Мадҳ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳақ ризосини тилаб ҳижоб тутган қизлар,

Халқнинг эмас,Холиқ лутфин кутган қизлар,

Ҳақ ишқида нозин ичга ютган қизлар,

 Пок қалбингиз чин илоҳий ҳислар тўлсин,

Ўранган ой юзингизни Аллоҳ суйсин.

Ёт назардан қочиб парда тутиб юзга,

Ўтганингиз ростдир Ҳақ ҳимоясига,

Энди ҳатто тош отсалар, тегмас сизга,

Сизга зулм истаганлар ўзин тийсин,

Ўранган ой юзингизни Аллоҳ суйсин.

Бу не файзу барокатким, сирларга бой,

Мисли булут аросида кулгандай ой,

Ор-ҳаёга бурканибди ойдай чирой,

Кийим кийган, «яланғоч»лар рашкда куйсин,

Ўранган ой юзингизни Аллоҳ суйсин.

Ориятли ой юзларни тусган парда,

Бир чиройни товлабди минг бор чиройда,

Ёмон кўздан асрасин Аллоҳим ҳар жойда,

Бетавфиқлар, майли, нима деса, десин,

Ўранган ой юзингизни Аллоҳ суйсин.

Муҳофаза этиб ўзин ёт назардан,

Маҳрамларни қутқардингиз жаҳаннамдан,

Ҳақ лутфига сазовордирсиз чиндан ҳам ,

Очиқ-сочиқ юрганлар ҳам эсин йиғсин,

Ўранган ой юзингизни Аллоҳ суйсин.

Дунё – синов, Ҳақ йўлида собит қолинг,

Хатарлардан эсон-омон ўтиб олинг,

Жаннат узра бунда поёндозлар солинг,

Аллоҳ ўзи сизга чин бахт ато қилсин,

Ўранган ой юзингизни Аллоҳ суйсин.

 
Мавзуга оид мақолалар
    20 ноябрь 2018 йил санасида Хадичаи Кубро аёлқизлар ўрта махсус Ислом билим юртида мавлиди шариф бўлиб давоми...

12:06 / 21.11.2018 4591
Яқин кунларда бир дугонам билан баҳслашиб қолдик интернетдаги биз ҳаётдаги бизга унчалик ўхшамайди. Бу давоми...

21:27 / 10.10.2018 3806
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм «Сен «Осмонлару ернинг Робби ким» деб айт. «Аллоҳ», дегин. «Ўзингизга Ундан давоми...

11:35 / 29.11.2016 4303
Қалбларингизни дунё ҳаёти ташвиши билан тўлдирманг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбаримиз давоми...

08:02 / 21.01.2017 5842