Рамазон суҳбатлари. 28-кун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум  ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Сайтимизнинг муҳтарама фойдаланувчилари, сизлар билан бугун  Рўза байрамига хос ишлар ҳақида суҳбатлашамиз.

Фитр куни таом ейиш, мисвок , ғусл қилиш, хушбўйлик суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш ва фитр садақасини бериш мандубдир.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини рўзадор учун беҳуда гап-сўз ва ҳаракатлардан покланиш ва мискинлар учун таомланиш бўлсин, деб фарз қилдилар. Ким уни намоздан аввал адо қилса, у мақбул закот бўлур. Ким уни  намоздан кейин адо қилса, садақалардан бири бўлур.

Аду Довуд, Ибн Можа ва Ҳоким риқоят қилганлар. Ҳоким саҳиҳ деган.

Азиз опа сингиллар, шу мавзу асосида ўзингизни қизиқтирган саволлар бўлса,  навбатдаги  Рамазон суҳбатлари  chatwing онлайн хизматида ўртоқлашишингиз мумкин.

Суҳбат ҳар кунгидек 16:00 дан 17:00 қадар давом этади.

Суҳбатларда фаол бўлинг!

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Барча Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ таъолога ҳамду санолар, Пайғамбаримиз, У давоми...

09:51 / 10.02.2017 6594
Жамият ривожланиб, инсон онги ўсгани сари кишилар ҳаётида фаровон яшашга имконият ва шароит пайдо бўлиб давоми...

15:36 / 11.02.2019 3430
Сизу бизни инсон қилиб яратган, Ислом билан неъматлантирган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамду санолар давоми...

19:52 / 24.02.2017 4818
Билиббилмай қилган гуноҳларим, хатоларим ўчиб турсин деган инсон бевабечораларга, фақирфуқароларга, давоми...

22:01 / 11.02.2023 3387