Бу юрак (14-май 2011 йил Қўқон, Айюб Абдуллоҳ)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

БУ ЮРАК Қани, бу юрак кўнсайди, Кўз ёшим бир зум тинсайди, Бу юзим бир он кулсайди, Бу юрак сизни қўмсайди, Ҳар он, ҳар лаҳза сизни сўрайди, Баъзида ўксиниб пинҳон йиғлайман, Баъзида сўғиниб, кўксим тиғлайман, Синовми ё жазо, ўзим билмайман, Бу юрак сизни қўмсайди, Ҳар он, ҳар лаҳза сизни сўрайди, Ёш бошимга синовлар келар, Бу қалбим тошга айланиб борар, Кимдур дард қўшар, кимдир олар, Бу юрак сизни қўмсайди, Ҳар он, ҳар лаҳза сизни сўрайди, Ҳўрлигим келиб, сизни эсласам, Кўзим қувончга тўлиб, йиғласам, Ҳар қанча ўзимни алдасам , Бу юрак сизни қўмсайди, Ҳар он, ҳар лаҳза сизни сўрайди, Отаси борларга келар ҳавасим, Асло йўқдур қалбимда ҳасадим, Лек бордур ҳолис ниятим, Бу юрак сизни қўмсайди, Ҳар он, ҳар лаҳза сизни сўрайди, Кўзларим сизни яна кўрса, Димоғим ифоризга яна тўлса, Қанийди, орзум амалга ошса, Бу юрак сизни қўмсайди, Ҳар он, ҳар лаҳза сизни сўрайди, На илож, энди сабр қиларман, Ортингиздан дуолар қиларман, Жаннатда орзумга етарман, Бу юрак сизни қўмсайди, Ҳар он, ҳар лаҳза сизни сўрайди, (14-Май 2011 йил, Қўқон, Айюб Абдуллоҳ)
Мавзуга оид мақолалар
Сиз соллаллоҳу алайҳи вассалламни оламларга Раҳмат этиб юборган ва Ўзининг улуғ Каломида, «Ва, албатта, давоми...

07:05 / 25.02.2017 5443
Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби уламолари таърифида «Аллоҳ таоло одамлар ва ҳайвонлардан иборат Ўз давоми...

13:01 / 08.11.2016 5366
Таассуротларим Ўзбекистон менга жуда ёқди. Ажойиб ва гўзал диёр Инсонлари ҳам софдил, ихлосли, динга давоми...

11:19 / 01.05.2019 3237