Танлов саволлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон таваллуд топганлар? А) 521милодий санада; Б) 571милодий санада; В) 630 милодий санада; 2. Каъбани бузиш учун лашкарга бошчилик қилган ҳабаш ким? А) Сайф ибн Зуязин; Б) Абраҳа; В) Нажоший; 3. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналарининг исми берилган жавобни танланг. А) Омина бинти Ваҳбдир; Б) Софийя бинт Ваҳбдир; В) Отика бинти Ваҳбдир; 4. Бадр ғазотидаги мусулмон лашкарининг сонини топинг. А) 304; Б) 314; В) 317; 5. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг охирги ғазотлари қайси бўлган? А) Ҳунайн ғазоти; Б) Табук ғазоти; В) Ямома ғазоти; 6. Бадр ғазотида мусулмонларнинг умумий байроғини кўтарувчи саҳоба ким бўлган? А) Каъб ибн Молик; Б) Саъид ибн Язид; В) Мусъаб ибн Умайр; 7. Зу амр ғазоти қачон бўлган? А) 2 ҳижрий санада; Б) 3 ҳижрий санада; В) 6 ҳижрий санада; 8. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон вафот этганлар? А) 10 ҳижрий санада; Б) 11 ҳижрий санада; В) 13 ҳижрий санада; 9. Бадр ғазотида ансорларнинг байроғини кўтарган саҳоба ким эди? А) Саъд ибн Муоз; Б) Қайс ибн Саъд ибн Убода; В) Асъад ибн Зарора; 10. Табук ғазоти қачон бўлган? А) 7 ҳижрий санада; Б) 9 ҳижрий санада; В) 10 ҳижрий санада; 11. Мўъта ғазотида мусулмонлардан неча киши шаҳид бўлган? А) 12 киши; Б) 80 киши; В) 200 киши; 12. Бадр асирларидан бир кишини Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қатл қилишга амр қилганлар. У ким эди? А) Назр ибн Ҳорис; Б) Умайя ибн Халаф; В) Асвад Махзумий; 13. Қуйидаги жавоблардан қайси бирида Уҳуд ғазотида шаҳид бўлган саҳоба номи келтирилган? А) Абу Дужона; Б) Абдуллоҳ ибн Ҳаром; В) Абдуллоҳ ибн Равоҳа; 14. Қайнуқоъ ғазоти қачон бўлган? А) 2 ҳижрий санада; Б) 3 ҳижрий санада; В) 4 ҳижрий санада; 15. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғойибона намозини ўқиган Ҳабашистоннинг мусулмон бўлган подшоҳи Нажоший қачон вафот этган? А) 4 ҳижрий санада; Б) 9 ҳижрий санада; В) 12 ҳижрий санада; 16. Мусулмонлар Арқамнинг ҳовлисида неча кишига етгунича яширинишда бардавом бўлганлар? А) 40 тага; Б) 50 тага; В) 70 тага; 17. Ҳабашистонга биринчи ҳижрат Ражаб ойида, Ислом дини келганига неча йил бўлганида бўлган? А) Беш йил бўлганда; Б) Етти йил бўлганда; В) Тўққиз йил бўлганда; 18. Бадр ғазотида муҳожирларнинг байроғини кўтарган саҳоба ким эди? А) Али ибн Абу Толиб; Б) Абу Бакр Сиддиқ; В) Умар ибн Хаттоб; 19. Румнинг подшоҳи Қайсарга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рисолалари ила юборган саҳобий ким? А) Даҳийя Калбий; Б) Амр ибн Осс; В) Али ибн Абу Толиб; 20. Хайбар ғазоти еттинчи ҳижрий санада қайси ойда бўлган? А) Муҳаррамда; Б) Рамазонда; В) Шавволда; 21. Мўъта ғазотида мусулмонлар лашкари сони қанча эди? А) 1000; Б) 3000; В) 7000; 22. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кимни Бадр куни ёши кичик бўлгани учун қайтардилар? Шунда у йиғлаган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ижозат бердилар. Сўнгра у шаҳид бўлди. А) Умайр ибн Абу Ваққос; Б) Абдуллоҳ ибн Зубайр; В) Муъоз ибн Афро; 23. Мусулмонлар Хайбарга яқинлашдилар ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Албатта, эртага байроқни Аллоҳ ва унинг Расулини севадиган ва уни Аллоҳ ва унинг Расули севадиган кишига бераман», дедилар. Эрталаб бўлганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни унга бердилар. У шахс ким эди? А) Абу Убайда ибн Жарроҳ; Б) Абдурраҳмон ибн Авф; В) Али ибн Абу Толиб; 24. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотига чиққан лаҳзаларидан то Мадинага қайтгунларича қанча вақт ўтди? А) 50 кун; Б) 3 ой; В) 6 ой; 25. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина қолан мусулмонларга Бадр ғазотидаги нусратнинг суюнчи хабарини етказишга кимни юбордилар? А) Аммор ибн Ёсир; Б) Абдуллоҳ ибн Равоҳа; В) Усайд ибн Ҳузайр; 26. Хайбар ғазотида мусулмонлардан шаҳид бўлганларнинг сони қанча эди? А) 3 киши; Б) 15 киши; В) 40 киши; 27. Уҳуд ғазотида мусулмонлардан шаҳид бўлган саҳобани белгиланг. А) Мусъаб ибн Умайр; Б) Зайд ибн Ҳориса; В) Баро ибн Молик; 28. Мўъта ғазотида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тайин қилган учта бошлиқ шаҳид бўлгандан кейин мусулмонлар лашкарини бошқарувига валий ким бўлди? А) Абу Убайда ибн Жарроҳ; Б) Баро ибн Маърур; В) Холид ибн Валид; 29. Хайбар ғазотида Марҳаб яҳудий билан курашиб уни қатл қилган саҳобий ким? А) Саъд ибн Абу Ваққос; Б) Абу Дажона; В) Али ибн Абу Толиб; 30. Мўъта ғазотида Зайд ибн Ҳориса шаҳид бўлганидан кейин лашкарнинг бошқарувини ким олди? А) Амр ибн Осс; Б) Зубайр ибн Аввом; В) Жаъфар ибн Абу Толиб; 31. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳимоя қилишга аҳд қилиб, кофир ҳолда вафот этган амакилари берилган жавобни белгиланг. А) Абу Толиб; Б) Абу Лаҳаб; В) Аббос; 32. Хайбар ғазотидаги мусулмонлардан шаҳид бўлган саҳобани топинг. А) Аммор ибн Ёсир; Б) Омир ибн Акваъ; В) Убайд ибн Ҳорис; 33. Бадр куни мушрикларнинг асирларини қатл қилишни айтувчи фикр соҳиби ким? А) Абу Бакр; Б) Умар ибн Хаттоб; В) Аббос; 34. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам София бинти Ҳуяйга қачон уйландилар? А) 3 ҳижрий санада; Б) 5 ҳижрий санада; В) 7 ҳижрий санада; 35. Мўъта ғазотида Жаъфар ибн Абу Толибнинг шаҳид бўлганидан кейин лашкарнинг бошқаруви кимга ўтди? А) Собит ибн Қайс; Б) Абдуллоҳ ибн Равоҳа; В) Мусанна ибн Ҳориса; 36. Бадр ғазотида мусулмонларнинг саркардаларидан бири бўлган саҳобани топинг. А) Миқдод ибн Асвад; Б) Саъд ибн Убода; В) Ҳамза ибн Абу толиб; 37. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳо қачон Мадинага ҳижрат қилдилар? А) 1 ҳижрий санада; Б) 2 ҳижрий санада; В) 3 ҳижрий санада; 38. Хайбар ғазотидаги яҳудийлардан қатл қилинганлар адади қанча эди? А) 25 киши; Б) 93 киши; В) 400 киши; 39. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Бадр куни мусулмон асирлардан тўлов олишни кўрсатган саҳобий ким? А) Умар ибн Хаттоб; Б) Холид ибн Валид; В) Абу Бакр Сиддиқ; 40. Маккадан Мадинага ҳижрат қилишда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Абу Бакрнинг йўл кўрсатувчиси ким бўлган? А) Абдуллоҳ ибн Робиъа; Б) Абдуллоҳ ибн Урайқит; В) Абдуллоҳ ибн Жаҳш; 41. ............... ва унинг отаси Бадр куни қуръа ташлашиб, бас, қуръа унга чиқиб, отасига:«Эй отагинам, жаннатдан бошқаси бўлганида, сизга берар эдим», деди ва шаҳид бўлди. Тушиб қолган саҳоба исмини топинг. А) Самура ибн Жундаб; Б) Абдуллоҳ ибн Жаҳш; В) Саъд ибн Хайсама; 42. Хадича бинти Хувайлид Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга турмушга чиққанларида неча ёш эдилар? А) 35 ёш; Б) 40 ёш; В) 50 ёш; 43. Бадр ғазотининг бошида Қурайш саркардаларидан учтаси билан курашга чиққан учта кишидан бири ким эди? А) Абу Дужона; Б) Убода ибн Сомит; В) Убайда ибн Ҳорис; 44. Мусулмонлар ва уларнинг душманлари билан ораларида жанг бўлмаган ғазот номини топинг. А) Мўъта ғазоти; Б) Ҳунайн ғазоти; В) Табук ғазоти; 45. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр куни Мадинага кимни ўринларига қолдирдилар? А) Абдуллоҳ ибн Равоҳани; Б) Баро ибн Маърурни; В) Абу Лубобани; 46. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳабашистоннинг подшоҳи Нажошийга рисолатлари ила юборган саҳобий ким? А) Билол; Б) Амр ибн Умайя; В) Абдуллоҳ ибн Робиъа; 47. Уҳуд ғазотида мусулмонлардан шаҳид бўлган саҳоба номи қайси жавобда берилган? А) Абу Ҳузайфанинг мавлоси Солим; Б) Амр ибн Жамуҳ; В) Саъд ибн Муъоз; 48. Мўъта ғазотидаги мусулмонлар лашкарининг умумий бошлиғи ким бўлган? А) Зайд ибн Ҳориса; Б) Муҳаммад ибн Маслама; В) Язид ибн Абу Суфён; 49. Бадр ғазотидаги мусулмонлар саркардаларидан бирининг номи? А) Талҳа ибн Убайдуллоҳ; Б) Зубайр ибн Аввом; В) Анас ибн Назр; 50. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Жадъоннинг ҳовлисида ҳозир бўлган қасам қандай номланади? А) Аҳёр қасами; Б) Аброр қасами; В) Фузул қасами;
Мавзуга оид мақолалар
Сувайбани озод қилиш қиссаси  Ҳадис ва сийрат олимлари китобларида Абу Лаҳабга Пайғамбаримиз соллаллоҳу давоми...

14:30 / 31.01.2017 5496
Гуноҳни оғир билишинг Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумондан сeни тўсадиган даражага етмасин. Албатта, Роббини давоми...

12:07 / 07.12.2018 3018
Намозда қуйидагилар макруҳдир Хушуънинг таркига сабаб бўладиган ҳар бир ҳайъат. «Хушуъ» аъзоларнинг давоми...

12:01 / 18.05.2017 8168
Маълумки, Аллоҳ таоло инсониятни яратиб, унга бир неча гўзал фазилатларни ато айлаган. Бу фазилатлар давоми...

18:45 / 23.11.2016 5006