Қалб садоси – 3
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

3 Йиллар камолотга етказди уни, Тоблади синовда улкан бу ҳаёт. Илму таҳсил билан машғул кун-туни, Донолар айтгандек: илмда нажот!   Бир лаҳзани зое кетказмасдилар, Ҳар кун ўн саҳифа ўқимак одат. Бирор дилга озор етказмасдилар, Ҳам тана, ҳам қалби-руҳи саломат.   Маърака-маросим, сафарлар бари, Режа билан ошар эди амалга. Савол-жавоб аро калом заргари, Сўзи ўхшар ўчмас нақшу сайқалга.   Хушсухан, ҳур фикр, эътиқоди пок, Ўз ишин кордони, муфассир олим.  Самовот сингари бесарҳад идрок, Ҳар фикри маънога тўладир лим-лим.   Юз жилддан зиёддир битган китоби, Номма-ном санашга тил ожиз бу дам. Юракдан садодир ҳар бир хитоби, Ўқиб, амал қилган асло бўлмас кам.   «Тафсири Ҳилол»ми, ёинки «Исроф», Оила одоби, намоз одоби. Бартараф бўлади жаҳлу ихтилоф, Дастурий қўлланма фикри ноёби.   Ақоид илмини қилди рисола, Васф этди Самарқанд алломаларин. Элнинг қўлидадир ул «Соғлом бола», Саҳфага жойлаган ҳикматнинг зарин.   Ёд этмиш жаноби Расулуллоҳни, «Ижтимоий одоблар» недир? У ҳам бор. Ўқиб, ҳис этгайсиз теран нигоҳни, Энди ул асарлар Устоздан ёдгор.   «Бахтиёр оила» негизин ёзди, Тотувлик бутун бахт ўзаги, дебон. Ўтмиш салафларнинг изини босди, Шайхнинг тили бурро, қалами равон.   «Зикр аҳлидан сўранг» – жуз-жуз рисола, Бундаги мавзулар хилма-хил, рангин. Элга Ҳақ амрини қилди ҳавола, Покиза сийрату зоҳиру ботин,   «Мўминнинг меърожи» юксак асардир, Инсон руҳиятин поклагай чандон. Ҳар битта жумласи нури басардир, Ўқиган инсонда қолмагай нуқсон.   Исломий сайт очди, ташаббус билан, Дунё аҳли билан борди мулоқот. Кўнгил кўзларини айлади равшан, Ушбу суҳбатларда тенгсиз таъму тот,   Қатор компакт дискда ширин овози, Мухлислар кутади навбатма-навбат. Юзага чиқади дилдаги рози, Роҳи ростга даъват ҳузурбахш суҳбат,     «Ҳилол-нашр» аро чиқар китоблар, Зийнати кўзларни айласа мафтун. Қимматбаҳоликда сийм-зар китоблар, Саҳифа қатида оламча мазмун,   Бадиий асарлар четда қолмади, Махтумқулидан то Аъзам Ўктамлар. Шайх аларга бежиз назар солмади, Маънавиятга бу бебаҳо самар,   Ориф, обид, солиҳ, зокир ва тоҳир, Ҳақ амридан ўзга қўймади қадам. Ўзаро мувофиқ ботин ва зоҳир, Бизга берган эрди Халлоқи олам!   Ўзи қайтиб олди ушбу кун, эвоҳ, Олтмиш уч ёшида, балки олтмиш беш. Қалбларни изтироб эзди ногаҳон, Одамлар Кўкчага оқди пешма-пеш,   Тобутин тутмоққа интилар ҳар ким, Юз минг чоғли одам борарди бунда. Кўзларда тўла ёш, бошлар эгик, жим, Бу каби маросим бўлмас очунда!   Хоразмдан келса қуда-андалар, Андижондан келар юртдошлар йиғлаб, Таскин-тасаллида букун бандалар, Устозни ёд этар бағрини тиғлаб.   Шош-у Кеш, Насафдан келар оломон, Бухоро тарафдан келмиш кўп мухлис. Четда қолган эмас, Намангон, Қўқон, Келмиш кўплар, гарчанд масофа олис.   Марғилон аҳлининг эътиқоди бут, Воҳа аҳли келмиш, бунга ошиқиб. Устоз дийдорини эслар бутун юрт, Юракларга йиғи келар тошиқиб!   Нафақат, она юрт, хориж эллардан, Келган инсонларнинг сон-саноғи йўқ. Шайх ҳазратнинг номи тушмас тиллардан, Интизор дилларда асло сўнмас чўғ!   Мана, букун бизлар Булоқбошида, Яна ёд айлабон бўлдик жамулжам. Айрилиқнинг заҳми дил бардошида, Шайх руҳига дуо йўллар ҳар одам!

                            Абдулаҳад қори Шаҳрихоний

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvHPtkdhTxtEfeatureyoutu.beembed

18:05 / 15.05.2018 3276
Масаллиқлар безесига 2 та тухум оқи 150г шакар кремига 150г юмшоқ ширин пишлоқ ёки творог 50 мл 3335 давоми...

07:10 / 20.11.2016 2864
 Керакли масаллиқлар ун, жўҳори крахмали, 1 дона тухум, 50 г ёғ, 1 ст. сут ёки қатиқ, 3 ст. майдаланган ёнғоқ, 2 ст. давоми...

20:02 / 20.01.2017 7677
Турмуш ўртоғи билан 50 йил яшаб, бахтли ҳаёт кечирган онахон билан суҳбат. 50 йил давомида, доимо бахтли давоми...

15:42 / 20.02.2017 17570