Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога У Зотнинг улуғлигига муносиб ҳамду санолар бўлсин!

Ўз бандаларига раҳим айлаб, уларга доимий равишда анбиё ва расуллар юбориб, тўғри йўлга бошлаб турган Аллоҳга Ўзига муносиб ҳамду санолар бўлсин!

Аллоҳнинг таълимотларини аввал ўзларида татбиқ қилиб, сўнгра ўз умматларига омонат ила етказган набий ва расулларга салавоту саломлари бўлсин.

Аллоҳнинг охирги Расули, Пайғамбарларнинг афзали ва хотами, бандаларнинг шафийъи ва сарвари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва батамом саловоту дурудлар бўлсин. Суюкли Пайғамбаримиз, икки олам Сарвари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Исо алайҳиссаломдан 570 йил кейин Маккада, Бани Ҳошим маҳалласида дунёга келдилар. Ўшанда Рабиъул аввал ойининг ўн иккиси, душанба кунининг тонги эди. У кун ҳозирги ҳисобда милодий 570 йилнинг 22 (21) апрелига тўғри келади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссаломнинг ўғли Исмоил алайҳиссаломнинг қирқинчи авлодидан дунёга келганлар. Иброҳим алайҳиссалом эса Нуҳ алайҳиссаломнинг зурриётидан эди. Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом ва Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом каби Аллоҳнинг бирлигини билдириб, бутун дунёга тавҳид нурини сочдилар. Қуръони Каримнинг Сабаъ сурасида: «(Эй Муҳаммад), Биз сизни шак-шубҳасиз, барча одамларга: (мўминларга жаннат ҳақида) хушхабар элтувчи, (кофирларни эса дўзах азобидан) огоҳлантирувчи бўлган ҳолингизда, Пайғамбар қилиб юбордик», дейилади. Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам оталарининг исми Абдуллоҳ, оналари Омина (Амина)дир. Оталари Абдуллоҳ Оминага уйланганларидан сўнг тижорат учун Шомга боради. Қайтишда Мадинада 22 ёшида вафот этади. Оталари Абдуллоҳдан бир неча туя ва Умму Айман исмли аёл хизматкор қолади. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилганларида орқаларида муҳри нубувватни нишонаси бор эди. Бу муҳрда шундай дейилади: «Эй Муҳаммад! Сизни муждалаймиз. Ҳар қандай киши сизнинг юксак мартабангизга чиқа олмайди, Сиз пайғамбарларнинг энг жасури ва сўнггисисиз. Қаерга борсангиз, нусратга эришасиз». Сочлари таралган, тирноқлари олинган, хатна қилинган, кўзларига сурма суртилган эди. Бу мўъжизаларни кўриб ҳаммалари хушнуд бўлдилар. Оқ булут гўдакни осмонга олиб чиқиб, муаттар нарсалар сепиб, раҳмат сувида чўмилтириб, жаннат хиллаларига ўраб, оналари қўлларига олиб келиб берди. Шу кеча жамики бутпарастларнинг бутлари юзтубан йиқилди. Оташпарастларнинг ўтлари ўчди. Шу кеча жину шайтон жам бўлиб, шайтоннинг олдига келиб сўрадиларки: «Бу не ҳол, қандай киши таваллуд топди?» Шайтон: «Бу гўдак охир замон Пайғамбари Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдир. Унинг шариати барча динларни мансух қилади. Бутпараст кофирлар бир марта «Ла илаҳа Иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ» деса, барча гуноҳи кечирилади. Қиёматда лак дар лак (юз минглаб) одамни шафоат қилади», деди. Ҳазрати Омина Пайғамбаримизни 7 кун эмизди, сути етмаганидан Сувайда исмли бир аёл эмизди. Кейин эса Саъд қабиласидан Ҳориснинг хотини Ҳалима У кишига сут она бўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам боргандан кейин Ҳазрати Ҳалиманинг хонадонига барака инди. Кўплаб ғаройиб воқеалар шоҳиди бўлишди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 6 ёшга кирганларида оналари вафот этади. Ҳазрати Омина милодий 576 йили вафот этган. Қуръони Каримда «(Эй Муҳаммад, Парвардигорингиз) сизни етим ҳолида толган, бошпана бермадими?» (Ваз-зухо,6) деб марҳамат қилинади. Аллоҳ У кишини етим ҳолларида ҳимоя қилди, душманлардан сақлади ва вояга етказди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам оналари вафотидан кейин то милодий 579-йилгача боболари қўлида тарбия топдилар. Боболари Абдулмуттолиб вафотларидан сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амакилари Абу Толибнинг уйида милодий 579 йилдан 595 йилгача яшадилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 12 ёшга кирганларида, амакилари Абу Толиб тижорат учун Шомга отланди ва У кишини ҳам бирга олиб кетди. Шом йўлида Бусра деган қишлоқда насронийларнинг ибодатхонаси бўлиб, унда Буҳайро исмли машҳур бир роҳиб хизмат қилар эди. У роҳиб кўп китоб ўқиганлигидан 12 ёшли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб, келиши яқинлашиб қолган Пайғамбарнинг аломатларини топди. У Абу Толибга болани Шомга олиб бормасликни, у ердаги Шом яҳудийлари ундаги аломатларни кўриб,болага зарар етказишлари мумкинлигидан огоҳлантиради. Абу Толиб молларини ўша жойда сотди ва орқага қайтди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кичгина пайтларида ҳам бутларга топинмаганлар. Амакилари Абу Толиб бир куни қурайшликлар сиғинадиган катта бир бутга топинишга ундаганида, кичкина Муҳаммад «Асло сиғинмайман!»деган. Милодий 592 йили 22 ёшларида Ҳилфулфузул, яъни фозиллар онтига қатнашдилар. Маккада 4 та қабила зулм ва ёмонликка йўл қўймасликка, унга қарши курашишга қасам ичишган эди. Золимларга қарши туриш учун боғланган бу аҳд кейинчалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эслатилганида, у киши: «Бугун ҳам бўлса, яна иштирок этардим», деган эдилар. (давоми бор)

«Пайғамбарлар тарихи» ва «Қиссаси Рабғузий» асарлари асосида

Муслима Робиъа тайёрлади.
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бизларни яхшиликлар узра жаъм қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога Ўзига лойиқ давоми...

21:17 / 18.03.2017 4717
Ёшлик инсон ҳаётининг энг мураккаб ва зиддиятли даври бўлса керак. Бир тарафдан, инсон ўз ҳаётининг бу давоми...

21:44 / 06.04.2019 9341
.Агар дунё кўзингга тор бўлиб, машаққат ичра қоларкансан, у ҳолда истиғфорни лозим тутишинг сен учун энг давоми...

04:35 / 08.08.2020 3200
Керакли маҳсулотлар 6 та тухум ун бир чимдим туз қовуриш учун ўсимлик ёғи суртиш учун қўй ёғи 2 стакан давоми...

22:55 / 10.03.2017 11132