Рамазон суҳбатлари. 11-кун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Муҳтарама опа-сингиллар, биз кеча сиз билан жамиятимизда таҳлил қилинадиган бош мавзулардан бири: эр-хотинлик муносабатлари хусусидаги суҳбатларни бошлаган эдик. Илк суҳбатимиз аёл кишининг ўз эри олдидаги бурчлари, аниқроғи, эрнинг хотиндаги ҳаққи ҳақида бўлганди. Бугун айни мавзунинг мантиқий давоми сифатида хотинларнинг одобига кирувчи, эрлари олдидаги вазифалари ҳақида суҳбатлашсак.

Сиз турмуш ўртоғингизга нисбатан бажарадиган қайси вазифангиз унга нисбатан одоб эканини айта оласиз?

Бу вазифаларни бажармаслик ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Бирор марта бу вазифаларни бажаришда малолланганмисиз?

Қиз фарзандларингизга аёл кишининг эри олдидаги бурчлари ва одобларини ўргатасизми?

Келинг, шу саволларга биргаликда жавоб қидирамиз. Зеро айни шу саволларнинг жавоби  бугун жамиятимизда бизни қийнаётган муаммо: ажралишларнинг нега кўплиги масаласига ечим топишда ёрдам беради.

Суҳбатлар ҳар кунгидек соат 16:00дан 17:00га қадар экраннинг ўнг томонида жойлашган чатда онлайн ёзишмалар асосида ўтказилади.

Сизни кутиб қоламиз!

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Қиёмат куни рўза ва Қуръон бандани шафоат қилади. давоми...

21:31 / 09.04.2023 2167
Динимиз вақтни муҳофаза қилишга, ундан унумли фойдаланишга буюрди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят давоми...

21:00 / 24.10.2019 2854
1. «Эшак, ит, ҳайвон......» деб сўкиш. 2 «Бадбахт, каззоб, ярамас, семиз, букри, ҳароми...» деб хорлаш. 3. давоми...

21:00 / 18.12.2019 9611
bull Сиз ҳар тонгда уйқудан уйғонибоқ телефонингизни қидирасизмиАгар шундай бўлса, сиз кенг тарқалаётган давоми...

22:03 / 10.01.2024 2392