Чеченистон ҳамда Шимолий Кавказ республикалари делегация аъзоларининг таъзияси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" ids="5643,5642,5641,5640,5639,5637"]

Чеченистон уламолари мажлиси раиси ва Қодировлар оиласининг улуғи Хўжа Аҳмад Ҳожи, Шимолий Кавказ муфтийлари мажлиси раиси Исмоил Бердиев ва Рамазон Қодировнинг дин ишлари бўйича маслаҳатчиси Адам Шаҳидов, Чеченистон ҳамда Карачи Черкесск республикаларининг муфтийлари ва чечен миллатининг катта оила бошларидан ташкил топган делегация аъзолари Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг оила аъзоларига  ўз ҳамдардликларини билдирдилар.

Делегация номидан Шимолий Кавказ муфтийлари мажлиси раиси Исмоил Бердиев қуйидагиларни айтди:

«Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмад Ҳожига, Чеченистон муфтийларига қўл узатган, юрагини берган, сўзлари билан далда бўлган биринчи одам Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари эди. Чеченистонда ўтказиладиган бирорта анжуман, уруш вақтларида ҳам, Шайх ҳазратларисиз ўтмаган. У кишининг иштироки доимо бизга далда бўлган. Мен Муҳаммад Содиқ ҳазратларини  биродаримиз Аҳмад Ҳожининг Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом Институтини тугатиб, қайтган кезларидан бери биламан. Ва ўша пайтлардан дўстлашган эдик. У кишининг уйларида кўп маротаба меҳмон бўлганман. Улар ҳам тез-тез меҳмонга келиб турардилар. Кўплаб Умумжаҳон Ислом конференцияларида, симпозиумларда у киши билан бирга қатнашиш бахтига муяссар бўлганман. Кувайт, Қатар, Саудия Арабистони, Туркия, Миср –қаерда бўлмайлик – бу инсон ўзининг олийжаноблиги, тақвоси ва ўз юртининг хақиқий фарзанди эканлиги билан ажралиб турарди. Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратлари кўплаб Умумжаҳон Ислом ташкилотларииниг фахрли аъзоларидан эди. Ҳамма ерда у кишини танишган, ҳурмат килишган ва эъзозлашган. Шунинг учун ҳам бугун одамлар севимли Муҳаммад Содиқ ҳожимизнинг барвақт вафоти ҳақида қайғурмоқда. Чеченистон ва Шимолий Кавказнинг масжидларида биродаримиз Муҳаммад Содиқ ҳожининг руҳи покларига атаб дуолар ҳамда хатми Қуръонлар қилинмоқда. Ҳар бир хонадон барвақт ҳаётдан кўз юмган биродаримиз ҳақида қайғуга чўмган. Аллоҳга дуо қиламиз, жаннатларини насиб айласин ва ўша олий жаннатларда  у киши билан бирга бўлишга бизларни муяссар қилсин. Ўғиллари Исмоил ҳожи ва қолган оила аъзоларига гўзал сабр сўраймиз. «Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир».  Вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ».

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Авваллари ишлатилиб келинган турли овоз тасмалари ҳозирги кунимизда СД шаклида бизга танишдир. Шунингдек, давоми...

19:48 / 17.02.2017 10181
              «Молик унга Абдуллоҳ ибн Масъуднинг «Банда ёлғонда давом этаверса, қалбига қора доғлар тушиб давоми...

11:19 / 02.03.2017 5089
ҲАЙИТ ТОҒОРАЛАРИ МОЖАРОЛАРИ 1қисм Бугун ёшларнинг турмушлари бузилишида келинкуёвларни бир четга қўйиб, давоми...

12:43 / 31.08.2017 4418