Илм талаб қилиш жаннатнинг йўлига тушишдир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Россиянинг Москва шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мадраса қошида ташкил этилган «Муслимаат мос» ўқув курсларида 26 нафар опа-сингилларимиз таълим олиб, 1-курсни муваффақиятли тамомладилар. Улар асосан тажвид, Қуръон, фиқҳ, араб тили, ҳадис каби фанлардан таълим олдилар. Йил давомида “Муфассал тажвид”, “Муаллими соний”, “Кифоя”, “Ҳадис ва ҳаёт” туркум китобларидан айрим жузларини устозлар кўмагида сабоқ олиб, илмларини зиёда қилдилар. 1 август куни “Муслимаат мос” ўқув курсининг 1-курс талабалари иштирокида кичик битирув тадбири бўлиб ўтди. Тадбир ўзгача шукуҳ ва таассуротларга бой бўлди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг фарзанди аржумандлари, устозамиз, muslimaat.uz сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ бу талаба муслима опа-сингилларимизни илм йўлидаги машаққатли меҳнатларини эътироф этиб, уларни онлайн тарзда фахрий ёрлиқлар билан тақдирладилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради», деганлар (Муслим ривояти). Илм талаб қилиш эса, жаннатнинг йўлига тушишдир. Имом Шофиъийнинг: “Агар дунёда азиз бўлишни истасанг, илм ўрган, агар охиратда шараф топишни истасанг, илм ўрган, агар ҳар иккисига эришишни кўзласанг, илм ўрган”, деган муборак сўзларини қалбларига жо айлаган бу муслима опа-сингилларимизга муваффиятлар тилаб, олган илмлари, иншааллоҳ, бу дунёда азиз қилсин, жаннатда ўзларига соябон бўлсин, охиратда эса шараф топтирсин. muslimaat.uz сайти таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Минглаб инсонлар учун диний илммаърифат ўчоғи бўлган Мисрнинг Қоҳира шаҳрига илм истагида бориб, у ерда давоми...

03:15 / 09.08.2020 4003
Бугун 13 декабрь 2018 йилда Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти ва давоми...

18:45 / 13.12.2018 5093
Бухоро яқинидаги Сухор деган қишлоқда Саййид Амир Кулол қуддиса сирруҳининг мақбараси бор. Биз бу ерга аср давоми...

08:25 / 29.11.2023 1610
Аввал хабар қилганимиздек, шу йилнинг 15 февраль куни .Hilol nashr, мажлислар залида muslimaat.uz сайти ходималари давоми...

04:43 / 16.02.2020 6276