Ҳар ишнинг ҳикмати бор
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одатда ҳар бир ишнинг ўз ҳикмати бўлади. Жумладан, бутун жаҳонга тарқалган вирус сабабли дунё аҳолиси иммунитет ҳосил қилди, десак, адашмаган бўламиз. Шунингдек, муаммо қаршисида довдираб қолмаслик, тез фикрлаш, қулай имконият яратиш, ўзаро ёрдамлашиш, бир-бири билан жипслашиш каби эзгуликлар янада шаклланди.

Албатта, бу билан вирус тарқалгани яхши бўлди, демоқчи эмасман, аммо психологик тил билан айтганда, ҳар нарсанинг, яъни айни муаммонинг ҳам яхши томонини кўрсатмоқчиман.

Таълим соҳасига назар ташласак, юртимизда мактабларнинг вақтинча ёпилгани яхши бўлмади-ю, бироқ онлайн тарзда дарсларнинг йўлга қўйилгани бу борадаги янги имкониятларнинг қирраларини очиб берди. Эндиликда онлайн мактаблар ривожланиб, фарзандларимиз келгусида қўшимча дарсларни ҳам олиши мумкин.

Хусусан, бизнинг ўқитувчиларимиз ҳам телевизор орқали онлайн дарс ўтишмоқда. Бундай қулайлик яратилганидан халқимиз жуда миннатдор. Фақат бир фикр билдирмоқчи эдим: барча дарслар битта каналдан эфирга узатилса, яхши бўларди. Шунда ота-оналар ва болалар ўз дарсларини каналма-канал излаб юришмасди. Эҳтимол, мутасаддилар бу ҳақда ҳам ўйлашаётгандир.

Илм ҳар қандай вазиятда ҳам тўхтатилмаслиги аввало Ислом тарихида кузатилган. Айтишларича, душман хавф солиб турганда муаллимлар болаларга дарс ўтиши учун урушга олиб борилмаган экан. Шунингдек, асирга тушганлар орасида саводи бўлганлар мусулмонларнинг фарзандларига ҳарф ўргатиш эвазига озод қилинганлар. Илмга эътибор кучли бўлган динда ва элда яшаётганимиз қалбимизда фахр туйғусини уйғотади...

Биздан талаб қилингани – бу имкониятлардан унумли фойдаланиб, таълим олишда сустлашмаслигимиз, фарзандларимизни назорат қилиб, дарсларини ўз вақтида тайёрлашларини таъминлашимиз зарур. Зеро, илмсиз қолиб, жоҳил бўлиш ҳаммасидан ёмонроқдир. Шундай эмасми?!


Зуҳрахон Ҳамдамова

Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент шаҳри бўйлаб шукуҳли Қуръон мусобақаси бошланди. Мумтоз давоми...

14:51 / 13.02.2018 3679
Йигирма биринчи кун... Ассалому алайкум. Бугун йигирма биринчи кун. Эрталаб кўчага чиққан эдим. Ҳар давоми...

21:15 / 16.06.2017 4815
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг фарзанди аржуманди давоми...

23:04 / 02.02.2017 10338
Никоҳ ҳақида қисқача «Никоҳ» сўзи фиқҳ фанида қуйидагича таърифланади «У киши аёлининг маълум аъзоларидан давоми...

13:15 / 11.03.2017 11645