Шифо топай десангиз...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозир шамоллашлар мавсуми бошланди. Кўпчилик тумов, томоқдаги оғриқ ва бош оғриғидан ҳамда шу касалликлар билан боғлиқ бошқа асоратлардан қийналишмоқда. Бир томондан қараганда инсон батамом касал бўлмаганга ўхшайди, ишга бориш керак-ку. Иккинчи томондан ишлаш суръати паст ва умуман ишлаб бўлмайдиган даражада... Зеро, енгил шаклда бўлса ҳам, бу «майда» асоратлар, албатта, касалликнинг айнан ўзи.

Хўш, бундай ҳолда ишга бориши керак бўлган ишчи ходим нима қилиши керак?

Сизга куч-қувватни бахш этадиган, касаллик асоратларини тез йўқотадиган, сизга нафақат ишда ўзингизни осойишта сезадиган, балки мутлақо тузалиб кетишингизга ёрдам берадиган, жуда фойдали ичимликни тавсия қиламиз.

Уни уй шароитида ўзингиз жуда оддий усул билан, ҳатто дорихонага ташриф буюрмасдан тайёрласангиз бўлади.

Бунинг учун қуйидагилар керак бўлади:

1. 1 та апельсин, 2. 1 та грейпфрукт, 3. 1 та лимон, 4. 1 та саримсоқ бўлаги, 5. Занжабил илдизидан 3-4 см, (имбир-занжабил порошогини ҳам қўшса бўлади )ни. 6. Зайтун ёғидан 1,5 ош қошиқ.

► Тайёрлаш усули:

Лимон, апельсин ва грейпфруктни шарбатини сиқиб чиқариш керак. (Дастлаб арчиб тозаланган) Занжабил илдизини майдалаб, унга қўшиб, сўнг саримсоқни эзиб қўшилади ва зайтун ёғини ҳам қўшиб, яхшилаб аралаштириб, нонуштадан сўнг бирдан ичиш керак.

Занжабил ҳисобига ичимлик танага қувват бериб, саримсоқ ва С витамини инфекция билан курашади, куч-қувватни цитрус меваларидаги биофлаваноидлар билан тиклаб ҳамда организм ҳужайраларини зайтун ёғлари воситасида муҳофаза қилади. Ёғнинг яна қўшимча фойдали томони у ичимликни юмшатади.

Ичимликни бирданига ичиш яхшироқдир. Сабаби – бу хўрранданинг мазасини татиб ичадиган таоми эмас, балки шифобахш ичимликдир.

Рус тилидан Умму Абдулазиз таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Ҳар биримизнинг кайфиятимиз кун давомида кўплаб маротаба ўзгариб туришига гувоҳ бўламиз. Аксарият давоми...

21:00 / 07.09.2019 3824
embedhttpswww.youtube.comwatchvN5T1gf7fDUoembed

14:59 / 12.06.2017 3942
Тозалик  барчамиз учун муҳим ўринда туради. Озодалигимизга ҳаммамиз эътиборли бўламиз. Аммо шундай давоми...

06:32 / 12.12.2016 6680
Фарзандларнинг дарсларини қилдириш отаоналарнинг энг катта муаммоларидан биридир. Болалар ҳам, давоми...

01:54 / 06.01.2024 2625