Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак! Дунёда байрамлар тўлиб ётибди, Уларнинг асли бир чўпчак, ё эртак. Бугун ҳатто қуёш гўзал отибди, Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак! Гуллар билан тўлиб-тошганда саҳро, Чўлда гуллагандай энг гўзал чечак Иймон лаззатидан олингиз баҳра, Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак! Шафақнинг қўйнига яширинган оқ Гўзал тонг отди деб бергандай дарак, Буюк этиқоднинг рамзи ўлароқ Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак! Дунё муҳаббатин ўзга жойлаган Ойнинг юзни ёпар, эҳтимол, этак. Расулуллоҳ севиб байрам айлаган Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак! Куфру ширк, маъсият, бўҳтону ғийбат Исломсиз йўлкага сочганда печак Мўмин биродарим, тилагим фақат Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак! Чиркин жамиятлар етарли сабоқ, Кўрдик: ҳар бир кунни қилдилар эрмак. Аслида, энг ёмон ишлардан йироқ Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак! Бошимиз саждада бўлса тонггача, Қадр кечасини бўлсак бир топмак. Келажакда келар Рамазонгача Ҳайит байрамингиз бўлсин муборак!  
Мавзуга оид мақолалар
Рўзадор аёллар учун макруҳ амаллар Мағфират ва баракот ойи бўлмиш Рамазон фаровон юртимиз бўйлаб ўз давоми...

13:58 / 23.06.2017 4862
ДЎСТЛАРИМ Таъсир қилса етиб сўзларим, Шод бўларди кулиб кўзларим, Ҳар бир ишни қилар давоми...

21:31 / 18.11.2016 4051
Муҳаммад Ҳасан Валади Деду Шинқитий ҳафизаҳуллоҳ айтади quotКутубхонамдаги китобларнинг кўпи қўлёзма. Уни давоми...

02:15 / 15.08.2020 6108
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Муҳтарама сайтимиз давоми...

21:01 / 13.12.2016 4088