Балиш ёки билиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маҳалий тилда билиш, беляш деб эшитганларимизни устозларимиз миллий таомлар жамланган китобларда балиш деб номлашган экан . Биз ҳам бу номни ўзгартиришсиз шундайлигича қолдирдик. Аслида бу таомга татарлар ҳам «Бу – бизнинг таом» деб, даъвогарлик қилишади. Балки, улар ҳақдирлар, балки, ростдан ҳам илк маротаба бу таомни улар тайёрлашгандир, биз бунга эътироз билдирмаймиз.

 Билганимиз шуки, миллий ошхонамиздаги кўпгина таомларимизни, бошқа миллат вакиллари ҳам айнан шундай ном билан тайёрлаб, «Бу –бизнинг миллий таом» дейишади. Мисол учун, ток баргидан қилинган биргина дўлмани олсак, озарийлар ҳам айнан шу каби дўлма тайёрлайдилар ва «Бу – бизнинг таом» дейдилар, грузинлар ҳам, турклар ҳам. Балки, балиш ҳам дўлма каби бўлгани учун, миллий таомларимиз жойланган китоблардан ўрин олгандир!

Майли, бу каби гаплар билан чалғимайлик-да, диққатимизни ушбу саҳифада ўрганмоқчи бўлган таомимизга қаратсак. Балишни одатда гўштдан тайёрланиши ҳақида ўқиганмиз, эшитганмиз ва хаттоки кўриб, еганмиз ҳам. Бу сафар одатдаги анаънадан бироз фарқли тарзда тайёрлаймиз, витамин ва минералларга бой бўлган сабзавотли балиш пиширамиз.

Керакли маҳсулотлар:

Картошка 1-2 дона

Пиёз 1-2 дона

Булғори (қизил ва яшил) 1та дан

Помидор 1 дона

Туз, зиравор ва ошкўкатлар таъбингизга кўра

Ёғ таъбга кўра, истаган ўсимлик мойи, истаган чарви ёки думба ёхуд сариёғ солиши мумкин.

 Хамири учун:

Ун 1 кг

Туз бир ош қошиқ

Сут 600 мл

Хамиртуруш (дрожа) 10 гр

 Тайёрланиши:

Аввало, сутни илитиб, юмшоқ хамир қориб қўйинг. То хамир ошгунга қадар қайласини тайёрлаб олишга улгурамиз.

Сабзавотларни хаммасини майда кубик шаклида тўғраб олиб, таъбга кўра туз, зиравор ва ош кўкат солиб, аралаштириб оламиз. Дарвоқе, ёғни солишни ҳам унутманг.

 Балиш қайласи тайёр, энди хамирга қарасак ҳам бўлаверади. Агар хамир ошган бўлса, 50-60 граммлик зувалачаларга бўлиб чиқамиз ва 10 дақиқача тиндирилади.

 Тинган зувалачаларни жува билан ёйиб чиқамиз ва ўртасига қайласини қўямиз.

«Қуруқ сабзавотлардан қилинган балишни ея олмайман, номига бўлса ҳам гўшт бўлса эди», деб ҳаёл қилганлар учун, хар эҳтимолга қарши, озроқ гўшт тўғраб, 5-6 тасини гўштли қилиб қўйишингиз ҳам мумкин.

 Тугилиши худди Андижон манти каби бир четидан бир бирини устига қўйиб тугилади.

 Тугилган балишларимизни устига тухум суртиб, 20-30 дақиқа мобайнида 200 даражадан юқори бўлган ҳароратда димхонада пишириб олинади.

 Пишган балишни истаганингиз каби дастурхонга тортиқ қилишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!

 

www.oshxona.uz

Мавзуга оид мақолалар
Тошкент Ислом институтида ажойиб мавлид бўлиб ўтди Бугун 16 декабр куни Имом Бухорий номли Тошкент Ислом давоми...

16:36 / 17.12.2017 3640
Учинчи ҳикояФарзандларим ўртасида келишмовчилик чиқадиган бўлса, мен уларга бирбирларига хат ёзиб ярашиб давоми...

03:38 / 16.11.2023 1437
gallery linkfile ids3706,3707 «Хайрия ишларида аёл кишининг ўрни» конференциясининг иккинчи куни эрталабки қисми ҳам давоми...

10:56 / 28.01.2017 3117
Маҳфуза Исмоил Махдум қизининг Muslimaat.uz сайти 10 йиллик тадбиридаги дуоси

01:14 / 24.10.2017 4097