Балоғат ёшида муомала маданияти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

      Болалар ўз ота-оналаридаги муомала маданияти ва хулқ-атворни осон ўзлаштириб оладилар. Агар сиз дўконга кириб, сотувчига қўпол муомала қилсангиз, қизингиз ҳам келаси сафар дўконга кирганда сотувчига қўпол муомалада бўлади. Агар сиз зиддиятлардан қўрқиб, муаммоли вазиятларда сукут сақлашни афзал билсангиз, бу ҳолат ҳам унинг хотирасида сақланиб қолади. Яхшиси, фарзандингизга: «Ўзингга раво кўрган нарсаларни бошқаларга ҳам раво кўрмагунча ҳақиқий мусулмон бўлмайсан», деган ҳақиқатни сингдиришга ҳаракат қилинг. 

         Биз, инсонлар, билан ҳамжиҳатликда яшаймиз ва бизнинг барча хатти-ҳаракатларимиз «бумеранг» хусусиятига эга. Уларнинг бари – яхшисию ёмони ўзимизга, албатта, қайтиб келади.  Агар фарзандингиз дугонаси ёки устози ҳақида бирор ножўя гап айтса, уларгача, албатта, бу гаплар яна бир қанча қўшимчалар билан етиб боришини тушунтиринг. Балки фарзандингиз ёмон ниятда эмас, шунчаки балоғат ёшидагиларга хос бўлган хусусият: ўзини кўрсатиб қўйиш, қанчалик ақлли эканини, ўткир фикрлари борлигини мақтаниш учун шу гапни айтгандир. Аммо унинг оқибатида фақат фарзандингизу унинг дугонаси ва ёхуд ўқитувчиси эмас, балки уларга яқин бўлган бошқа инсонлар ўртасига ҳам низо тушиши мумкин.  Қизингизга дугонаси билан жанжаллашиб ёки гап талашиб қолган пайтида жим бўлишни ва ичида ўнгача санашни ўргатинг. Бу пайтда у ғазабдан анча тушиб қолади ва тўғри сўз тезроқ топилади.  

Умму Муҳаммад Билол

Мавзуга оид мақолалар
 Табобатда минг йиллар давомида қўлланиб келинаётган ушбу восита асалари уяси бўлиб, одамлар ҳам озуқа, давоми...

13:57 / 24.12.2016 11551
57масала Бетаҳорат киши мусҳафни ёки унинг жузларини ушлаши жоиз эмас, ўша жой оятлар ёзилган жойми, бошқа давоми...

12:31 / 20.06.2019 3442
Алҳамдулиллаҳ, айни пишиқчилик мавсумидамиз. Шу кунларда кўплаб уй бекаларимиз пишиб етилган меваю давоми...

16:00 / 10.11.2019 7272
 «Ичимизда Набий бўлса, муаммоларимиз ҳал бўлар» Бу ажойиб фикрларни бир ғайридин адиб айтар. Муҳаддислар давоми...

17:41 / 21.01.2017 5110