Саудия Арабистони подшоҳлигининг Тошкентдаги элчихонаси таъзияномаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг фарзанди аржуманди биродаримиз Исмоилжон!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳнинг вафоти хабарини бениҳоя ғам-андуҳ билан қарши олдик. У киши нафақат Ўзбекистон, балки бутун Ислом оламининг энг йирик уламоларидан бири эдилар. Йўқотганимиз  бу улуғ зот хотираларимизда Ислом илмларига, Ислом ва мусулмонлар хизмати йўлида бағоят улкан ҳисса қўшган буюк олим бўлиб қолажакдир. Сизларга бу мусибатда ўзимизнинг чуқур таъзиямиз, чин ҳамдардлигимизни билдирамиз, Аллоҳ таолодан у кишини мағфират қилиши, раҳмати билан қамрашини ҳамда сизларга сабру салвон илҳом қилишини сўраб қоламиз!

«Албатта, барчамиз Аллоҳникимиз ва албатта, Унга қайтгувчимиз».

Саудия Арабистонининг Тошкентдаги элчиси Доктор Абдурраҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Шойиъ  Тошкент. 11.03.2015.

Мавзуга оид мақолалар
Қунут дуоси витр намозининг учинчи ракъатида ўқилади. Уни ўқимоқ вожибдир. Шунинг учун билмаганлар учун давоми...

20:06 / 09.01.2017 45129
                                                         «Қайси кишида тўрт хислат бўлса, у Аллоҳнинг яхши давоми...

17:55 / 02.03.2017 7404
Маълумки, инсоннинг жисмоний ҳаракатчанлиги кўпчилик касалликларда, айниқса, юракишемик касаллигида, давоми...

16:11 / 13.12.2016 9207