Тун башарият учун либосдир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйқунинг сир-асрорлари кўпдир. Ушбу мақоламизда тунги уйқунинг баъзи сирларини, жисм учун фойдаларини ва ўз вақтида ухламасликнинг зарарларини  очиб беришга ҳаракат қиламиз.

Тунги уйқунинг фойдаларини  ўрганувчи америкалик олимлар шуни аниқлашдики, тунги ёруғлик таъсирида, инсон танасида биологик фаоллик кузатилади. Бу пайтда телевизор кўриш, телефон орқали суҳбатлашиш натижасида уйқу нуқсонли бўлиб қолади. Бундай ҳолатда ухлаш баданнинг ҳушёр ҳолатда ухлашига, ғамгин бўлиб қолишига, қалб хасталикларига ва қон босимининг ошишига олиб келади.

Бугунги  аср кишиларининг аксарияти ҳафтасига 24 соат узлуксиз ишлаб, фаол ҳаёт тарзини олиб бормоқда. Мисол учун, эрта тонгдан туриб, ишга, ўқишга отланадилар, Тўғри овқатланиш меъёрларига амал қилмаган ҳолда саёҳатлар уюштирадилар, тунларини эса осойишта уйқу билан эмас, балки турли электр воситаларининг шовқини остида ўтказадилар. Бунинг натижасида   инсон учун энг аҳамиятли бўлган биологик фаоллашув жараёнига нуқсон етади.

Тунда жисм ором олаётганда сунъий шовқиннинг кам бўлиши уйқуга ҳамда тетикликка жавоб берадиган асаб толаларининг фаоллашувини тўхтатиб қолади. Уйқу гармонлари ажралишининг секинлашиши «милатунин» атамаси билан танилган.  Тунги ёруғлик кўздаги ёруғликдан таъсирланувчи ҳужайраларнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Бундан сақланиш учун тунги бедорлик соатларини камайтириш, жисмнинг қувватини ошириш, бунинг учун эса уйғониш ва ухлаш вақтларини тартибга солиш лозим бўлади.

Шунингдек, турли  техника  воситалари инсондаги табиий уйқу тартибининг бузилишига сабаб бўлади. Сунъий ёруғликнинг ҳаддан ташқари кўп тарқалиши ва ундан узлуксиз равишда, кўп миқдорда фойдаланиш кишини уйқусизлик касалига  дучор қилади ва  меҳнат унумдорлигининг пасайишига олиб келади.

Ёш болалардаги  тунги уйқунинг камайиши уларнинг кун бўйи мудраб юришларига ва диққатларини жамлаш фаолиятининг сусайишига, шунингдек, фикрни жамлай олмаслик натижасида турли асоратларнинг келиб чиқишига ва фаолликнинг бутунлай йўқолишиги сабаб бўлиши мумкин. Энг ачинарлиси, бу нарса боланинг хавфли касалликлар билан хасталанишига ҳам олиб бориши мумкин.

Америкалик олимлар ўз ҳаётий тажрибалари орқали жамлаган маълумотларига қараганда, бир кунда беш соатдан кам ухлайдиган одамларнинг ўлим даражаси оддий одамларникига қараганда 15% ортиқ экан. Олимларнинг таъкидлашларича, уйқу инсоннинг ақлий ва жисмоний соғлигига катта таъсир кўрсатади. Яна биологик соатда ёруғликнинг таъсири кам бўлишига эътибор берган ҳолда, техник воситаларнинг истеъмолини камайтириш ва ёруғликнинг зарарли таъсиридан сақланиш орқали кундалик ҳаётимизни ўзгартиришимиз даркор.

Ёруғликнинг Қуръондаги васфи

Тунги уйқу киши ҳаётидаги муҳим омиллардан биридир. Кийим инсон танасини иссиқ, совуқ ва намликдан ҳимоя қилгани каби,  уйқу ҳам уни кўпгина касалликлардан сақлаш воситаси ҳисобланади. Шунингдек, Аллоҳ таоло бандаларини турли хасталиклардан асраш мақсадида тунни улар учун либос қилган.

Аллоҳ таоло Фурқон сурасида шундай марҳамат қилади:

«У сиз учун кечани либос, уйқуни истироҳат қилган ва кундузни тирилиш (замони) қилган Зотдир» (47-оят).

Яна Набаъ сурасида шундай дейилади:

«Ва уйқуларингизни роҳат қилиб қўйдик. Ва кечасини либос қилдик. Ва кундузни маош (тирикчилик) вақти қилдик» (9-11- оятлар).

Қуръони Карим фақат шаръий китоб бўлибгина қолмай, балки у илмий ҳамдир. Чунки у Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидан буён муҳим бўлган илмий ҳақиқатларни бизга зикр қилиб келмоқда. Лекин бизлар унинг илмий ҳақиқатларини бугунги кунимизга келибгина кашф қилмоқдамиз. Қуръон турли замон ва макон учун ожиз қолдирувчи Аллоҳнинг китобидир.

Мавзуга оид мақолалар
 Мусулмонларнинг Лондондаги гуруҳи «Шариат» лойиҳаси жума куни Брик Лайн кўчаси бўйлаб ичкиликнинг тунги давоми...

21:02 / 19.01.2017 3363
Қуръон мусобақаси аёллар беллашуви иштирокчилар чиқиши ниҳоясига етди Тошкент шаҳрида давом этаётган давоми...

13:19 / 26.04.2018 3584
Анонс. Марҳабо Каримова Марҳабо Каримова, шоира Бир сиҳатгоҳга дам олгани борсам, мендан олдин у ерда Шайх давоми...

12:46 / 30.01.2018 3287
Инсон туғилибдики, бу дунё қийинчиликмашаққатларини енгиб ўтишга ҳаракат қилади. Мурғак гўдак ҳам она давоми...

11:08 / 11.07.2017 3804