, Абу Довуд, Насоий ва Термизий ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу шундай дедилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз уловларига минганларида уч марта такбир (Аллоҳу акбар) айтар, сўнг қуйидагини айтар эдилар: «Бизга буни хизматкор қилиб қўйган Зот покдир. Бунга қодир эмас эдик. Ва албатта, биз Роббимизга қайтувчилардирмиз» (Зухруф сураси, 13-14-оятлар).


سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ وَإِنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ


Бирор манзилга тушган пайтда ўқиладиган дуо


Ҳаж ва умра сафари давомида ҳам янги манзилга тушилганда, қуйидаги дуо ўқилади:


رَبِّ أَنْزِلْنِي مُنْزَلًا مُبَارَكًا وَأَنْتَ خَيْرُ الْمُنْزِلِينَ.


Маъноси: «Роббим, мени муборак манзилга туширгин, Сен манзилга туширувчиларнинг энг яхшисисан» (Муъминун сураси, 29-оят).

Бизнинг юртимиздан ҳаж ёки умра учун сафарга чиқувчилар аввал Мадинаи Мунавварага бориб, у ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрларини зиёрат қиладилар, равзаларида намоз ўқийдилар, бир нечта жойларга зиёратга борадилар. Шунинг учун аввало бу муборак шаҳарнинг фазилати ҳақида сўз юритамиз.


Мадинаи Мунавваранинг фазилати, масжиди набавийга кириш одоби


Мадинаи Мунаввара Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак жасадларини ўз бағрида олиб турган жойдир.  Шу сабабли унинг шарафи улуғ, қадри беқиёсдир.

Бу шаҳарни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам севганлар, унинг ҳаққига ҳаққига дуо қилганлар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим! Бизга худди Маккага бўлган муҳаббатимиз каби ёки ундан ҳам шиддатлироқ қилиб, Мадинани маҳбуб қилгин.

Аллоҳим! Бизнинг соъимизни ва муддимизни  баракали қилгин. Уни (Мадинани) биз учун сиҳҳат (маскани) қилгин…», дедилар»

Изоҳ: Соъ ва мудд – ўлчов бирликлари.


Зиёратчи йўлда Набий алайҳиссаломга саловот ва дурудларни кўплаб айтиб боради. У зотнинг масжидларига киришдан олдин ғусл қилиб, ўзига хушбўй нарсалардан суртиб, энг яхши, тоза кийимларини кийиб боради.

Муборак масжидга ўнг оёғи билан киради. Масжиднинг ичида, яшил гумбазнинг остида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қабрлари бор.

У ерга кириш пайтида қуйидаги дуони ўқийди:


بِاسْمِ اللهِ وَالصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَى رَسُولِ اللهِ، أَعُوذُ بِاللهِ الْعَظِيمِ، وَبِوَجْهِهِ الْكَرِيمِ، وَسُلْطَانِهِ الْقَدِيمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ، اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ.


Маъноси: «Аллоҳнинг номи билан, Расуллуллоҳга салот ва саломлар бўлсин. Улуғ Аллоҳдан унинг карийм важиҳи ила, қадийм султони ила шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Аллоҳим, менга раҳмат эшикларини очгил».

Сўнгра қалбидаги энг яхши дуоларни қилиб, равза сари юради.


Давоми бор…

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Олимлар зулҳижжанинг аввалги ўн куни афзалми, ёки рамазон ойининг охирги ўн куни афзалми, деган савол давоми...

06:00 / 31.07.2020 2265
Муборак сафар таассуротлариЗиёратдаги ибратларимҲаммамиз ҳам умра зиёрати давомида Аллоҳ таолонинг давоми...

08:00 / 25.02.2020 3993
Ҳаж ва умра сабоқлари 2САБОҚ Ҳажнинг фарз амал эканлигига Қуръони Каримдан далил қуйидаги оятдир давоми...

23:43 / 10.12.2022 1543
7СабоқМИЙҚОТ МАСАЛАСИ.Мийқот, сўзи арабча .таъқийт, сўзидан олинган бўлиб, луғатда .бирон нарсанинг вақтини давоми...

06:27 / 01.01.2023 2112