Лиам Ниссон Исломни қабул қилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Машҳур ирландиялик актёр Лиам Нисон ўзининг яқин ўтган кунлардаги Туркияга қилган ташрифида улкан орзусини амалга оширди. У Ислом динини қабул қилди. Шимолий Ирландиянинг ашаддий католиклари оиласида туғилган Нисон, болалигида маҳаллий черковда хизмат қилган. «Мен католиклар динини чуқур ўрганардим, аммо хаёлимда ҳамиша иккита савол жавобсиз қоларди: биз ерда нима қиляпмиз ва ер ўзи нима учун яратилган? Бу саволларга жавобни мен Исломдан топдим». Аввалроқ у Ислом динига бўлган қизиқиши ва айни динга эътиқод қилиш эҳтимоли борлигини айтган эди. Ўзининг Туркияга қилган сафари давомида Нисон азон овозини эшитган ва Ислом динини қабул қилиш ҳақидаги якуний хулосага келган. «Намоз менинг руҳий ҳолатимга ажиб бир таъсирини ўтказди. Туркияга қилган сафарим чоғида мен мусулмонлар намози ҳақида бир ролик кўргандим, айнан ўша ҳисларни ўзимда туйдим», дейди Нисон. «Биринчи ҳафтада менга намозни кунига беш маҳал ўқиш бир оз қийинчилик туғдирганди, аммо кейинчалик намознинг менга ижобий таъсирини ҳис қила бошладим ва ўзим ҳам бундан ажабландим», деб ҳикоя қилади Нисон.
Интернетдаги хабарлар асосида тайёрланди.
Мавзуга оид мақолалар
Бир бева аёл айтади quotҚайнонам билан яхшими, ёмонми беш йил яшаб, бўлак бўлиб чиқдик. Қайинукам уйланди. давоми...

21:02 / 12.09.2023 3209
САВОЛ. Ассалому алайкум, устоз. Менга маслаҳат беринг, икки ўт орасида қолдим. Катта гуноҳ қилдим, ҳар куни давоми...

20:08 / 20.11.2016 4972
embedhttpswww.youtube.comwatchvLObZz9Le0featureyoutu.beembed

17:33 / 01.05.2018 3911
Яқинда насроний эски танишимни учратиб қолдим. У аёлнинг айтишича, охирги пайтларда бахт топиш учун давоми...

08:57 / 28.11.2016 5516