Гўдак тилидан (йигирма биринчи кун..)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигирма биринчи кун...

Ассалому алайкум. Бугун йигирма биринчи кун.

Эрталаб кўчага чиққан эдим. Ҳар доимгидек олдимдан Анвар амаки чиқиб қолдилар. Салом бердим. Алик олдилар. Одатдагидек у киши яна маҳзунлар. Орадан бир йил ўтса ҳам у кишини бирор марта кулганларини ҳам хурсанд бўлганларини ҳам кўрмадим.

Сизларга айтсам бир йил олдин бир воқеа бўлган эди. Анвар амакининг ўғиллари Аброр билан ҳар доим бирга ўйнаб юрардик. Уларникида доим уруш-жанжал бўларди. Аброр кўпинча уйидан йиғлаб чиқар, «-Нима бўлди?» десак, «Дадам урдилар!» дер эди.

Ҳар доим хар ҳил жойи қизарган ё кўкарган бўларди. Уларни кўриб қўрқиб кетардим. Бир куни маҳалламизда болалар билан ўйнаб юргандик. Аброр ҳам биз билан эди. Бир пайт дадаси маст ҳолатда кела бошлади. Бақириб Аброрни чақирди. Дадасини кўрган Аброр чўчиб тушдида дадисини олдига югуруб кетди.

Роса қийналиб дадасини уйига олиб кириб кетди. Биз эса Абрордан яна ҳавотир олардик. Кейин уйга кириб кетдим. Бир вақт кўчада бақир чақир бошланди. Ҳайрон бўлиб ойнадан қарадим. Қарасам Аброрнинг ойиси бақириб йиғлаётган эканлар. Мен эса нима бўлаётганини тушунмас эдим. Орадан озгина вақт ўтиб уйга дадам кирдилар. Югуриб олдиларига бордимда:

- Дада кўчада нима бўлябти? Аброрнинг ойиси нега йиғлаяпдилар? - дедим. Шунда дадам чуқур ҳўрсиндиларда:

- Аброрни машина уриб кетибди, - дедилар. Орадан икки кун ўтиб Аброрнинг уйимиз яқинидаги қабристонга кўмишди. Кейин билсам ўша куни Аброрни, дадаси Анвар амаки жуда қаттиқ урибдилар. Охири Аброр чидай олмай кўчага югуриб чиқиб кетибди. Югуриб машина йўлига чиқиб кетганида тез келаётган машина тўхтай олмай уни уриб юборибди.

Бечора ўртоғим ойисини чақириб-чақириб вафот этибди.

Ўшандан бери Анвар амаки ароқ ичмайдилар. Деярли ҳар куни қабристонга борадилар. Кўпинча йиғлаб юрадилар. Бу йил дадам билан таровеҳга қатнаябдилар.

Мен эса ўртоғимни ҳар доим дуо қиламан. Уни жуда соғинаман...

Мавзуга оид мақолалар
«Халқаро саломатлик куни» 1948 йилдан буён Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ташкил топган кун 7 апрелда давоми...

21:09 / 13.12.2016 9397
САВОЛ Нима учун Ислом динида аввал онага яхшилик қилишга буюрилади ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу давоми...

18:57 / 15.10.2016 3944
Агар Аллоҳ таъоло сизга 70 йил умр ато этса, бу йилларни сиз қуйидагиларга сарф қилган бўлардингиз 24 йилни давоми...

20:50 / 12.11.2016 5761
    1 февраль куни Москвада  «IRADA»  диний  либослар бренди  «CONFESSION FASHION DAY»  номли кенг кўламли тадбирни давоми...

12:37 / 01.02.2017 9844