Ортга суришдан эҳтиёт бўлинг!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

      Бугунги кун инсонининг энг катта ва бирламчи муаммоси: вақтни бошқара олмай, уни тўғри тартибламаслигидир.

Вақт –  кетдими, асло ортга қайтариб бўлмайдиган қимматбаҳо мулкдир. Агарда уни бошқармасангиз, у сизни бошқаради ва ўзига бўйсундириб қўяди. Вақтни ўзлари истаганидек йўнмаган инсонларни, вақт ўзи истаганидек йўнишга ўтади. Шундай экан, вақтни энг қийматли сармояга айлантириш ҳам, энг зарарли воситага айлантириш ҳам мумкиндир. Ҳаётимиздаги энг муҳим ва қадрли нарсалардан бири бўлган, таъбир жоиз бўлса ҳаётимизнинг «асос»и бўлган  вақтнинг ҳам ўзига хос тартиблаш йўл-йўриқлари ва қоидалари бор.

Қуйида улар билан танишиб чиқинг:

1. Ётоғингизга икки лавҳа осиб қўйинг. Бирини эрталаб, иккинчисини эса кечқурун ўқинг. Эрталаб «Бугун нима қилмоқчи эдим?» ёзувини ўқимасдан уйдан чиқманг. Кечқурун эса «Бугун нима қилдим?» ёзувини ўқимасдан, шу билан бирга ўзингизни-ўзингиз ҳисоб-китоб қилмасдан, ётманг. Бунинг фойдаси: «Бироз вақтим бўлганида буни қилардим, уни қилардим, у ерга борардим, бу ишларимни битирардим...» каби жумлаларга мурожаат қилишга асло фурсат қолмайди.

2. Бир ишни кейинга қолдиришнинг ифодаси бўлган «эртага» сўзини тақвимингиздан олиб ташланг. Чунки тарих «эрта»ларнинг қурбонлари билан тўлиб-тошган. Бу сўз бетайин ва пала-партиш иш қиладиганларнинг энг севимли қалъасидир. Эртани бугундан кўра бемалолроқ деб ўйламанг. Акс ҳолда бунинг бадалини ўша иш қилолмаслик билан тўлайсиз.

3. Ҳаётда ўз ўрнини топган машҳур инсонлар сингари бугунги ишни эртага қолдирманг. Бугунининг қадрини билмай эртани кутадиганлар, кечанинг ўтганини ва эртанинг, балки ҳеч келмаслигини ўйлай олмайдилар, бу ҳақиқатни ақлларига сиғдиролмайдилар. Бежизга «Қолган ишга қор ёғар», дейишмаган доно халқимиз.

4. Ишларингизни маълум бир вақтларга бўлиб, тартибли равишда бажаришни ўзингизга одат қилиб олинг. Агар шу тарзда иш қиладиган бўлсангиз, энг қийин ишлар ҳам сиз учун осонлашади. Чунки тартибли ҳаёт – «инсон умрининг баракали ўтишининг таъмини» демакдир. Маданиятларнинг ривожланишининг шартларини ўрганиб чиққан жамиятшунослар (социологлар), ривожланган, тараққийлашган ва қолоқ миллатлар орасидаги энг муҳим сабабларидан бири «вақтни тўғри тасарруф қилиш» эканлигини аниқладилар.

5. Учрашувларингизга алоҳида эътибор қаратинг. Чунки ўз вақтингизни исроф қилишга, уни бекорга сарфлашга ҳаққингиз йўқлигини била туриб, бошқа бировларнинг вақтларини исроф қилишга қандай ҳаққингиз бўлиши мумкин?

6. «Ҳаёт жуда қисқа», деб шикоят қилишни ўрнига, ҳар соатнинг ҳаққини берсангиз, «бўш вақт» деган сўзнинг чўпчакдан иборат эканлигига амин бўласиз.

7. «Вақтим бўлмаяпти, улгурмаяпман», деб шикоят қилманг. Биздан олдин яшаб ўтган, умримизнинг охиригача  ўқисак ҳам улгуролмайдиган даражада асар ёзиб қолдирганларнинг ҳам кунлари 24 соатдан иборат эди.

8. Мияга ором бериш учун ҳамма нарсани четга суриб қўйиш керак эмас. Чунки зеҳн ва бадан фаолиятларининг чарчоқлиги миямизнинг маълум бир қисмлари томонидан бошқарилади. Шунингдек, ҳар бирида қиладиган фаолиятимиз давомида миянинг бир маркази устидаги юк озайиб, бошқа марказ янада фаол (актив) ҳолга келади.

9. Янада камроқ ухлаб умр сармоянгизни тасарруфли ишлатишга ҳаракат қилинг. Ҳар куни 30 дақиқага эртароқ уйғонишингиз сизга бир йилда 7.5 кунни қозондиради. Лекин бунинг асосий шарти; ширин уйқингизни нимага фидо қилаётганини биладиган идеалга эга бўлишингиз керак. Яъни нега уйғонганингизни ва буни ҳис қилишингизни англашингиз керак ва шунга кўра ўз юмушингизни қилмоғингиз керак.

10 . Вақтингизнинг сарфига, пулингизнинг сарфидан кўра кўпроқ аҳамият беринг. Чунки пул қайта топилиши мумкин, лекин вақт кетдими – асло қайтиб келмайди, ҳатто уни миллиардлаб пул эвазига ҳам қайта топиб бўлмайди.

11 . Қанчадан қанча умрлар бор – узундан узун, қадри йўқ, қанчадан-қанча умрлар бор – қисқадан қисқа қадри буюк.

Сиз иккинчи тоифадан бўлишга ғайрат қилинг!

Абдуллоҳ Раҳимбаев

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳазратим Рамазон ойи келиш арафасида ҳамма қатори мен ҳам сизни эсладим. Аслида эсладим давоми...

14:41 / 12.02.2017 4018
БОЛАЛАР ТАРБИЯСИ ТУРЛИ МАМЛАКАТЛАРДА У ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ   Эшак, чўчқа, ҳайвон Ўлигингга куяй сенинг давоми...

18:19 / 25.02.2017 8332
    Муслимаат.уз сайти ходималари айни дамда Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги Муборак жоме масжидида давоми...

14:42 / 06.02.2018 3020
Расулуллоҳни эсласам, «Яримта хурмо бериб бўлса ҳам,  дўзахдан сақланинглар»,  деган буюк Зотни давоми...

22:24 / 25.02.2017 5542